@ # @ # * * * # @ # @
Гоҳ шодлик, гоҳида алам қўймайди,
Баъзан қоғоз, гоҳо қалам қўймайди.
Тунда ой ва юлдуз, ё шам қўймайди,
Хоҳи қувонч, хоҳи дардни ёз дейди.
Ватанни суйгувчи мардни ёз дейди.
Отаниниг ҳимматин, онанинг меҳрин,
Ёрнинг садоқати, фарзанднинг сеҳрин,
Жондек жигарларнинг дийдори ширин,
Хоҳи қувонч, хоҳи дардни ёз дейди
Оиласин севган, мардни ёз, дейди.
Ҳаётнинг безаги шаҳдли одамлар.
Дунёнинг устуни аҳдли одаэлар.
Содиқ дўсти борлар бахтли одамлар
Хоҳи қувонч, хоҳи дардни ёз дейди.
Дўстларига содиқ мардни ёз дейди.
Тўғри йўл танлаган мангу тирикдир.
Эгрилар шайтонга улфат, шерикдир.
Шеърнинг руҳи эрку, туғи ҳурликдир
Хоҳи қувонч, хоҳи дардни ёз дейди,
Ҳақиқатга қалқон мардни ёз дейди.
https://t.me/ijod_qalbi