O'zJOKU abitur


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


O'zJOKU abiturientlari uchun kerakli kanal.
Nasib qilsa siz ham safimizda bo'lasiz.
Jurnalistika kasb emas-qismat!
Diqqat! Kanal universitet rasmiylari tomonidan ochilmagan.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Yaxshi o'qinglar!




Mening fikrimcha bunga asosiy sabab prokrastinatsiya.


❓56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб бериш керак эди?

Ушбу бални олиш учун қуйидагича жавоб бериш кифоя эди:

Мажбурий блокдаги 10 та саволдан 5️⃣ тасига;
Мутахассислик блокидаги 30 та саволдан 8️⃣ тасига.

Шунда 58,1 балл олиш мумкин эди. Кечирасизлару, бунинг нимаси қийин?

Мажбурий блокдаги саволлар ўта ва ўта осон даражада бўлса, мутахассислик блокидаги 30 та (!) саволларга эса ҳаммасини битта ҳарф, масалан "А" қилиб белгиласа ҳам 8 та атрофида чиқса, наҳотки 550 минг абитуриентлар шуни ҳам эплай олмаган? Бу даҳшат эмасми?

Ёшларни гапиртирса, дарров «ота-онам камбағал, шароитимиз йўқ, репетиторга пулимиз етмайди», деб гап бошлайди ва айбни осонгина отасига, оиласига тўнкаб қўя қолади. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса 2 баҳо даражасида ўқиш учун репетиторга бориш шартмас. Озгина қўлига китоб олса, салгина кўнглида хоҳиш бўлса етарли эди.

Рақамлардан кўриниб турибдики, абитуриентларнинг умумий билим даражаси анча паст.

Сизнингча, нега билим даражамиз хавотирли даражага келиб қолди? Ўқувчиларнинг катта қисми энг элементар ва содда билимларни ҳам билмаслигига сабаб нима?


Дейлик, абитуриент 56,7 эмас, 56 балл йиғган, аммо у 100 та квоталик йўналишда 95-бўлиб турибди. Бир олиб қараганда, абитуриент ўқишга кирдим деб ўйлайди, бироқ минимум балл тўпламагани учун у талабаликка тавсия этилмайди.
Бу ҳол давлат гранти билан ҳам худди шундай кечади. Яъни квотада жой бўла туриб, абитуриент юқори ўринда турган бўлса, лекин унинг йиғган балли 68 дан паст бўлса, бу вазиятда у давлат грантига тавсия этилмайди.
Умуман олганда, минимум ўтиш балли абитуриентнинг талаба бўлиш ёки бўлмаслигини, қолаверса, давлат бюджетида ўқиши ёки ўқимаслигини ҳал қилади.
Минимал ўтиш балли супер-контрактга таъсир қиладими?
Табақалашган тўлов-контракт (халқ тилида “супер-контракт”)нинг 3 хил даражаси бор.
1. Агарда абитуриентга ОТМга кириши учун 4 баллгача етмаган бўлса, супер-контракт тўлови нисбатан арзонроқ бўлади.
2. Ўқишга киришига 4 дан кўпроқ балл етмаган бўлса, минимал ўтиш балли (56,7 балл)гача ҳамма бир хил тўловни амалга оширади. Йўналишларга қараб, бу сумма базавий контрактнинг 8, 10, 20 баробаригача бўлиши мумкин.
3. Ана энди 56,7 баллдан паст натижа кўрсатганлар ҳақида гапирсак, улар супер-контракт тўловининг белгиланган қийматидан 2 баробар тўлашади. Айтайлик, юриспруденциянинг супер-контракти базавий контрактнинг 25 баробаригача деб белгиланган бўлса, шунинг 2 баробари базавий контрактнинг 50 баробарига тенг бўлади. Минимал ўтиш баллидан паст натижани кўрсатганлар 50 баробарлик “супер-мупер-контракт”ни тўлайди.
Демак, минимал ўтиш баллининг чегараси супер-контрактга бевосита таъсир қилади.
Шу билан бирга, ногиронлиги бор шахслар учун ҳам минимал ўтиш балли аҳамиятли. Боиси, улар алоҳида ажратилган квотага киришса ҳам, 56,7 дан паст балл тўплашса, талабаликка тавсия этилмайди. Агарда бу кўрсаткичдан юқориси қайд этилса, давлат гранти асосида ўқишлари мумкин бўлади.
Маълумот учун, табақалаштирилган тўлов-контракт фақат 1-курсда тўланади, кейинги курсларда талабалар барча билан тенг, базавий тўлов-контракт тўлаб ўқишни давом эттиришлари мумкин.


Guruhda savol berishga uyalayotganlar bòlsa bemalol @Jakhongir_Abdullaev òzimga yozing, hech narsadan uyalmang. Bilganimcha savollaringizga javob va maslahat beraman.


56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори).


Kanal ochilganiga ham 2 oy bòlibdi. Shu vaqt mobaynida sizlarga qòldan kelgancha yordam berdim. Kimdirlarni xafa qilgan bòlishim ham mumkin. Umid qilamanki nima bòlganda ham mendan rozi bòlasizlar😌


Rus guruhlar alohida hisoblansa kerak, nima bòlganda ham mandatni kutgan yaxshi


Iqtisodiy jurnalistika sirtqi. Kvota 25 ta, hujjat topshirganlar 23 ta


Axborot xizmati va jamoatchilik bilan aloqalar, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 32 ta, grant 20 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman. 10 dan 20 gacha


Axborot xizmati va jamoatchilik bilan aloqalar, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 32 ta, grant 20 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman. 1 dan 10 gacha


Internet jurnalistikasi, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 24 ta, grant 10 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman


Sport jurnalistikasi, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 71 ta, grant 10 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman


Sayohat jurnalistikasi, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 33 ta, grant 10 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman


Teleradio jurnalistikasi, kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 122 ta, grant 10 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirganlar, tabriklayman


Xalqaro jurnalistika, kunduzgi. Kvota 50 ta, hujjat topshirganlar 43 ta. Grant 10 ta. Yuqoridagi rasmda grant kirgan talabalar, tabriklayman


Sirtqiga umuman berilmaydi, kechkilarga ham berish ehtimoli kam.


Yotoqxona kimlarga beriladi:
Temir daftar, yoshlar daftari va yana boshqa daftarlarda turganlarga,
Chin yetimlarga,
Nogironligi bo'lgan talabalarga,
Bir oilada 2 tadan oshiq kontraktda òqiydigan talabalarga beriladi.

Shularga hujjat tòģirlaysizlar


Qòshimcha:

Siz 100$ ga kvartirada turgan bòlsangiz 50$ berishmaydi. 300 minggacha tòlab berishadi maksimum. Agar kvartira ijarasi 400 ming bòlsa demak 200 ming tòlab berishadi.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

139

obunachilar
Kanal statistikasi