Жиззах вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси томонидан Жиззах шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида хизматга жалб этилган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига масъуллар томонидан йўриқнома ўтилди.
Тадбир давомида вилоят ИИБ ҳамда вилоят прокуратураси мутасаддилари шаҳарнинг “Маданият” маҳалласини жиноятдан холи ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Маҳалла еттилиги билан мулоқотда ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар билдирилди.
Шу куни Жиззах шаҳар ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазо ўташ даврида белгиланган чекловларга амал қилиши ўрганилиб, аҳоли гавжум жойларда тарғиботлар қилинди.
👮♂️👉
https://t.me/jiziib