❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Фуқорони мурожаатига 15 кун ёки 1 ойдан ҳам ӯтиб кетиб жавоб хати келмаса фуқоро қайерга мурожаат қилиши керак?
❗️ЖАВОБ: Ваалейкум ассалом. Аввало, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги (2017 йил 11 сентябрь, ЎРҚ-445-сон ) қонун билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз. Мазкур қонун, давлат органларига фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
🔹Қонун талаби (32-модда) га кўра, жисмоний ва юридик шахс, мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
🔹Шунингдек, Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги ҳам Сизга маълумот учун билдирилади. Омон бўлинг.
👉 @inson_huquqi | #Савол_жавоб
Савол юбориш учун: 👉 @insonhuquqi_bot