𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент шаҳар Яшнобод тумани
«Ислом ота» жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
Telegram:
@islomotauz_official
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/islomotauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ҲАҚОРАТ - ҚАБОҲАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
5-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО

Маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаётганлар учун қуйидаги дуони ўқиб юриш тавсия қилинади

"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.

1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диний_савол_жавоб

Милк қанча миқдорда қонаса таҳорат бузилади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄  https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


#Долзарб #Фолбин

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фолбинларга бориш ва уларга ишонишдан қайтаришга оид кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ (رَوَاهُ الامَامُ التِّرْمِذِيّ عَنْ أَبِيْ هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ)

“Ким фолбинга ёки башоратчига борса ва унинг айтган гапини тасдиқласа, Муҳаммадга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривоятлари).

Яна бир ривоятда:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ علَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكُهَّانِ؟ فَقَالَ: لَيْسُوا بِشَيْءٍ فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ أَحْيَاناً بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقِرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيُخْلِطُونَ فِيْهَا أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذِبَةٍ (رواهُ الإمامُ البخاريُّ)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. Шунда У зот: “Улар ҳеч ким эмас”, дедилар. Эй Расулуллоҳ, уларнинг айтган гаплари гоҳида тўғри чиқади? – дейишди. Расулуллоҳ: “Жинлар рост гапни ўғирлаб олиб, фолбинларнинг қулоғига қуяди. Фолбин эса, унга юзта ёлғонни қўшиб гапиради”, деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 82. Амримиз келган пайтда у ўлкани остин-устун қилдик ва устидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик.

83. Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди ва улар золимлардан узоқ эмасдир.». ...
(давомли).
———
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


𝗜𝗦𝗟𝗢𝗠𝗢𝗧𝗔.𝗨𝗭 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#дуо #Ҳадис:
🤲 Тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо


Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул-ъаршил-ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄  https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA




🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹11.02.2025 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 11-феврал, 2025 й. / 12-Шаъбон 1446 й.

🌙 СЕШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
🗓

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

  ⏰   Тонг          — 06:04
  🌞  
Қуёш       — 07:23
  ⏰   Пешин    — 12:42
  ⏰   Аср           — 16:10
  ⏰   Шом         — 17:55
  ⏰   Хуфтон   — 19:09

📌«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ Ж А М О А Т Н А М О З И ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


#Фатво

ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ МУМКИНМИ?


Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул-ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ФИҚҲ

Саждага борганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, биринчи тизза, кейин қўл, сўнгра юз. Саждадан турганда эса ердан узоқ аъзолар бирин-кетин кўтарилади, яъни, биринчи юз, кейин қўл, сўнгра тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш #макруҳ. Беморлик, қарилик каби узрлар сабабли ерга таянишга мажбур бўлса, #макруҳ эмас.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

👉 Намозда қўллар қандай боғланади?
👉 Намозда оёқлар ораси қандай бўлади?
👉
Намозда турганда қаерга қаралади?
👉 Рукуъда қўллар қандай туради?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

#Ҳанафий_мазҳабига_кўра #намоз_сабоқлари
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


#МАҚОЛА

МУСУЛМОНЛАР ДУЧ КЕЛАЁТГАН МУАММО

... Мусулмонлар дуч келаётган муаммо айнан шунда: тўғри қироат қилиш учун тажвид илмларини ўрганади, лекин таҳорат, намоз, рўза фиқҳи, эр-хотинлик муносабатлари фиқҳи, савдо-сотиқ фиқҳи каби илмларни ўрганмайди, чунки энг муҳим илмларни, фарзи айннинг аҳамиятини унутиб қўйяпмиз. Мусулмонларнинг бугунги аҳволга тушиб қолишига сабаб Ислом илмларини, биз юқорида айтиб ўтган илми ҳолни ўрганмай қўйишларидир. Аҳволни ислоҳ қилиш учун бунга катта эътибор беришимиз, бу илмни мусулмонлар орасида ёйишимиз, уларнинг савиясини кўтаришимиз, бунинг учун қилинадиган ишларни чуқур ўйлашимиз керак. ...

➡️ Батафсил

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


​​📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 78. Қавми унга шошилиб, ҳаллослаб етиб келди. Улар бундан олдин гуноҳлар қилар эдилар. У: «Эй қавмим, анаву қизларим сизлар учун покроқ-ку. Бас, Аллоҳдан қўрқинг! Меҳмонларим ҳақида мени шарманда қилманг. Ичингизда бирорта тузукроқ одам йўқ-ми?!»–деди.

79. Улар: «Сенинг қизларингда бизнинг ҳаққимиз йўқлигини билгансан ва биз нимани хоҳлашимизни, албатта, сен биласан»,–дедилар.

80. У: «Қани энди сизларга қувватим етса эди ёки мустаҳкам ерга беркинсайдим»,–деди.

81. Улар: «Эй Лут, биз Роббингнинг элчиларимиз, булар сенга ҳаргиз тега олмаслар. Бас, кечанинг бир бўлагида аҳлинг ила юргин ва сизлардан хотинингдан бошқа ҳеч ким ўгирилмасин. Чунки, уларга етадиган мусийбат у(аёл)гада етгувчидир. Уларга тайин қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!»–дедилар». ...
(давомли).
———
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


🕌 #НАМОЗ_ВАҚТИ 🔹10.02.2025 🇺🇿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

🗓 10-феврал, 2025 й. / 11-Шаъбон, 1446 й.

