Xayrulla HAMIDOV ijodi /official dan repost
ҒАЗАЛ
Ёрга етиб бўлмас озорсиз,
Озордан қочган қолар ёрсиз.
Васлига етарга жон нархи,
Савдо бўлурму ҳеч бозорсиз?!
Бизни ҳам идрок этсинлар ёр,
Бозор бўлурму харидорсиз?!
Манъ этмак севмакдин – нодуруст,
Гулда файз бўлурму баҳорсиз?!
Ўлимдан нажот изла, дер ёр,
Манзил топилмас наҳот дорсиз?
Хор ўлсак ҳам керакмиз ёрга,
Гулни ел урар қолса хорсиз.
Ишқдан шафқат кутмак – нодонлиқ,
Аяб ўтирмас ҳижрон – орсиз...
Чирмашсалар дардлар, ранжима,
Ҳеч бир хазина бўлмас морсиз.
Хайрулло, оқ тушди сочингга,
Тоғлар буюк бўлолмас қорсиз.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Ёрга етиб бўлмас озорсиз,
Озордан қочган қолар ёрсиз.
Васлига етарга жон нархи,
Савдо бўлурму ҳеч бозорсиз?!
Бизни ҳам идрок этсинлар ёр,
Бозор бўлурму харидорсиз?!
Манъ этмак севмакдин – нодуруст,
Гулда файз бўлурму баҳорсиз?!
Ўлимдан нажот изла, дер ёр,
Манзил топилмас наҳот дорсиз?
Хор ўлсак ҳам керакмиз ёрга,
Гулни ел урар қолса хорсиз.
Ишқдан шафқат кутмак – нодонлиқ,
Аяб ўтирмас ҳижрон – орсиз...
Чирмашсалар дардлар, ранжима,
Ҳеч бир хазина бўлмас морсиз.
Хайрулло, оқ тушди сочингга,
Тоғлар буюк бўлолмас қорсиз.
@Xayrulla_Hamidov_adabiyot