Дунё жумбоқлари,ечолмас ёшим,
Ҳаёт тугунидан айланди бошим.
Кимда заҳар чиқди,менда шўр ошим,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Болаликни кўрдим,гулгун ёшимда,
Шўхлик кўчалари, қучди қошимда,
Ҳақиқий муҳаббат,кулди бошимда,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Дўстим деганларим, ёвдан баттарлар,
Ҳамма ўз ишида,ортмас ташвишлар.
Япроқдан гоҳида, пулни ясарлар,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Давралар четида,сўҳбатлар қурдим,
Яхшию ёмонга, тушунмай турдим.
Омонат дунёда, кўпни унутдим,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Шукур қилдим ҳаёт, бахтин берганда,
Майли дедим ноҳақ, йўлим тўсганда.
Меҳмон кутдим гоҳан, қўлин тутганга,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Ҳаёт асли ёлғон, чиндан иборат,
Кимнинг яхшилиги, кимларга ибрат.
Тириклик маъноси,шаъни саодат,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Ширина Зиё. ✍
Ҳаёт тугунидан айланди бошим.
Кимда заҳар чиқди,менда шўр ошим,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Болаликни кўрдим,гулгун ёшимда,
Шўхлик кўчалари, қучди қошимда,
Ҳақиқий муҳаббат,кулди бошимда,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Дўстим деганларим, ёвдан баттарлар,
Ҳамма ўз ишида,ортмас ташвишлар.
Япроқдан гоҳида, пулни ясарлар,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Давралар четида,сўҳбатлар қурдим,
Яхшию ёмонга, тушунмай турдим.
Омонат дунёда, кўпни унутдим,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Шукур қилдим ҳаёт, бахтин берганда,
Майли дедим ноҳақ, йўлим тўсганда.
Меҳмон кутдим гоҳан, қўлин тутганга,
Яшамоқ муқаррар, қолгани тақдир.
Ҳаёт асли ёлғон, чиндан иборат,
Кимнинг яхшилиги, кимларга ибрат.
Тириклик маъноси,шаъни саодат,
Яшамоқ муқаррар,қолгани тақдир.
Ширина Зиё. ✍