🌙 ДУШАНБА КУНИ ТАҚВИМИ
🗓

     ⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

  ⏰   Тонг          — 06:05
  🌞  
Қуёш       — 07:24
  ⏰   Пешин    — 12:42
  ⏰   Аср           — 16:08
  ⏰   Шом         — 17:54
  ⏰   Хуфтон   — 19:08

📌«ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИДА
➡️ Ж А М О А Т Н А М О З И ⬅️

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


#Фатво

ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?

Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.

Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламоларининг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир.

Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


#Навоий

9 февраль – Мир Алишер Навоий таваллуд топган сана. Унинг ҳамма асарларини биламизми?

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган. У ўша пайтдаги Темурийлар давлатининг пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда уйғур оиласида туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади ва бу танишув унинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1500-1501 йилларда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган. Қуйида унинг асаларини махсус категориялар асосида санаб чиқамиз:

Девонлар. Навоийни биз аввало шоир сифатида таниганмиз. Шоир сифатида у умри давомида ёзган ғазалларини тўплаб бир нечта девон шаклига келтирган. Демак, Навоий девонлари билан таништирамиз :
• «Илк девон»;
• «Бадое ул-бидоя»;
• «Наводир ун-ниҳоя»;
• «Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
• «Девони Фоний» (форсча).

Маснавийлар. Маснавий икки мисрали тартибда ёзилган асар демакдир. Навоийнинг аксарият асарлари маснавийда ёзилган. Жумладан, энг машҳур «Хамса» асари ҳам маснавий жанрида ёзилгани учун унинг таркибидаги достонларни ҳам шу қисмда беришга қарор қилдик.
• «Ҳайрат ул-аброр»;
• «Фарҳод ва Ширин»;
• «Лайли ва Мажнун»;
• «Сабъаи Сайёр»;
• «Садди Искандарий»;
• «Лисон ут-тайр».

Тазкиралар. Авлиёлар, шоирлар ҳаёти акс эттирилган асарлар тазкира дейилади. Навоийнинг бизгача икки тазкираси етиб келган бўлиб, улар «Насойим ул-муҳаббат» ва «Мажолис ун-нафоис» деб номланади.

Таржима ва хотира асарлари. Навоий шунинг бир қанча таржима асарлар ҳам яратган. Улар қуйидагилар:
• «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
• «Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
• «Хамсат ул-мутахаййирин».

Диний-ахлоқий асарлари.
Алишер Навоий замонасининг энг билимни диний кишиларидан бири сифатида ҳам намоён бўлади. Унинг деярли барча асарларини диний руҳдаги асарлар дейиш ҳам мумкин.

Диний илмларга бағишланган асарлари эса қуйидагилар:
• «Арбаин» (Қирқ ҳадис);
• «Сирож ул-муслимин»;
• «Муножот».

Тарихий асарлари:
• «Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
• «Тарихи мулуки ажам».

Тил ва адабиётга оид асарлари:
• «Муфрадот»;
• «Мезон ул-авзон»;
• «Муҳокаматул луғатайн».

Бошқа асарлари:
• «Муншаот»;
• «Вақфия»;
• «Назм ул-жавоҳир»;
• «Маҳбуб ул-қулуб».

Манба: “Дарё”

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA


#Шаъбон ойининг фазилати

Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амаллар бошқа кундагига қараганда савоби ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида: “Ражаб ойининг бошқа ойларга қараганда улуғлиги гўё Қуръони каримнинг бошқа китобларга нисбатан улуғлиги кабидир. Шаъбон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги гўё менинг бошқа Пайғамбарлардан улуғлигим кабидир. Рамазон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги эса, гўё Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган махлуқотларига нисбатан улуғлиги кабидир” – деб ҳам марҳамат қилганлар.

➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диний_савол_жавоб

Фолбинлик нима ва унинг оқибатлари

Фатво маркази катта устози
_Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


#Иқтибос


Либос ғийбати.
Кишининг либосини #ғийбат қилиш, мисол учун фалончи гадойларга ўхшаб кийиниб олган, ҳаром либос кияди, ипак кўйлак кияди, бузуқларга ўхшаб кийинади, шими тўпиғидан пастга тушиб туради ва ҳоказо деб гапиришдан иборат.
Ҳикоя. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Бир маротаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бир аёл ҳақида «Унинг этаги узун», деб гапирдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тупур, тупур», дедилар. Тупурган эдим, оғзимдан бир парча гўшт тушди».

Тавсия.
Аввалги олимлардан бири: «Агар (камситиш ниятида) фалончининг кийими калта ёки узун десанг, уни ғийбат қилган бўласан», деб айтган.

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан
#РуҳийТарбия #Ғийбат
#китобдан
➡️ Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Web| Facebook | Instagram | Twitter| YouTube


📖 ​​#ҚУРЪОНИЙ

📖 Аллоҳ таоло «Ҳуд» сурасида марҳамат қилади:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман

«... 74. Иброҳимдан қўрқинч кетиб, хушхабар етгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади.

75. Албатта, Иброҳим ҳалийм, тазаррули ва У зотга тез қайтувчидир.

76. Эй Иброҳим, бундан воз кеч. Чунки, Роббингнинг амри келиб бўлган. Албатта, уларга қайтарилмас азоб келгусидир.

77. Элчиларимиз Лутга келган пайтларида, у уларни (кўриб) ёмон ҳолга тушди ва қўл-оёғи бўшашди ҳамда: «Бу қийин кундир», деди.». ...
(давомли).
———
📚Оятларнинг тўлиқ мазмуни учун тафсир китобларига қаранг!
•••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈•••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.