☪ISLOMIY savol javoblar🕋


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Bu kanalda sz bekorchi rasm videolarni emas u dunyoyizga kerak boladigan rasm video so'zlar hikmatlar topasz shuning uchun obuna bo'lishni unutmang
NIYAT INSHALLAH
10K🥳😎🔟☪️

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🔥⚡️ #Tezkor
#Uydirma_HADIS

“RAMAZON KIRISH…” HAQIDAGI
UYDIRMA HADIS

❓74-SAVOL:
Assalomu alaykum ustozlar. Hozirda ijtimoiy tarmoqlarda mana bunday yozuvlar kelmoqda: “(Ramazon oyi) Payg’ambarimiz s.a.v. “Bir inson boshqa bir insonga Ramazon oyi kirib kelish sanasini birinchi bo’lib eslatsa, do’zax olovi o’sha inson uchun harom qilinadi” degan hadislari bor”. Shu hadis ishonchlimi? Oldindan rahmat.

💬 JAVOB:
Va alaykum assalom. “Bir inson boshqa bir insonga Ramazon oyi kirib kelish sanasini birinchi bo’lib eslatsa, do’zax olovi o’sha inson uchun harom qilinadi” mazmunida hadis yo’q! Balki, bu Rasululloh sallallohu alayhi vasallamga to’qilgan uydirmalardan biridir. Buni bir necha jihatdan asoslash mumkin:

Birinchidan – ushbu to’qima “hadis”ni biror hadis to’plamiga keltirilmagan va Rasululloh sallallohu alayhi vasallamgacha bo’lgan isnodi – roviylar silsilasi mavjud emas. Zero, har bir hadisning isnodi bo’lishi lozim. Agar biror rivoyatni isnodi bo’lmasa uni hadis deb, atashga hech kimning haqqi yo’q. Shuning uchun ham buyuk muhaddislardan biri Abdulloh ibn Muborak rahmatullohi alayhi: «Isnod dindandir! Agar isnod bo’lmasa, xohlagan kimsa o’zi xohlagandek gapiraveradi», deganlar.
Ikkinchidan – Ramazon oyining kirib kelish sanasi oldindan hech kimga ma’lum bo’lmaydi. Balki, Ramazon oyining hilolini ko’rish bilan ma’lum bo’ladi. Demak, u haqida avvaldan eslatish mantiqan imkonsiz ishdir.

Uchinchidan – Ramazon oyi kirib kelish sanasini birinchi bo’lib eslatgan kishiga do’zax olovi harom qilinishi ham shariatimizning umumiy qoidalariga ziddir. Chunki, kim jannatga kirishi, kim do’zaxga kirishi bu kabi amallar bilan belgilanmaydi. Balki, shariat ko’rsatmalariga amal qilishi bilan belgilanadi.

Imom Jaloliddin Suyutiy (rahimahulloh) o’zining hadis ilmiga bag’ishlangan kitobida to’qima hadislar haqida so’z yuritib, muhaddis olim ibn Javziydan quyidagilarni naql qilib keltiradi:
“Agar biror hadisni aqlga to’g’ri kelmasligini yoki (sahih) naqllarga muvofiq emasligini yoxud asl manbalarga zid ekanini ko’rsang, bilginki, u – to’qima hadisdir. Asl manbalarga zid ekanidan murod – musnadlar va mashhur kitoblardan iborat Islom olamidagi (hadis) to’plamlariga kiritilmaganidir” (“Tadribur-roviy”, 469-bet).

Payg’ambarimiz sallallohu alayhi vasallamga nisbatan yolg’on to’qish, bilib-bilmay turli gaplarni hadis deb aytish katta gunohdir. Bu o’sha odamning do’zaxga kirishiga sabab bo’ladi. Shuning uchun biror rivoyatning haqiqiy ekanligiga to’liq ishonch hosil qilmasdan turib, naql qilish yaxshi emas.

Abdulloh ibn Amr raziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Nabiy sallallohu alayhi vasallam: “Kim menga qasddan yolg’on to’qisa, do’zaxdan o’z o’rnini tayyorlayversin”, dedilar”.
(Imom Buxoriy va Imom Termiziy rivoyat qilishgan).

