Жамоатчилик назорати/ Общественный контроль


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Жамоатчилик назорати сизнинг манфаатларингиз ҳимоясида!
Общественный контроль на страже Ваших интересов!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


😷🇺🇿 Тошкентликлар "Бизга тоза ҳаво керак" челленжини бошлади

Фуқаролар ҳукуматдан экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда йил бошидан бери ҳаво ифлосланиши бўйича антирекорд қайд этилди ва пойтахт дунё мегаполислари орасида энг ифлос шаҳар деб топилган эди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


🙂 😀😁😂☺️🙂

🤯 O'zbekistooon! Aksiyani zo'ri — texnomart*da 0-0-6!


FAQAT 2 KUN, 30-31-yanvar! Boshiga 1 so'm ham olmaymiz, texnikani o'z narxini 6 oyga bo'liib-bo'lib to'layverasiz!

***

🤯 Узбекистааан! Долгожданная акция — 0-0-6 в texnomart*!

ТОЛЬКО 2 ДНЯ, 30-31 января! Без никакой предоплаты и процентов, покупайте в рассрочку на 6 месяцев!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарёда катта "тозалаш" бошланади, шекилли...

Мана нимага Турдимов ҳокимлик лавозимидан кетмайди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди.

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


ДОМДА ЯШАЙДИГАНЛАР ОГОҲ БЎЛИНГ! ЯНГИЧА ФИРИБГАРЛИК!!

❗️Домда подъездларга шунақа қоғоз ёпиштириб, қўшнилар бу янги группамиз, қўшилинглар деб QR код қўйишмоқда экан. Бу Фейк телеграм сайти бўлиб, кирсангиз маълумотларни киритинг деб ёзув чиқади, маълумотлар киритилса, аккаунтга фирибгарлар ҳам кириб олмоқда экан полний доступ билан.

❗️Ҳозирги кунда шахсий маълумотларни бегоналарга умуман берманг, сизда карта бўлмаслиги мумкин, лекин сизнинг номингизга фирибгарлар КРЕДИТ олишлари мумкин.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Умумтаълим муассасаларида 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларни сотиш тақиқланган

Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларнинг сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади.

Маҳсулотларни видеодан билиб олинг!

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эски Жувадаги (Чорсу) гўшт бозорида сотилаётган касал жигар гўшти ҳақидаги видео тармоқда тарқалмоқда

Қозоғистонлик тиктокер гўшт бозоридаги ҳолатдан ҳайрон қолганин таъкидлаган.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

● паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

● амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.


● Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7Mb
Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати тасдиқланди

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Доллар 13000 га чиқди

1$=13 000 сўм

АҚШ долларининг сотув курси ўзининг рекордини янгилади

Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 13 000 сўмга етди.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Маҳаллаларда агентлар пайдо бўлади

2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

🔹 ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;

60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;

🔹 туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


FLO Uzbekistan dan repost
FLO'dan YANGI YILGA ZOʻR AKSIYA! 🧦

25-dan — 31-dekabrgacha bir juft poyabzal xarid qilib, ikkinchisini -70% CHEGIRMA bilan olasiz 🎁

Sovgʻalar xaridida tejab qoling va poyabzalingizni FLO doʻkonlaridan bu yilgi oxirgi aksiya bilan yangilab oling!

*Chegirma tanlangan tovarlardan teng yoki eng arzon narxlisi uchun amal qiladi.
*Aksiya erkaklar va ayollar poyabzallari, shuningdek, yangi kuz-qish toʻplamidan aksessuarlar uchun amal qiladi.

🔍 Instagram'dagi assortiment
📍 Manzillar 📱Telegram


Мактаб директори ва ўринбосарининг ойлик иш ҳақи 2 баробарга оширилади

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Обуна бўлинг: Жамоатчилик назорати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда маданий байрам кунлари — "Халқ ижодиёти карвони" ташкил этилди

"Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда эса ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатларини тарғиб қилувчи фольклор-этнографик жамоалар маҳаллий аҳоли учун концерт ва шоу-томошалар ташкил қилди.

Куни кеча, аниқроғи 25 декабрь куни эса Самарқанд вилоятидаги мусиқали драма театрида лойиҳанинг якунига бағишланган катта концерт ўтказилди. Концертда халқ ижодиёти вакиллари, DJ'лар ва ўзбек эстрадаси юлдузлари ўз чиқишлари билан томошабинларга хурсандчилик улашди.

Президент ташаббуси билан ташкил қилинган "Халқ ижодиёти карвони" лойиҳаси Самарқанд вилояти аҳолисининг маданий ҳаётини бойитишда муҳим воқеа бўлди. Умуман олганда, бу каби лойиҳалар ўзбек халқининг бой тарихи, анъаналари ва санъатини тарғиб қилишга, асраб-авайлашга ва дунёга танитишга хизмат қилади.

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.