Ургут тўйлари ҳақида ҳисоб-китоб
Тўй маросимлари харажатларининг юқорилиги сабабли Ургут туманидаги ҳар 43 та аҳолидан биттаси хорижга доимий ишлаш учун кетган.
Аҳоли тўйларга бир йилда камида 960 млрд сўм сарфлайди, бу кўрсаткич туман бюджети харажатларидан (477 млрд сўм) 2 баробар кўп. Ушбу 960 млрд сўм маблағни саноат лойиҳасига инвестиция қилиб 2 минг дан ортиқ янги иш ўрини яратиш мумкин эди.
Жиззах тўйларимиз анча камхарж экан.
Хўш, бу 960 млрд.сўм қандай ҳисобланди?
Тумандаги 1 та никоҳ тўйига оид 10 дан ортиқ маросимларда 1000 дан ортиқ киши иштирок этади. Бундан ташқари сандиқ, мебель, кийим-кечак, заргарлик буюмлари ва бошқалар сотиб олинади (камида 50 млн сўм). Келин ва куёв оиласидан тўйни ўтказиш учун камида 200 млн сўм маблағ сарфланади. Туманда бир йилда расмийлаштириладиган 4,8 минг та никоҳга 960 млрд сўм маблағ сарфланади.
Ургутга сафаримиздан хулосалар.
@jizzaxreport