Imom Muslimning rivoyatida:
“Albatta, menga yolg’on to’qish boshqa birovga yolg’on to’qishdek emas. Kim menga yolg’onni bilib turib to’qisa, do’zaxdan o’z o’rnini tayyorlayversin”, deyilgan.

Ya’ni, Payg’ambarimiz sallallohu alayhi vasallam aytmagan gapni u zotdan, deb naql qilish, insonni do’zax tomonga etaklovchi amaldir. Bunday yo’l tutishdan nihoyatda ehtiyot bo’lish kerak.

Mug’iyra ibn Sho’ba raziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: “Rasululloh sallallohu alayhi vasallam: “Kim mening nomimdan yolg’on deb gumon qilingan hadisni aytsa, u yolg’onchilardan biridir”, dedilar” (Imom Muslim rivoyati).

Ulamolarimiz to’qima hadislarni aytish va tarqatishdan qattiq qaytarganlar. Hatto ba’zi ulamolar uni gunohi kabiralardan sanagan. Faqat o’sha “hadis” to’qima ekanidan ogohlantirish maqsadida aytishga ruxsat berilgan. Shunday ekan, bilmaganlar bilib olsin, bilganlar boshqalarga ham etkazib, ogohlantirib qo’ysin. Bu ishni qilib, to’qima rivoyatlarni tarqatib yurganlar tavba qilishsin, oddiy-asossiz gaplarni hadis deb taqatishni to’xtatishsin. Vallohu a’lam.

O’zbekiston musulmonlari idorasi
fatvo hay’ati.


#Долзарб #Тарқатинг Рамазон рўзасининг бошланиш санаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳали эълон қилинмаган.

Ижтимоий тармоқларда Рамазон рўзаси бошланиш кунини ким хабарини берса, у гўёки дўзахдан озод бўлади, деган тўқима “ҳадис”ни ва ҳали аниқ бўлмаган санани яна тарқатишни бошлашибди. Шу сабабли, бу хабарни тарқатмаслик ҳақида бошқаларни ҳам огоҳлантириш лозим, илтимос бефарқ бўлмай барчани огоҳлантиринг.

Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимки менинг номимга ёлғон ҳадис айтса, жойини дўзахдан тайёрлайверсин!” деганлар.


​​АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:

1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ѐтишини унутманг.

2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаѐти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ѐдда тутинг.

3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.

4. Киши ишда ѐки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.

5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.

6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш,
тамаки, нос чекиш ѐки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.

7. Ҳомиладор ѐки эмизикли аѐл осойишта ҳаѐт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ѐмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.

8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.

9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.

10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъѐрда ушлаб туради.

11. Қовурилган, ѐғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъѐридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.

12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.

13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.

14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат
қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.

15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби
витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан


​​​​#тафсир #сура_аъроф
126. Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан: «Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда
вафот эттиргин»,-дедилар.

Яъни эй Фиръавн, қўлингдан нима келса, қилавер, биз сендан қўрқмаймиз, сенинг таҳдидингга эътибор ҳам бермаймиз, зеро:

«Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз».

Аввал адашиб, сенга ишониб юрган эканмиз. Аммо, энди, ҳамма нарса аён бўлди. Энди, биз ўз Роббимизга қайтамиз. Ўз навбатида, ҳеч қандай гуноҳимиз йўқлигини ҳам яхши
биламиз. Сен бизда айб деб топган нарса – Аллоҳга бўлган иймонимиз. Аллоҳни Робб – тарбиячи, йўлбошчи, боқувчи ва ҳоким, деб тан олишимиз сенга ёқмаяпти. Шунинг учун
бизни айбламоқдасан, дедилар.

Сўнгра, Аллоҳ таолога илтижо қилиб:

«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин, дедилар».

