Jahon adabiyoti durdonalari Jahon adabiyoti kitoblari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Men ilmni xor qilmayman, kimga ilm kerak boʻlsa, oʻzi izlasin.
Imom Al- Buxoriy.
@navruzxuja_bot
Savol:
Nima bilan o'tmoqda umring?

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Xayrulla HAMIDOV ijodi /official dan repost
УЧРАШУВ

Болалигим билан учрашиб қолдим,
Уни мен танидим, танидим аниқ.
Уни жим кўтардим, елкага олдим,
Ҳис қилди танимни, кўзлари ёниқ.

Ҳис қилди, бир лаҳза ўтди ўнгидан,
Неки яшаганман -- барини билди.
Сакраб тушиб кетди елкамдан, сўнгра
Катта бўлмайман, деб хархаша қилди.

Ҳа, орзу йўллари тор келди мангу,
Болалигим, тенги йўқ зар-олтинда,
Бировлардан асло чўчимайману,
Уятлиғман фақат сенинг олдингда.

t.me/Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса, хамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.

Ўшанда, камбағал, "Хотиним анчадан бери бу уйда "Яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра,  эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди! Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.

Доимо яхшилик тилаб холис ният сари @jahon_adabiyoti_kitoblari телеграм канали.

5k 0 27 25 44

Telefon

 Telefon qo’ng’irog’iga javob berganda doimo hushmuomala bo’ling va telefon qilgan odamga minnatdorchiligingizni kayfiyatingiz orqali bildiring. Suhbatdoshingizga nufuzingizni ko’rsatish uchun o’rningizdan turing.  Shu sababli nutqingizdan ham o’zingizga bo’lgan ishonch sezila boshlaydi.

Robin Sharma

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Rezinali bog'ich usuli

Hayotning faqat musbat elementlarini, rang-barangligini ko’ra bilishga diqqatni qaratish uchun rezinali bog’ich usulidan foydalaning. Rezinali bog’ichni bilagingizga taqib oling. Har vaqt hayolingizga quvvatni kamaytiruvchi salbiy o’y kelganda, rezinali bog’ichni tortib qo’yib yuboring. Bu mashq orqali, miya faoliyatingiz salbiy o’y-fikrlarni og’riq bilan birga tasavvur qilishni boshlaydi, va tez orada siz faqat ijobiy fikrlashni o’rganasiz.


Robin Sharma

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari
@jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Savol bering

Hech qachon vaqtingizni zoya ketkazuvchi narsalar eng muhim masalalar hisobiga bo’lmasligi kerak. Har kuni o’zingizga “Bu ish orqali vaqt va kuchimni eng to’g’ri yo’lga sarfladimmi?” deb savol bering. Chunki vaqtning to’g’ri taqsimoti hayotning unumli bo’lishiga sababchi bo’ladi. Shuning uchun har bir o’tayotgan daqiqa uchun e’tibotli bo’ling.


Robin Sharma

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari
@jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Shaxsiy rivojlanish vaqti

  Har kuni ertalab bir soat vaqtingizni shaxsiy rivojlanish masalalariga bag’ishlang. Meditatsiya bilan shug’ullaning, yangi kuningiz qanday o’tishini tasavvur qiling, ilhom bag’ishlovchi matnlardan o’qing, kassetalar tinglang, yoki yaxshi kitob mutolaa qiling. Bu qisqa vaqtni yangi kuningiz uchun ruhingizni kuch- quvvat va g’ayratga to’ldirish uchun sarflang. Haftasiga bir marotaba quyosh chiqishini kuzating yoki shunchaki tabiat bag’rida bo’ling. Kunning yaxshi kayfiyatda boshlanishi ruhingizning yangilanishiga va ishingizning samarador bo’lishiga sabab bo’ladi.


Robin Sharma

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari
@jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Kamroq uxlang

Bu hayotingizni yanada unumdor va mazmunli bo’lishiga yordam beradi. Ko’pchilik insonlar salomatligi uchun 6 soat uyqu yetarli. 21 kun davomida har kuni 1 soat vaqtliroq uyg’onishga harakat qiling va bu asta-sekin doimiy odatga aylanadi. Yodda tuting, muhimi uyquning sifati, qanchaligi emas. Har oyda qo’shimcha 30 soat vaqtga ega bo’lsangiz, uni qanday muhim ishlarga sarflashingiz mumkinligini bir o’ylab ko’ring-a?!

Robin Sharma

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari
@jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Xayrulla HAMIDOV ijodi /official dan repost
Чўллар орасида боғлар кўринди,
Кўзни қамаштирган тоғлар кўринди.
Суҳбатдош изладим, ҳайтовур охир
Телбалар ичида соғлар кўринди.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

7.1k 0 17 21 49





Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!


Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari
@jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali


Айтолмай юрасан, сезиб юрасан,
Қочиб кетолмайсан, безиб юрасан.
Эсламоқ азоби! Бор бўлсин, Тангрим!
Эслатиб дунёмни бузиб юрасан.

Қоши билан кўзи ароларини,
Кўзларин тубини қароларини.
Эслайсан – қайтадан қонатадирсан,
Дилнинг энг табаррук яроларини.

Бул оғриқ тунларнинг малҳамларидир,
Кундуз хаёлингнинг маҳрамларидир.
Қайдадир борлигин билганинг – ёмон,
Шу “ёмон” йилларнинг мотамларидир.

Адашмоқ бахти ҳам паноҳ демишлар,
Гуноҳдан қочмоқ ҳам гуноҳ демишлар.
Йўлларинг адашса ул томонларга,
Юрак ўзин осар – огоҳ, демишлар!

Айтолмай юраман, сезиб юраман,
Оғриқсиз кунлардан безиб юраман.
Эслаб бир бандангнинг мунис тарзини,
Тангрим, қонунларни бузиб юраман.
Одамлик занжирин узиб юраман.

Шодмонқул САЛОМ
Manbaa

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali.


ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР

Бу шеър Озарбайжон шоири Акиф Багир шеъридан таъсирланган ҳолда ёзилган.

Бобоси Темурда, бобоси Бобур,
Мағриб, Машриқ Ҳинду бўйсунган Кобул,
Ор ва номусини кўтариб дадил,
Тарихи уч минг йил ёки наридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Дунёга дарс берган қилган ишлари,
Айни хақиқатдур Алпомишлари,
Бағрини тешгандур шаштини эмас,
Чингизхоннинг отган ўткир нишлари,
Тупроғи бебаҳо ёвнинг заҳридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Мусофир тўнини кийган эгнига,
Бобур ким? - сўранг сиз Тожимаҳалдан,
Самарқанднинг Мирзо Улуғбекига,
Юлдуз салом берган шому саҳардан,
Боболари буюк бўлган баъридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Америка, ҳайратга солган дунёни
Ўзбек топди, кимлар қадамин қўйган,
Колумб ёқасига келмай уммони,
Беруний қаламда кашф этиб бўлган.
Манзил жаннатмисол ернинг бағридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Ёвга ёл бермаган Жалолиддинлар
Чингизхон пойини ўпиб ётмаган.
Гувоҳлик беради ўткинчи йиллар,
Жонидан кечгану, Ватан сотмаган.
Ўзбек ким? - сўранг сиз сувнинг заҳридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Қўли устун келди сариқ мўйлаблар,
Топталди Исломнинг иймон сирлари,
Тоғу тош уй бўлди, бошпана қирлар,
Ор талашиб ўлгандир- Босмачилар,
Ор деб ўтган ўша жоннинг баҳридан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Осмонга йўл олган биринчи бўлиб
Расадхона деган нарвонларида.
Келмоқда ўтмиши қоғозга тўлиб,
Тарихнинг тўхтамас карвонларида,
Фарқи йўқ вафода асаларидан,
Ўзбек келаётир тарих қаъридан.

Шоир Ўктам Осмон

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali.


*  *  *
Мен сенинг бўйингни кўрдим олисдан.  
Яна тўлиб-тошди сеҳрга дунё!
Маҳрумман ёнингга бўзлаб боришдан,       
Қаршингда сўз топмай, бир зум қолишдан…
Фақат тилга келди бир сўз:
                                              - Худо-ё!

Минг рангли камалак дардга чўлғондим,
Оғриқлар – азоблар нақадар гўзал!
Ғафлат уйқусидан илкис уйғондим,
Гулшаън ҳасратларда ажиб тўлғондим -
Ҳаёт қайтган каби, кетгандай ажал! 

Қисматимни  эса сезаман ҳар дам -
Аъмолдан толени бўлурму юлиб?..
Кўкка боқдим: гўё хотирдан униб -  
Сузиб келаётир аллақайлардан          
Иккимиз томоша айлаган булут.

Усмон Азим
Manbaa

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali.




“Муваффақиятсизликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири — биринчи омадсизликдаёқ ишдан воз кечишдир”. “Қатъийлик — уар қандай катта-кичик ютуқларнинг тамал тошидир. Кучли эркак қатъиятли бола томонидан енгилиши мумкин. Ўз вазифангиз хақидаги тасаввурингизни ўзгартиринг, шунда сизга бугун эришишнинг иложи йўқдек кўринадиган нарсаларга эришасиз”.

Наполеон Хилл

Доимо яхшилик тилаб холис ният сари
@jahon_adabiyoti_kitoblari телеграм канали.


Xayrli tong!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Austria, Vena kutubxonasi 1905-yilda tashkil etilgan.

Doimo yaxshilik tilab xolis niyat sari @jahon_adabiyoti_kitoblari telegram kanali

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.