❗️Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70 фоиз миқдорида устама белгиланадиБу ҳақда АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди:Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб,
олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга икки йил давомида берилади.
✅Жорий йилдан бошлаб давлат мактабгача ва умумтаълим ташкилотларининг
психолог кадрлари ҳам аттестациядан ўтказилади.
✅Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар
2025 йил 1 сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:
⏺
олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
⏺
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
⏺
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
⏺
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.✅Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган
педагогларга белгиланган муддатга қадар тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:
⏺
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
⏺
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;
⏺
олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.📌2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган
мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.
📝
Батафсил@generalissimo_marshal