Улар ўзлари танлаган йўлни осон кечиш мумкин эмаслигини теран англаб етдилар. Иймон ва Ислом, дину диёнат ва ҳақиқат йўли гуллар тўшалган, алвон шиорлар осилган роҳат-
фароғат йўли эмаслигини яхши билдилар Бу йўлда уларни турли машаққатлар, азоб-уқубатлар, заҳмат ва мусибатлар кутиб турганига иқрор бўлдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳдан тинч-омон, зиён-заҳматсиз, соғ-саломат қолишни эмас, балки, сабр-тоқатни сўрашди, яъни улар доимо сабр қилиб юришлари лозимлигини яхши билганларидан шундай йўл тутишди. Илтижо қилиб сўраган иккинчи нарсалари, мусулмон ҳолларида бу дунёни тарк этиш бўлди.
Дунёдаги жамики мўмин-мусулмонларнинг орзуи – шу: «нима бўлса ҳам, иймони саломат қолиб, мусулмон ҳолида ўлса»

Қалбга теран ўрнашган иймон инсонга мана шундай азизлик ва қудрат бахш этади. Фиръавндек жаббор ва туғёнкор подшоҳга тик боқиб, уни назар-писанд қилмай турган оз
сонли мўминлар, Мусо алайҳиссалом ила баҳс бошланишидан олдин, Фиръавндан мукофот тама қилиб, унга яқин кишилар қаторида бўлиш орзуида ёнаётган одамлар эдилар.
Аммо, Аллоҳга бўлган иймонлари уларни бир лаҳзада тамоман бошқа инсонларга айлантириб қўйди.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!


#суннатни_тиклаймиз
Яхшилик қилган кишини қутлаш

Яхшилик қилган кишига “Баракаллоҳу лака фи аҳлик ва малика ва жазакаллоҳу хойрон” (маъноси: Аллоҳ сени, аҳлингни ва молингни марҳаматига сазовор қилсин ҳамда сенга яхши мукофотлар берсин), дейиш мустаҳабдир.

🔹Абдуллоҳ ибн Абу Робиъа (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан қарз сўрадилар. Бир муддатдан кейин уни қайтар­дилар ва: “Боракаллоҳу лака фи аҳлика ва малика”, дедилар» (Имом Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).

Имом Термизий Усома ибн Зайддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: 🔹«Кимга яхшилик қилинса, қилувчига “Жазакаллоҳу хойрон” (Аллоҳ яхши мукофот берсин)
дейилса, батаҳқиқ, мақтовда етук қилибди», дедилар.
📚«Оилада фарзанд тарбияси» дан

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

✅Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг


ОФИЯТ - БЕБАҲО НЕЪМАТ
Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳ таборак ва таолодан хабар беришларича,
Аллоҳ айтди:

☝️«Эй Одам фарзанди!
Агар динингиз саломат бўлса, амалингиз, гўштингиз ва қонингиз ҳам саломат бўлади. Агар динингиз фасод топса, амалингиз, гўштингиз, қонингиз ҳам бузилади.

Сизлар ўзини куйдириб, одамларга зиё тарқатадиган шам каби бўлманг. Қалбингиздан дунё муҳаббатини чиқариб ташланг, чунки Мен ҳеч қачон дунё муҳаббати билан Узимга бўлган муҳаббатни бир қалбда жамламайман.

Ризқни тўплашда нафсингизга мулойим бўлинг. Чунки ризқ тақсимлаб бўлинган. (Мол йиғишга) ҳирсли бўлган киши (молдан) маҳрумдир. Бахил эса ёмонликка дучор. (Бу дунё) неъмати бир кун поёнига етади, уни қаттиқ талаб қилиш бадбахтликдир.

Ажал маълумдир, ҳақиқат маълум. Аллоҳ ҳикматларининг энг яхшиси -
хушуъдир.
Бойликнинг энг яхшиси - қаноат.
Энг яхши захира - тақво.
Қалбга атр этилган энг яхши нарса яқийн, яъни ўта кучли ишонч.
Сизларга берилган нарсанинг энг яхшиси - офиятдир».

📚Қирқ ҳадиси қудсий
✏️Имом Ғаззолий


🕋🕋🕋JUMA Muborak🕋🕋🕋


​​​​Жума намозига бепарво бўлиб ўқимайдиганларга мактуб!
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Абу Довуд ривояти.
Ибн Можанинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким заруратсиз уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
Изоҳ: Эътиборсизлик ила уч жума намозини узрсиз тарк қилган одамнинг қалбига Аллоҳ муҳр босиб, яхшилик кирмайдиган қилиб қўйиши ўша одамнинг ўзи учун, оиласи учун, жамияти учун катта бахтсизликдир. Чунки Аллоҳ муҳрлаб қўйган қалбдан ҳеч қачон яхшилик чиқмайди. Бундан ортиқ бахтсизлик бўлиши мумкин эмас.


