КАРВОН
Имом Табароний роҳимаҳуллоҳнинг "Муъжамул кабир" асарида Аттоб аз-Зобийй розияллоҳудан ҳадис келади. У дейди:
"Мен Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг қари отам ва ака-укаларим бор. Уларни олдингизга олиб келсам, шояд иймон келтиришса!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
- Агар улар мусулмон бўлишса бу улар учун яхшидир. Агар юз ўгиришса ислом кенг ва бепоёндир!".
Сиз масжидга келмасангиз ҳам бошқалар уни обод қилаверишади.
Сиз Қуръонни ташлаб қўйсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади.
Кишиларнинг эҳтиёжини чиқаришдан сиз бахиллик қилсангиз ҳам Аллоҳ бошқалар қўли билан улар эҳтиёжини раво қилаверади.
Бу дин сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам боқий қолаверади, ғалаба қозонаверади. Аммо карвон жўнаб кетса-ю, ёлғиз ўзингиз қолиб кетсангиз бу чатоқ!
Устоз Абдулқодир Самарқандий