JO'YBORI KALON.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Бухоро вилояти "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси juyborikalon.uz веб-сайтининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
#xabar #sammit
🗣БУТУНЖАҲОН САММИТИДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

🗣Бугун, 5 ноябрь куни Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси доирасида Бутунжаҳон диний етакчилари глобал саммити бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов иштирок этмоқда.

📖 Анжуман Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

📃 Дастлаб, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг саммит иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати намойиш этилди.

🟢“Жаҳон динлари яшил сайёра учун” шиори остида ўтказилаётган нуфузли тадбирда дунёнинг 60 дан зиёд давлатидан 300 нафарга яқин ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, таниқли диний етакчилар, олимлар ва экспертлар қатнашмоқда.

💬 Тадбирнинг биринчи куни иштирокчилар томонидан глобал иқлим ўзгаришининг сабаб ва оқибатлари, табиатни асраш, экологик муаммоларнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилиниб, бу борада барча диний конфессиялар вакиллари олдида турган вазифалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

🟢Анжуманда Ўзбекистон делегацияси раҳбари М.Комилов маъруза қилиб, минтақада, хусусан мамлакатимизда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни янада бойитиш юзасидан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар, ўзига хос тажрибалар ҳақида сўз юритди. Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳаси, унда турли диний конфессия ва миллий марказлар вакилларининг фаол иштироки, лойиҳа доирасида ҳар йили юртимизда 200 миллион туп дарахт экилиб, янги яшил ҳудудлар барпо этилаётгани алоҳида таъкидланди.

😄Саммит иштирокчилари томонидан Янги Ўзбекистондаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги чора-тадбирлар ва илғор ташаббусларни юқори баҳоланди.

⏺Конференция 6 ноябрь куни иши ўз ишини давом эттиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

✍️ Жалолиддин Румий

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juybor
ikalon.uz 
✨Ижтимои
й тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube
| 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Videodarslik

Muallimi soniy | 6-dars | ت harfi

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#RADDIYA
#Video
🏳️Mazhab

✍️Ahmadjonova Mahbubaxon
Xo'jamurodova Xadicha


👨‍🏫 O'rinova Muborak

💫 Bizni ijtimoiy tarmoql
arda kuzating:
🌐Faceboo
k  | 🪐Juyborikalon.uz 
✨Ижтимоий тар
моқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborik
alon


#Kun_hadisi
#Fan_oyligi
🌙 Набий солаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади."

дедилар.

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⏳Биз руҳимиз жасадимиздан ажралганда ўлмаймиз. Бундан олдин кунларимиз бир-бирига ўхшаганда, ўзгаришдан тўхтаганимизда, умримиз ва вазнимиздан ўзгаси зиёда бўлмаганда ўламиз!
🪶Айман Ёғий.

📝Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай ҳикоя қилади: “Лицейнинг эски ўқитувчиларидан эдим. Бир куни дарслар орасида бўш вақт бўлиб қолди. Уйим анча узоқ бўлгани учун лицейда, мудирнинг ҳузурида ўтиришга қарор қилдим. У менинг дўстим эди. Киришим билан ташвишларини айтиб, ҳаётидан шикоят қила бошлади. Бу шаҳарда роса зерикканини, сафар қилгиси келаётганини айтди. Жазоирдан иш сўраб ариза ёзганини, аризаси қабул бўлганини, энди ўша ерга кетишини айтди. У ерда ойлик маош катталигини, у ерда беш йил ишлашини, ёзда ҳам уйга қайтмай, дунё кезмоқчи эканини, биринчи ёзни Парижда, иккинчи ёзни Испанияда, учинчи ёзни Италияда, тўртинчи ёзни Англияда ўтказмоқчилигини айтди. У ўша шаҳарни айланиб, музейларни томоша қилишини, қишлоқ ҳаёти ва маданиятини кўришни, беш йилдан кейин эса қайтиб келиб, ишни тугатиб, нафақага чиқмоқчилигини, топган пулларига эса совғалар дўкони очмоқчи экани ҳақида узундан узун ҳикоя қилар эди. Гапи тугагач, мен уни бир пиёла чой билан меҳмон қилгач, ишимга бордим. Сўнгра уйимга қараб йўл олдим.
Аллоҳга қасамки, шу куниёқ ўша ўртоғимнинг вафот этгани ҳақида хабар етиб келди.
Шундай экан, кўз олдингда доим ишинг, режаларинг эмас, ўлим туриши керак экан. Доим ўлим ҳақида, тез фурсатда Аллоҳга йўлиқиш ҳақида фикрлаш керак экан.

⏳Гоҳида Аллоҳ сендан қадарларнинг ёмонини бир сабаб билан тўхтатиб қолади. Масалан, машинангни бузиб қўйиб, уйқудан кеч уйғотиб, жисмнингда касалликни пайдо қилибёки тўсатдан меҳмон келтириб кўчага чиқишдан тўсиб қўяди. Ёки никоҳ тўйини тўхтатиш ёки ишга жойлаштирмай ёки фарзанд туғилишини кечиктириб ёмон тақдирдан сақлайди.
Шундай пайтларда одамларни бундай воқеалар қаршисида норози бўлиб, салбий тушунишганини кўрамиз. Чунки, у хоҳлаган нарса амалга ошмаган бўлади. Аслида,норози бўлиш ўрнига Аллоҳнинг марҳаматига шукр қилиши керак бўлади.