​​АҚЛЛИ ХОТИН ЭРИГА ГЎЗАЛ НАСИҲАТ ҚИЛАДИ

Фақир бир одам уйланди. Бир ўғил кўрди, уни жуда севар эди. Бола тиш чиқарганида хотинига у:
- Мен бу чақалоққа қандай овқат топиб келаман? Мана. тишлари чиқа бошлади. Овқат ейишни хоҳлайди. Ота сифатида мен уни таъминлашим керак, - деди.
Эрининг ақлини, дидини билган хотини бундай жавоб берди:
- Эй, менинг содда, тушунчаси нуқсонли эргинам. Сен кўп васваса қилма. Фарзандимизга тишни Яратган берган. унга овқатни ҳам беради. Бутун оламга ризқ берган Жаноби Ҳақ қодирдир. Гўдаклар, чақалоқларнинг ҳам ризқин беради. Сен ташвиш қилма!
Чақалоқларга она қорнида сурат ва шакл берган Яратган уларнинг ризқларини, умрларини ҳам берадур.

Изоҳ ва ўгит
☝️Эй, Ҳақ йўлчиси! Буюклар бундай деганлар: «Сўзга қулоқ солган, Аллоҳ амрини адо этган хотин фақирни подшоҳ қилади». «Дунёда энг бахтиёр одам кўнгил ҳабибаси бўлган хоними, бекаси ўзига уйғун, мос одамдир».
«Ҳар кун, тонг отгандан то оқшомгача ишда бўлсанг, узун тун бедор, ташвишда бўлсанг ҳам оқшомлари ёнингда кўнглингни олувчи, сенга тасалли берувчи, қийинчилик ва машаққатингга шерик бир аёл беканг бўлса, ҳеч қўрқма!»
«Кимнингки уйи маъмур, ёстиқдоши уни жондан севса, Жаноби Ҳақ ўша қулига раҳмат назари ила қарайди демакдир. Ул бахтиёр одам Яратганнинг лутфига эришгандур».

☝️Эй, эс-ҳушини йиғиб олган қардош! Кўряпсанми, ҳаёт шундай. Сўзга қулоқ солувчи, Аллоҳни, Пайғамбарни таниган, сабр ва қаноатли, рўзғорни билувчи, эрининг бошига тож кийдирувчи бир уй бекасига соҳиб одам бахтиёр бўладир.
Гўзал феъл-атворли аёллар шундайлар. Ёмон феъллилардан Яратганнинг ўзи асрасин, омин!
Ёмон феълли хотинлар тўғрисида бундай деганлар:
«Бир уйда аёлнинг овози баланд чиқса, (эр сўзини тингламаса) ул уйда хайр йўқдир, у ердан саодат кутма. Кутганинг билан етиша олмайсан».
«Олган хотининг жоҳил, хоин чиқса, хотин эмас, бошингга бало олган саналасан».

☝️Эй, Ҳақ йўлчиси! Бу сўзларда бир уйнинг саодати учун зарурий насиҳат бордир. Дунё имтиҳон еридир. Ақлли ва доно, тажрибали, кўпни кўрган кимсалар ўзларининг билим ва тажрибаларига кўра иш олиб борадилар, шу тариқа дунёда яшаш заминини, асосини тайёрлайдилар.
Тажрибасиз ва ақлсиз кимсалар эса бошқаларга ибрат лавҳаси бўлиб паришон, нотавон қоладилар.


​​​​#тафсир #сура_исро
24. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳим
қилгин», деб айт.

Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. У бутун меҳрини хокисорлик ила ота-онасига пояндоз қилса ҳам оз.
Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳм-шафқат тилаб дуо қилиб туриши лозим.

Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар ва ҳадислар бу борада дунё тарихида мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар эканлиги маълум ва машҳурдир. Хусусан бу оят ва ҳадисларни, илоҳий кўрсатмалар ва исломий ҳикматларни ҳаётга татбиқ қилган мусулмонларнинг ота-оналарига кўрсатган юксак эҳтиромлари ва фидойиликларига тарих шоҳиддир. "

Ҳофиз Абу Бакр ал-Баззор Бурдайдадан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб сўрабди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ», деган эканлар.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!


