Farg'ona viloyati hokimligi dan repost
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилояти минтақавий филиалининг янги барпо этилган маслаҳат поликлиникаси фойдаланишга топширилди.
Тантанали очилиш маросимида шифокорлар, соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Полвонов, Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулла Иномов мамлакатимизда тиббиёт соҳасида ислоҳотлар, кардиология хизматига бўлган эътиборнинг замирида инсон саломатлигини мустаҳкамлашдек залворли вазифа турганлигини таъкидлашди. Мазкур янги тиббиёт маскани ҳам ушбу ишларнинг узвий давоми эканлигини билдиришди.
Замонавий уч қаватли поликлиника биносининг қурилиши учун қарийб 8 млрд сўмга яқин маблағ сарфланди. 200 қатнов қуввати ҳамда барча шароитларга эга маскан халқимизга хизмат қилишни бошлади.
Рамзий лента қирқилгач, тадбир иштирокчилари поликлиникада яратилган шароитлар билан танишдилар.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X