📜Эй одам боласи, шуни унутмагингки, агар Аллоҳ ғайб қилган нарсаларини очиқ қилганида эди, биздан (бизни саломат сақлаб, зиёнлардан асраб) тўсиб қўйгани жуда кўп нарсалар учун шукрона келтириб саждалар қилган, миннатдор бўлиб намозлар ўқиган бўлардик.

❤️Доимо ва абадий Аллоҳга ҳамд бўлсин!
©️yuristxonimdaftari
💌

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Videodarslik

Muallimi soniy | 5-dars | م harfi

©️AlQuranuz

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Fan_Oyligi
🦋💕🔤🔤🔤🔤🔤💕🦋
fani oyligi

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


#Maqola

Jamiyatda haqiqiy erkak kishining oʻrni
بسم الله الرحمن الرحيم

Alloh taologa hamdu sanolar,Rosulimiz alayhissalomga durudu salomlar boʻlsin.
Insoniyat asosan 2 toifaga boʻlinadi,bu qarama qarshi jins vakillari oʻrtasidagi munosabatlar izchilligi sababidan dunyo hayotida insonlar hali hamon yashab kelmoqdalar.
Alloh taolo erkaklarni ayollar ustidan boshliq qilib yaratgan va Qurʼoni karimda ham "Erkaklar ayollardan ustdundir (boshliqdir)" deb taʼkidlab aytgan. Bu ilohiy haqiqat va sobit mezon naqadar toʻgʻri ekanligiga asrlar davomida yashab kelayotgan insoniyat qayta qayta guvoh boʻlmoqda.Bunga jamiyatdagi bir qancha holatlarni misol qilib keltiramiz ;
1-Qaysi davlatning boshqaruvchisi erkak kishi boʻlsa ayol kishi boshqarayotgan davlatdan koʻra nufuzi baland,iqtisodi rivojlangan tinchligi mustahkamroq ekanligi hech kimga sir emas.Bunga dunyoning top 10taligiga kiruvchi davlatlarni hammasida erkak kishi prezident ekanligini dalil qila olamiz.

2-Aksariyat dunyo taniydigan korxonalar,muassasalar, tashkilotlarning ham boshqaruvchisi erkak kishidir.

3-Har qanday oilada erkak boshliq boʻlsa oʻsha oilada fayz baraka,tinch totuvlik va toʻkinlik boʻladi,farzandlar tarbiyasida ham otaning oʻrni beqiyos.

Maqolaning davomi

Oʻrinboyeva Maxliyo
Masʼul:Oʻrinova Muborak

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


#infografika
#terrorizmgaqarshikurash

Islom quyoshi porlagandan beri turli fitna va qutquruqlarni qo'zg'ashadi.

“Fitna qotillikdan ham yomonroqdir”

(Baqara surasi, 191-oyat)


👨‍🏫Huquqshunoslik fani o'qituvchisi: Razzoqova Shaxnoza
✍️Mavloniy Hadiyja

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Videodarslik

Muallimi soniy | 4-dars | ز harfi

©️AlQuranuz

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Донишманд айтди: «Очиқ юз тилнинг таржимони, тил эса қалбнинг саҳифасидир. Гул мевага айланганидек, очиқ юз саховатнинг аломатидир. Оқилнинг тили дилида, аҳмоқнинг дили тилидадир».

«Унваанул байан» китобидан.
🍃
Фазилатли жуфт қидиришдан олдин ўзингиз фазилатли бўлишга ҳаракат қилинг. Куртак гул бўлиб очилмагунча мева ҳосил бўлмайди.

Доктор Мустафо Маҳмуд
🍃

Агар ҳаётда хурсандчилик севсангиз,
Соғлигингизга эътибор қилинг.

Агар ҳаётда бахтиёрлик севсангиз,
Хулқингизга эътибор қилинг.

Агар ҳаётда барҳаётлик севсангиз,
Ақлингизга эътибор қилинг.

Агар буларнинг барини севсангиз,
ДИНингизга эътибор қилинг!

©️Jaloliddinrumiyy


💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
✨Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

🤲 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан,

🤲 Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан,

🤲 Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан,

🤲 Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.

🤲 Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман,

🤲 Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!

🤲 Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман;

🤲 Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан;

🤲 Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.

🤲 Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.

🤲 Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан;

🤲 Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.

🤲 Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.

🤲 Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.

🤲 Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.

🤲 Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан;

🤲 Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.

“Баҳрул-маҳабба”дан.
©️
mehrob.uz

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Videodarslik

Muallimi soniy | 3-dars | Harakatlar

©️AlQuranuz

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Video

Зино учун 1000 дирҳам
Азизхўжа домла Иноятов

💫 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
🌐Facebook  | 🪐Juyborikalon.uz 
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
🌐You Tube | 🌐Instagram|🌐@juyborikalon



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.