“Молхона” асарини албатта ўқинг, шу асар ҳам миянгизни очмаса, демак умрингиз бефойда ўтмоқда.
Фермадаги сигирлардан соғиб олинаётган сутларнинг қаерга ишлатилаётганлиги қаттиқ сир тутиларди. Лекин сутлар ғойиб бўлганлиги ҳақида воқеа тез орада ойдинлашди. Сутлар чўчқаларнинг овқатлари учун ишлатиларди.
Мевазордаги майсалар устида тўкилиб ётадиган олмаларни ҳайвонлар тенг баҳам кўришга ҳаққи бор эди. Аммо бир куни ўрнатилган тартиб ўзгартирилди: ҳамма олмалар йиғиштирилиб чўчқалар учун ажаратилган бинога олиб келиниши шарт қилинди.
Бу воқеа ҳайвонлар орасида норозилик келтириб чиқарди. Чўчқалар ҳайвонлар орасида уйғонган норозиликни йўқотиш учун тушунтириш ишларини бошлаб юбордилар. Бу ҳаракатда фикри доимо қарама-қарши бўлган Наполеон ва Сноубол ҳам қўшилди. Бошқаларга вазиятни тушунтириш ишлари Қичқироққа юкланди:
– Ўртоқлар, - дерди у, - чўчқалар бу ишларни ўзлари ёки ўзларига имтиёз яратиш учун қилишяпти деб ўйламанг . Аслида, биз, чўчқалар, сут ва олмани ёқтирмаймиз. Бизнинг ягона мақсадимиз саломатлигимизни сақлаб қолишдир. Сут ва олмалар таркибида чўчқаларни соғломлаштирувчи кучли моддалар бор. Ўртоқлар, бу фанда илмий жиҳатдан асосланган. Биз, чўчқалар, эса, ўзингизга маълум, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи ҳайвонлармиз.
«Ҳайвонобод»даги ҳамма ишларни ташқил қилиш эса, гарданимизга юклатилган. Биз кечани кеча кундузни кундуз демай фаровон яшашингиз учун хизмат қиламиз. Ҳа, бизнинг сут ичишимиз ва олмани тановул қилишимиз ўзимиз учун эмас, сизлар учундир. Агар соғлигимиз ёмонлашиб ҳайвоний бурчимизни бажаришда панд берадиган бўлса, нима бўлишини тасаввур эта оласизларми?! Назаримда, тасаввур эта олмайсизлар! Ўртоқлар у ҳолатда Жоунз «Ҳайвонобод»га қайтиб келади!
Ҳа, Жоунз қайтиб келади! Албатта, сизларнинг орангиздаги ҳеч бир ҳайвон Жоунзнинг қайтиб келишини истамаса керак!
Қичқироқ ниҳоятда таъсирчанлик билан сўзларди. Думини ликиллатиб у томондан бу томонга олиб бориб келарди. Жоунзнинг қайтиб келишини ҳайвонларнинг исташмаслиги Қичқироқ учун туёқларининг остидаги ерни босиб тургандай аён эди. Шу сабабдан ҳам буни алоҳида таъкид билан гапирарди. Бу эса ҳайвонлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришнинг ишончли ва синалган усули эди. Шундай қилиб чўчқаларнинг соғлиғини сақлаб қолишининг зарурият эканлиги ҳайвонларга аён бўлди. Ҳайвонлар бунга ишонишди. Сут ва олмалар фақатгина чўчқалар учун ишлатилишига рози бўлишди.
———
Асар 100 вараққа ҳам бормайди, лекин унинг ичидаги маъно сизга барчасини очиб қўяди. Асарни мана қўйидаги линк орқали сотиб олишингиз мумкин.
Барча икки оёқлилар - душман…
@jarroh_oka