Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори Бектош Нахалов 1993 йилдан буён меҳнат таътилида бўлмаган экан. Унинг таътил сўраб берган аризалари тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари томонидан муттасил рад этиб келинган. Маъмурият соҳада унинг вазифасини бажарувчи мутахассис бўлмаганини важ қилиб, ходим ҳуқуқини поймол қилган. Касаба уюшмалари томонидан ходим мурожаати жиддий ўрганилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро суди масалага адолатли нуқта қўйди. Ходимнинг фойдаланилмаган таътил кунлари учун 167 522 841 сўм компенсация пули, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун тўланиши лозим бўлган суммани 137 календарь кунига кечиктирганлик учун 307 538 422 сўм компенсация пули ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариб, ижрога йўналтирди.