​​#басмала
🌿Ҳар ишни Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм билан бошлайлик!

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймнинг маъноси,

📍"Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳнинг номи ила бошлайман" деганидир.

🌼Қуръони каримни ҳам Аллоҳ таъоло "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ила бошлади. Шу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, нафақат Қуръони карим, балки, ҳар (жойиз) иш бисмиллаҳир роҳманир роҳийм ила бошланиши лозим эканини айтганлар. Марҳамат қилдиларки:
كل أمر ذى بال لم يبدأ بسم الله فهو أقطع

📖Яъни: "Ҳар бир муҳим иш бисмиллаҳ ила бошланмаса, у кесик (чала)дир", дедилар.


​​#тафсир #сура_оли_имрон
175. Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар.

Яъни одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз яқинларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Худди улардан фойда ёки зарар етадигандек, улардан қўрқишингизни хоҳлайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Улар фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдилар. Мендан қўрқинглар, дейди Аллоҳ таоло. Чунки ҳақиқий фойда ва зарар етказувчи фақат Ўзидир.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!


​​Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бозор-ўчар қилгани чиққан эди, пулини ўғирлатиб қўйди. Буни эшитган одамлар ўғрини қарғай бошлашди. Шунда ибн Масъуд уларни бу ишдан қайтарди ва дуо қилди:

– Эй Аллоҳ! Агар пулимни ўғирлаган одам муҳтожликдан олган бўлса, олганига барака бергин. Агар муҳтож бўлмай туриб олган бўлса, шу ўғирликни ҳаётидаги энг охиргиси қилгин!

“Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан


#маслаҳат

СОХТАЛИКНИ ҚЎЙИНГ

🍃 Жидда шаҳрида бўлган бир воқеа эсимга тушди. У ердаги бир масжидга ҳуфтон намозини ўқишга кирдим. Имом машҳур қорига тақлид қиларди. Лекин қандай ўхшасин? Овоз бошқа овоз, унинг оҳанги ҳам бошқа эди. Имомнинг оёқлари қалтирар, овози хириллар, нафаси бўлиниб, ўзини ҳам, орқада турган кишиларни ҳам жуда қаттиқ қийнар эди. Шунда мен аниқ билдим,Аллоҳ таоло ҳар бир одамга ўзига хос иқтидор ва сифатларни берган. У бошқаларникига ўхшамайди.

✅"Сизлардан ҳар бир (уммат) учун (алоҳида) шариат ва йўл (тайин) қилиб қўйдик"
(Моида сураси 48-оят).

Агар сиз бирон нарса қилмоқчи ё бирор кишига таъсир ўтқазмоқчи бўлсангиз, фақат ўзингизнинг иқтидорингизни ва табиий қобилиятингизни
ишга солинг.

✅"Айтинг: "Ҳар ким ўз равишига қараб амал қилади"
(Исро сураси 84-оят).

Бошқаларнинг услубига, яъни, гапиришигами, юришигами ё ўтиришигами тақлид қиламан деб ўзингизни ҳеч қийнаманг. Тақлид кишанларидан ва қийинчиликларидан бўйнингизни озод қилинг.

📚"Ўкинма" китобидан.


#тафсир #сура_анбиё
87. Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: кСендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди.

Зуннундан мурод, Юнус алайҳиссаломдир. «Нун» балиқ дегани, Зуннун эса балиқ эгаси дегани. Юнус алайҳиссаломни денгизда балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташлаган. Шунинг учун Зуннун – балиқ эгаси лақабини олганлар. У зотнинг қиссалари «Ас-Соффат» сурасида келади. Аммо, бу сурада сиёққа мос равишда қисқача баён қилинмоқда.

«зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди».

Яъни у киши қавмларига Аллоҳнинг амрини етказганларида, улар қабул қилмадилар. Юнус алайҳиссалом қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар.

«Bac, y Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди».

Бу гумон қавмларининг саркашлигидан келиб чиққан эди. Юнус алайҳиссалом уларга, сизлар Аллоҳ амрига бўйсунмасангиз, бошқа жой қуриб кетгани йўқ, Аллоҳнинг ери кенг; бошқа жойга бориб даъват этсам, улар қабул қиладилар. Аллоҳ мен учун ер юзини тор этиб қўймайди, дегандай иш қилган эдилар.

