@ Т И Л А К @
Тунлар бедор алла айтиб, бошинг силаган,
Хасталансанг яратгандан шифо тилаган,
Миттигина вужудингга жонин улаган,
Онажонинг қувнаб,яйраб тўйингни кўрсин.
Жуфтингга гулдек ярашган бўйингни кўрсин.
Нонни чайнаб ўзи ютмай сенга тутган у,
Ногаҳонда йиғлаб қолсанг қонлар ютган у,
Бу кунларни неча ойлаб,йиллаб кутган у,
Онажонинг қувнаб,яйраб тўйингни кўрсин.
Ёрингга гулдек ярашган бўингни кўрсин.
Кетмон чопиб, қаттиқ нон еб, совуқ сув ичган
Сен дунёга келганингда кўкларни қучган
Сен соғ бўл деб кеча кундуз оромдан кечган,
Отажонинг қувнаб,яйраб тўйингни кўрсин,
Ёрингга гулдек ярашган бўйингни кўрсин.
Машаққату меҳнат билан жуссаси озган,
Баҳорда сув тараб, қишда ҳайровлар қазган.
Дошқозонда ош дамлатиб, дастурхон ёзган,
Отажонинг қувнаб, яйраб тўйингни кўрсин,
Жуфтингга гулдек ярашган бўйингни кўрсин.
https://t.me/ijod_qalbi