" KATTA QANGLI " Jome' Masjidi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ё РОББИ БУ ДУНЁДА ЧИРОЙЛИ Х,УЛК, БЕР
ИККИ ДУНЁДА САОДАТЛИ КИЛ
ВА БАРЧАМИЗГА ГУЗАЛ ХОТИМА БЕР !

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Аёлингиз ҳақидаги 20 та ҳақиқат:

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг;
2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг;
3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг;
4. Аёлингиз ноёб марвариддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг;
5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқин дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг;
6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг;
7. Аёлингиз — қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг;
8. Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг;
9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг;
10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди;
11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг;
12. Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг;
13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг;
14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг;
15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг;
16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг;
17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг;
18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг;
19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг;
20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.


Ибрат излаганга — ибратдир дунё


QURAN.UZ dan repost
«Сура» сўзи луғатда қандай маъноларни англатади?
So‘rovnoma
  •   Дастурхон, покиза неъмат, ризқ
  •   Хазина, беркитилган ҳикмат
  •   Қисм, баён қилиш, очиб бериш
  •   Қўрғон, манзил, шараф
3029 ta ovoz


QURAN.UZ dan repost
Шаъбон ойи фазилати

Фазилатли ойлардан бири Шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир. Айниқса, бу ойнинг биринчи ярмида нафл рўза тутиш ниҳоятда савоблидир.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: «Ё Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда Шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?» деб сўраганимда, у зот: «Бу ой Ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман», дедилар».
(Насоий ва Абу Довуд ривоятлари)

Шаъбон ойида солиҳ амалларни кўпроқ қилишга тарғиб этилишидан мақсад, бандаларни келаётган Рамазон ойига жисмонан ва руҳан тайёрланиб бормоқларини таъминлаш ҳамдир.

Ибн Ражаб айтадилар: «Шаъбон ойида тутиладиган нафл рўзанинг бошқа маъноси ҳам бор. Бу нафл рўза Рамазон ойидаги рўза олдидан машқдир. Банда бу рўза билан Рамазон рўзасига машаққатсиз, қийинчиликсиз кириб келади. Шаъбон рўзаси рўзанинг ҳаловати ва роҳатига кўникма ҳосил қилишни ўргатади. Ана ундан кейин Рамазон рўзасини қувват билан, ғайрат билан адо этилади».

Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси «Бароат» кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий «Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади», деган.
(Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет)

Аллоҳ таоло барчаларимизга Шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиб қилсин!

#Шаъбон #маълумот

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook


Ота-онадан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак! У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни, энг адолатли, энг саҳий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт.

Агар фарзандлари иноқ бўлмаса, ота-онанинг эришган мартабаси, шон-шуҳрати, обрўси тупроқ билан биттадир!
Жигарларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир  маъсулият! Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишди


Ибрат излаганга — ибратдир дунё


ЖАННАТ КИМЛАРГА ВОЖИБ БЎЛАДИ?

Абу Саид розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким Рабби сифатида Аллоҳни, дини дея Исломни, Расули дея ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни танладим (ва улардан мамнун бўлдим)”, деса, жаннат унга вожиб бўлади" (Абу Довуд ривояти). Уқба ибн Амир розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Зиммамизга туяларни ўтлатиш вазифаси юклатилган эди. Буни навбати билан бажарар эдик. Бир куни туяларни ўтлатиш навбати менга келди. Пешиндан кейин туяларни ўтлатишга мен олиб кетишим керак эди. Туяларни ўтлатиб қайтаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолдим. Ул зот одамларга қараб хитоб қилаётган эдилар. Муборак сўзларидан шуларни эшитиб қолдим:
- Чиройли таҳорат олиб, кейин икки ракат намоз ўқиган ва намозга бутун руҳи ва ўзлиги билан юзланган ҳеч кимса йўқки, ўзига жаннат вожиб бўлмасин! (Бу сўзларни эшитганда ўзимни тута олмай:) "Қанчалар ажойиб сўзлар!" дедим. (Бу гапимни эшитган) ёнимда турган бир одам:
- Сал аввалроқ келганингда эди, бундан ҳам гўзал сўзларни эшитар эдинг! - деди. Ким экан дея ўгирилиб қарасам, у ҳазрат Умар ибн Хаттоб экан. У сўзида давом этиб: - Сени кўрдим, яқиндагина келдинг. Сен келмасингдан олдин ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиздан ким таҳоратини олиб, буни чиройли тарзда адо этса, сўнг: “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу". (Маъноси: "Шаҳодат келтираманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва яна шаҳодат келтираманки, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва Расулидир”)”, деса ўзига жаннатнинг саккизта эшиги баравар очилади. У қайси биридан киришни истаса, шу эшикдан жаннатга киради", дея марҳамат қилдилар, - деди.

