“ОЛТИН” ЖАМОА ДЕЯРЛИ БИР МАҲАЛЛА ҚИЗЛАРИ
Термиз шаҳрида гандбол бўйича U-20 ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида бир ҳафта давом қилган Ўзбекистон чемпионатининг 4-давраси тарих саҳифасига кирди. Ушбу давра ҳам Мансурбек Бобожонов ва Рустамбой Ботиров устозлик қилаётган Хоразм вилояти қизлар жамоаси учун омадли келди.
Хоразмлик қизлар олдинги уч давра ўйинларидаги каби, бу гал ҳам ғалабага бўлган иродасини намойиш этиб, очколар жамғаришда рақибаларидан ўзиб кетишди. Натижада, воҳа гандболчилари чемпионат шоҳсупасининг “олтин” поғонасига қўтарилишди.
Эътиборлиси, бу жамоанинг асоси бир ҳудуд вакилаларидан иборат. Яъни, жамоа аъзоларининг кўпчилиги Урганч туманидаги “Обод” маҳалласида жойлашган 19-сон умумтаълим мактабида таҳсил олган ва ўқиётган қизлар бўлиб, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг шуғулланувчиси ва тарбияланувчиларидир. Балли, қизлар!
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ
👇👇👇
https://t.me/uzbhandballfederation