🍂 ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ (Ибратли воқеа)
Бир киши зарурат туфайли катта қарзга ботди. Ўйлай-ўйлай, уйини сотишга қарор қилди. Мусулмон одоби бўйича уйини биринчи бўлиб қўшнисига таклиф этди. Бу гапдан ҳайрон қолган қўшни:
– Нега сотяпсиз? – деб сўради.
– Катта қарзим бор, шуни тўлашим керак, – деди у.
– Қанча нарх белгиладингиз? – деб сўради қўшниси.
Одам уйнинг асл баҳоси анча баланд эканини, лекин қадрдон қўшнисига арзонга беришини, қарзига етадиган пул кифоялигини айтди.
– Қарзингиз қанча? Кимдан олгансиз? – деб сўради қўшниси.
У бу саволларга керакли жавобларни берди.
– Майли, эртага чиқинг, гаплашамиз, – деди қўшниси.
Одам келишилган вақтда яна қўшнисининг эшигини қоқди. Салом-аликдан сўнг қўшни асосий гапга ўтди:
– Мен кеча бориб, сиз айтган одамга қарзингизни тўлаб келдим. Энди ундан қутулдингиз. Ҳеч қаерга кетманг. Ўз уйингизда бемалол яшайверинг.
– Ие, бу нима қилганингиз? – деди хижолат тортиб у. – Ахир қарзим ҳазилакам пул эмас эди. Катта зарар-ку бу сизга!
Қўшни бу гапга шундай жавоб берди:
– Мен буни зарар ҳисобламайман. Агар сиздай ҳалол, яхши қўшнимдан айрилганимда чинакамига зарар кўрган бўлардим
👉 @inson_huquqi