⚡Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматида янгилик:
Президент суратларига қўйиладиган логолардан воз кечилди
Президент Матбуот хизмати Давлат раҳбари фаолиятига оид суратларда ўзининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати" номи остидаги логотипини муҳрлашни тўхтатди.
Бунгача ушбу логотип Давлат раҳбарининг суратларида доимий равишда акс этар эди.
Бу логолар аслида собиқ матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов даврида амалиётга киритилган.
Одатда жаҳон амалиётида бундай суратлар халқ мулки ҳисоблангани учун унга ҳеч қандай белгилар ишлатилмайди. Нима учундир бизда бюджетдан ҳақ олиб, халқ учун ишлаши керак бўлган амалдорлар шу вақтгача давлат раҳбари суратларига ҳам эгалик қилишган ва уни махсус белги билан муҳрлаб монополлаштириб олишган эди.
Кейинчалик бу нотўғри амалиётни бошқа давлат ташкилотлари, ҳокимлик ва вазирликлар ҳам қўллай бошлаган.