👨⚕️👩⚕️2025 йил 17-22 февраль кунлари Бухоро шаҳрида “Ибн Сино издошлари” халқаро талабалар хирургик олимпиадаси ўтказилди. Мазкур олимпиада тиббиёт мактаби йўналишлари талабаларидан иборат делегация ҳам иштирок этди.
Олимпиада якунларига кўра талабаларимиз қуйидаги совриндор ўринларни эгаллашди:
1. "Pirogov Anatomy" йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар Аҳмедов Жобир Моҳиржонович.
2. "Қулоқ супрасининг реконструкцияси" йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар т.ф.д. Низамходжаев Шамсиддин Зайниддинович.
3. "Дисмургия" йўналиши бўйича 2-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар профессор Асилова Саодат Убаевна.
4. "Хирургик асбоб-ускуналар" йўналиши бўйича 3-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар т.ф.д. Хатамов Алижон Ибрагимович.
5. "Юздаги ўсмаларни олиб ташлаш" йўналиши бўйича
3-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар т.ф.д. Низамходжаев Шамсиддин Зайниддинович
6. "Урогинекология" йўналиши бўйича 3-ўринни қўлга киритишди. Илмий раҳбар PhD, доцент Хошимов Равшан Абдурасулович.
7. "Пайга чок қўйиш" йўналиши бўйича номинация соҳиби бўлишди. Илмий раҳбар профессор Асилова Саодат Убаевна.
🥼🩺 Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиадада Республикамиздаги деярли барча тиббиёт ОТМ лари талабалари, шунингдек ҳорижий ОТМ талабалари иштирок этишди. Кескин курашларга бой ўтган олимпиадада университетимиз тиббиёт мактаби талабалари қўлга киритган ютуқлари билан барчамиз фаҳрланамиз.
www.kiut.uz