🌟 Women in Tech Global Awards CCA Awards – хотин-қизлар учун янги имкониятлар эшигини очади
Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Women in Tech Global Awards доирасида минтақавий CCA Awards тақдирлаш маросимида иштирок этдим. Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Аюми Мур Аоки бошчилигидаги ушбу тадбир юқори савияда ўтказилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан АйТи соҳаси етакчилари, стартап асосчилари ва инноваторларни бир жойга тўплади. Бу мукофот технологиялар ва STEAM соҳаларида катта ҳисса қўшган хотин-қизларни эътироф этади.
Бу йилги CCA Awards учун минтақадаги барча давлатлардан аризалар келиб ўтди ва 45 номзод финал босқичига чиқди. Уларнинг 9 нафари энг яхши сифатида эътироф этилди.
✅ Рақамли технологиялар вазирлиги Women in Tech Global билан ҳамкорликни янада кучайтириб, келгусидаги лойиҳаларни биргаликда бажариб, хотин-қизларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшади.
АйТи соҳасига қизиқувчилар учун фойдали ҳавола қолдираман: https://rs.school/courses
✈️ https://t.me/kamolashavkatovna

Ғолибларимизни самимий табриклайман! Сизнинг ютуқларингиз нафақат шахсий муваффақиятларингиз, балки ёш авлод хотин-қизларини технологиялар соҳасида карьера қилишга илҳомлантиради. Хотин-қизлар учун технологиялар соҳасидаги мукофотларнинг жорий этилиши уларнинг ютуқлари ва ҳиссаларини эътироф этиб, келажакда янада кўпроқ қизларни ушбу соҳага жалб қилади.