Уламоларимиз айтишларича, аслида, у киши бошқа Пайғамбарларга ўхшаб сабр қилишлари, Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди. Аммо бундай қилмадилар. Қавмларига зарда қилиб, юртларидан чиқиб кетдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло у кишини балиққа юттириб, синовга учратди. Ана ўшанда,

«Зулматларда туриб», яъни кеча зулмати, денгиз ости зулмати ва балиқ қорни зулматида туриб, Аллоҳ таолога ёлвориб:

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди».

Бу гап чин ихлос билан, Аллоҳнинг улуғ сифатларини эслаб, ўзининг айбдорлигини бўйнига олиб, нажот сўраб қилинган дуо эди.

88. Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.

Яъни Биз Юнуснинг дуосини қабул қилдик. Уни балиқ ичидан соғ-саломат чиқариб, ғамдан қутқардик. Мўминларни доимо шу тарзда қутқариб келганмиз.

Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким ғамга мубтало бўлса, ушбу оятдаги «Ла илаҳа илла анта, субҳанака инни кунту миназ-золимийн»
дуосини ўқиса, кушойиш бўлишини айтганлар.

Зуннун алайҳиссаломнинг қиссаларида даъватчилар учун катта ибрат бор. Улар ҳар қанча тўсиқларга, қийинчиликларга учрасалар ҳам, аччиқлари чиқмай, сабр қилишлари керак бўлади.
————————————
Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


🌙Жума кунининг одоби ва қилиниши зарур бўлган гўзал амаллар

Аллоҳ таоло яратган кунларнинг энг афзали жума кунидир. У куннинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир”.

(Имом Бухорий (879)


«Албатта, Жаҳаннам пойлаб турувчидир».
Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир».

Йўлда, пана жойда, «Келса, таппа босаман», деб душманни кутиб туриш «мирсод» дейилади. Жаҳаннам ҳам туғёнга кетган бандаларни, «Қачон қиёмат бўлса, таппа босаман», деб кутиб турган бўлади. Қиёматда эса вақти келиши билан, уларни таппа босади ва

«Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар.»

Тафсири ҳилол , Набаъ сураси 21-23 оятлар
————————-


#хадис_бидъат

Янги пайдо бўлган бидъатлардан ман этилгани баёни.

✅Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир", дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: "Ушбу ишимиз" деганда дин, шариат назарда тутилган.

Муслимнинг ривоятларида: "Кимки бизнинг ишимиз бўлмаган бирор амални бажарса, бас, у рад қилингандир", деб келтирилган.

✅Жобир розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари яна ҳам кучайиб, гўёки тонгда ва кечқурун (душман) аскарлари ҳамла қилишидан огоҳ этгандек бўлардилар, Ва у зот:
«Meн Ва Қиёмат мана бундай юборилдим”, деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини (бир-бирига) яқин қилардилар, Ва яна у зот: “Аммо баъд, сўзнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби, ҳидоятнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятлари, ишларнинг ёмони ҳар бир анги пайдо бўлган (бидъат) ишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир”, дедилар.
Сўнгра яна: «Мен мўминларга ўз нафсидан ҳам ҳақлироқман. Ким мол-дунё қолдирса. унга аҳли ҳақлироқдир. Ким қарз ёки оила ва болаларини қолдирса. (уларнинг масъулияти) менга вa менинг гарданимга”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг


☘•🌹☘Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?☘🌹•☘

☘•🌹Аллоҳ сизга
☘•🌹сўнмас иймон,
☘•🌹гўзал ахлоқ,
☘•🌹шукр этгувчи қалб,
☘•🌹зикр этувчи тил,
☘•🌹хайрли умр,
☘•🌹дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин ша Аллах.

🌺•☘Хонадонингизга тинчлик,
🌺•☘рузгорингизга барака,
🌺•☘ишларингизга омад,
🌺•☘чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
🌺•☘Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹•🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸•🌹

_❗️Ибрат учун яқинларингизга ҳам улашинг


✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!


#кун_ҳадиси
☝️🏾Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

📖Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📌«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1

obunachilar
Kanal statistikasi