Kun.uz | Расмий канал dan repost
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди
15 феврал куни Олмалиқдаги 14-сонли колониядан Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиққан. У 2024 йил августида Фарғона шаҳрида безорилик ҳолатига аралашиб қолган. 4 ойлик терговдан кейин, декабрда уч йилга қамалган.
Колония маъмуриятига кўра, Муҳаммадқодир миокард инфаркти ва ўткир панкреатитдан вафот этган.
Маҳкумнинг онаси Нигора Қамбарова фарзандининг баданида қийноқ белгилари, “электрошокер изига ўхшаш чизиқлар” борлигини айтган. Онанинг сўзларига кўра, ўғли болалигидан спортнинг ушу тури билан шуғулланган, халқаро турнирлар ғолиби бўлган; бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, ёндош касалликлари бўлмаган.
Kun.uz расмий канали