▶️Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан
БРИФИНГ⏺2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
⏺Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.
⏺Вакил тавсияси асосида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги, Самарқанд вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги шароитлар яхшиланди.
⏺Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ишловчи 56 нафар ходимга ҳайфсан берилди, 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
⏺Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 6000 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
⏺Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 158 та шикоят келиб тушди.
⏺Шикоятларнинг 14 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.
⏺10 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилган. 3 та ҳолатда ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қолганлари...
📎
батафсил 🗣
lotin yozuviga o'tish🌐Cайт |🔵
Telegram | 🔵
Facebook |📷
Instagram | 🌐
Twitter | 🎞
Youtube