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.


ОШҚОЗОННИНГ ТАҚВОСИ

Агар ҳаромдан ошқозонни сақлай олмасанг, қуйидаги уч офатдан бири сени бошингга тушади:
1. Дўзах оловида ёниш. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюради: "Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар". (Нисо, 10-оят)
2. Ҳаром ва шубҳали нарсани еган кимсанинг ибодати саҳиҳ эмас. Ҳаром таом еб, вужудини нопок қилган банда Аллоҳ ризосига эришиш учун ибодат қила олмайди. Таҳоратсиз масжидга кириш ман қилингандай, ошқозон пок луқма билан таомланган бўлсагина, ибодатлар қабул бўлади.
3. Ҳаром луқма бандани савоблардан маҳрум қилади. У билан қилинган ибодатга савоб ёзилмайди. Туни билан ўқилган намоз беҳудага кетади. Банданинг уйқусиз қолгани қолади, холос. Тутган рўзаси Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Фақат кишининг оч ва сувсиз юргани қолади, холос. Рўза тутган тақдирда ҳам холис ният ва ҳалол луқма билан ибодат қилиш зарур.



"Обидлар йўли" китобидан.


Бир ҳаким зотдан сўрашди:
- Инсон қандай қилиб сабр қилиши мумкин?
У шундай жавоб берди:
- Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг гўзали! Нимаики бўлса, қабул этиб, сабр қиласиз. Бу - энг тўғриси! Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз. Бу - энг қийини! Яна биттаси бор: барчасини Яратганнинг ҳукмига ҳавола айлаб, сабр қиласиз. Бу эса - сабрнинг энг каттасидир...».

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.


MuslimShosh.uz dan repost
❓️САВОЛ: «Пайғамбарларнинг отаси» деб қайси пайғамбарга айтилади?
So‘rovnoma
  •   1. Нуҳ алайҳиссалом
  •   2. Иброҳим алайҳиссалом
  •   3. Довуд алайҳиссалом
  •   4. Исо алайҳиссалом
  •   5. Сулаймон алайҳиссалом
856 ta ovoz


MuslimShosh.uz dan repost
❓️САВОЛ: Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан неча ёш кичик бўлганлар?
So‘rovnoma
  •   1. Тенг бўлганлар
  •   2. 2 ёш
  •   3. 4 ёш
  •   4. 6 ёш
  •   5. Катта бўлганлар
746 ta ovoz


MuslimShosh.uz dan repost
❓САВОЛ: Исо алайҳиссалом оналарининг исми нима?
So‘rovnoma
  •   1. Омина
  •   2. Марям
  •   3. Хадича
  •   4. Осиё
  •   5. Фотима
1170 ta ovoz


Эркакларга эслатма!

• Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳибаси бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин;
• Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
• Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.
• Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр-муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.


Ибрат излаганга — ибратдир дунё


ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ШАЪБОН ОЙИДАГИ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277


ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини осмонга кўтариб турган эканлар:
«Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади», дедилар. Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
«Бақийъ»–Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристоннинг номи. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб»–машҳур араб қабиласи бўлиб тўлиқ номи Бани Калб. Ўша вақтда Бани Калб энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи ярмида Аллоҳ таоло жуда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодали қилиб айтишда ўша кўп қўйли қабила чорваларининг жун толалари сонини эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилиб кўравериш керак. Бунинг ҳаммаси ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолат қилади.

