⛔️ Final имтиҳонларида кузатилган ҳолатлар #1 :
Хўш, админ ҳам сиз каби талаба бўлган хабарингиз бор. Якуний ва оралиқ имтиҳонларида ўзим кўрган, гувоҳ бўлган ҳолатлар тўғрисида айтиб беришга қарор қилдим.
Қизиқ бўлса ўқинг, бўлмасам мажбур эмассиз.
1-ҳолат: Огоҳлантириш бўлдими, демак, мажбурий.
Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон қоғозлари тарқатилгунча, барчани кузатиб ўтирдим. Ҳаммаси яхши. Назоратчилар кираётганда сизни текширишмайди, шунчаки огоҳлантиришади : "Телефонларни мана бу партага қўйинг", "Ўзингиз билан ручка ҳамда Ай-ди картангизни олингда, қолган ортиқча нарсаларингизни мана бу ерга қўйинг" деб.
Барча талабалар телефонларини қўйиб ўтиришди, имтиҳон тугашига 5 дақиқа қолганда, қоғозларни топширишни бошладик. Шу пайт ёнимда ўтирган талаба туриб қоғозини топшираётганида назоратчиларнинг кўзи талабанинг чўнтагига тушиб қолди, телефон борлиги шундоққина билиниб турар эди. Шу пайт имтиҳон қоғозини қабул қилаётган ўқитувчи, ўша талабанинг қоғозига 0 балл деб ёзиб қўйди. Талаба телефондан фойдаланмаганини қанча тушунтирмасин барибир телефонларни топшириш ҳақида огоҳлантириш берилган эди деб рад этишди. Оқибатда талаба 0 балл олди.
❌ Хулоса: Телефон олиб кирманг, тест бўладими ёзмами сумкангизда қолдиринг.
@kiutpodrobno 📵