Дард мени ӯзгартиб ташлади буткул,
Бошлаб бӯлармикан барин болидан?
Ҳақоратдан тилим чарчамас нуқул,
Оғримас юрагим кӯзлар ёшидан.
Ногоҳ эшитилиб қолса бирор сас,
Лаҳзада бузилиб кетар асабим.
Қийналиб етганда ӯпкамга нафас,
Соғдом одамларга келар ҳасадим.
Севгилим бор еди бошқалар каби,
Яшади ёнимда қӯлимдан тутиб.
Дилозорлик мени толиқтирмади,
Чарчади у барин ичига ютиб.
На унга беролдим биронта орзу,
На ундан бемаъни орзум яширдим.
Ӯ мени кафтидан туширмади-ю,
Мен унинг юзига кафтим туширдим.
Бир ӯй кемиради дилни эрта-кеч:
Наҳотки топилмас дардимга даво?!
Худодан мол-дунё тиламадим ҳеч,
Сӯраганим фақат бир ҳовуч ҳаво.
Ҳали ҳам етса гар юрагим доди,
Нимага ҳаётдан маҳрум этяпсан?
Эркам, нафасингда ҳаво бор еди,
Сен уни кимларга олиб кетяпсан?
ЖӮРАБЕК РАМАЗОН
@JorabekRamazon
Бошлаб бӯлармикан барин болидан?
Ҳақоратдан тилим чарчамас нуқул,
Оғримас юрагим кӯзлар ёшидан.
Ногоҳ эшитилиб қолса бирор сас,
Лаҳзада бузилиб кетар асабим.
Қийналиб етганда ӯпкамга нафас,
Соғдом одамларга келар ҳасадим.
Севгилим бор еди бошқалар каби,
Яшади ёнимда қӯлимдан тутиб.
Дилозорлик мени толиқтирмади,
Чарчади у барин ичига ютиб.
На унга беролдим биронта орзу,
На ундан бемаъни орзум яширдим.
Ӯ мени кафтидан туширмади-ю,
Мен унинг юзига кафтим туширдим.
Бир ӯй кемиради дилни эрта-кеч:
Наҳотки топилмас дардимга даво?!
Худодан мол-дунё тиламадим ҳеч,
Сӯраганим фақат бир ҳовуч ҳаво.
Ҳали ҳам етса гар юрагим доди,
Нимага ҳаётдан маҳрум этяпсан?
Эркам, нафасингда ҳаво бор еди,
Сен уни кимларга олиб кетяпсан?
ЖӮРАБЕК РАМАЗОН
@JorabekRamazon