манба: islom.uz


Ота шундай ҳикоя қилади:
"Мен боламга ҳар куни ҳам пул беравермайман. Баъзан уч-тўрт кунлаб пул бермасдан, пулсиз ҳам қолдираман. Бу ишни пул йўқлигидан ёки қизғаниб эмас, фарзандимнинг келажакка тайёр бўлиши, қийинчиликни ҳам кўриши учун шундай қиламан. Бола фақат фаровон ҳаётни кўраверса, ҳаёт ҳар доим шундай ўтар экан, бошқалар ҳам шундай яшайди, деб ўрганиб қолади. Кейинчалик машаққатларни кўтара олмай қолиши мумкин, деб ҳисоблайман. Сиз нима деб ўйлайсиз? Мен тўғри иш қилдимми?"

✍️ Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Эй аёл

• Эҳтимол эринг раҳбаридан танбеҳ эшитгандир;
• Эҳтимол эринг ишхонасида камситилгандир;
• Баъзида сени ва фарзандларини деб ҳаётини хавф остига қўяётгандир;
• Уйга маошни тўла олиб бориш учун баъзида тушлик қилмай оч қолгандир;
• Эрингга ғазаб қилишдан олдин танасидан қанча тер томганини бил;
• Эрингга ғазаб қилишдан олдин кўзидаги чарчоққа боқ;
• "Эр бўлгандан кейин ишлайди, боқади-да, унинг вазифаси" дейишга шошма.
• Эрлик вазифамни, фарзандларимга оталик масъулиятимни ҳис қилиб тарбия бера оляпманми деб кўзидан дув-дув ёш қуйилгандир;
• Ҳар бир оила бошлиғи оила аъзоларининг бахтли бўлишини, дунё ва охиратда нажот топишини истайди;
• Унинг ожиз инсон эканини, у ҳам чарчашини унутма.
• Эҳтимол бирор жойи оғриса ҳам оилам ножам бўлмасин деб айтмас.
• Агар сен дугоналаринг, опа-сингилларингдек либос кия олмаётган бўлсанг, дарҳол эрингни айблама, сабрли бўл!
• Унутма, оқила аёл модани деб эрини ўйламайдиган эмас, балки эрини деб модани ўйламайдиган аёлдир.
• Оиланг саодатли, аҳил бўлишини сўраб дуо қил!


Тўғри йўлни топиш қийин. Топгач ундан юриш янада қийин. Энг қийини - юраётиб бошқа йўлларга бурилиб кетмаслик.

Дўст бир томонга, душман бошқа томонга тортқилайди. Шайтон учинчи йўлни ҳам топиб беради. Шаҳват ўзининг кўчасига, ғазаб ўзининг кўчасига бошлайди. Атроф тўла нафсқитиқлар йўллар.

Унинг устига ақл ожиз. Умр қисқа. Иш тўхтамас. Қазо тайин. Синов эса хатарли. Кенг дунё гирдоб мисоли сизни қаърига тортиб кетай дейди...

Мана шуларнинг бари "Нега мусулмон ҳар намозида ҳидоят сўрайди?" деган саволни очиқлайди.

Ҳидоят — нафақат тўғри йўлни топиш, балки, тўғри йўлда тўғри юриш ҳамдир!


Донишманддан сўрадиган:
— Нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхшилари эса — қийин ва анча омонат бўлади.
— Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади?
— Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани ёмон бўлса ҳам ўниб чиқади, лекин кам хосил бўлиб ёмон мева беради.
— Одамлар ҳам шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариш, қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобут қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун диллари тубига яширишади. Улар у ерда ўсади, қалбларини эгаллайди, ўзини бебурд қилади.


Ибрат излаганга — ибратдир дунё




• Ишларига улгуриш учун намозини шошилиб, тез ўқийди. Қарға чўқишидай чўқилаб ўқийди. У мискин билмайдики, улгуриб қолиш учун шошилтираётган у юмушларнинг бари, айни дамда ҳузурида турган Зотнинг қўлида бўлса...
• Яна уларнинг баъзилари смартфонига тезроқ қараш учун ҳам намозини тезлаштиради. Ўзича бир-икки дақиқа бўлмаса, бу дунёнинг ишлари ўзгариб кетадигандек...
• Намозларингизни яхшиланглар. Албатта у яхши бўлса, ўнгланса, қолган барча ишларингиз ўнгланади.


Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.📚

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.