#ибрат
У ёшлигининг ярмини йўлтўсарлик қилиб, одамларнинг молини талаб, қароқчилик ва зўравонлик қилиб ўтказди. Фузайл ўзи талаб олган молларни айш-ишратга, кўнгилхушликка сарфлар, лаззатларига ишлатар эди.
Абу Аммор Ҳусайн ибн Ҳурайс ровий Фазл ибн Мусодан ривоят қилган: «Фузайл ибн Иёз Абивард билан Сарахс орасида йўлтўсар қароқчи эди. Тавбасининг сабаби қуйидагича: Бир қизга ошиқ бўлиб қолган эди. Кунларнинг бирида ўша қизни кўриш учун деворга чиқаётганида, тиловат қилинаётган «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?! (Яна улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнгра (пайғамбарларидан кейинги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни аҳли китоблар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)?! Уларнинг кўплари фосиқ (итоатсиз)дирлар! (Ҳадид сураси, 16-оят) ни эшитиб: «Ҳа, эй Роббим, тавба қилиш вақти келди», – деди ва девордан тушди. Ўша кеча ташландиқ бир уйга кирди. У ерда йўловчилар ҳам бор эди. Баъзилари: «Энди турамиз, кетамиз», – дейишганда, айримлари: «Йўқ, озгина тонг ёришсин, чунки йўлда Фузайл бор. У нарсаларимизни тортиб олади», – дейишарди. Бу гапларни эшитиб Фузайл: «Мен кечқурунлари гуноҳ қилиб юраман. Бир неча мусулмонлар мендан қўрқишар экан. Аллоҳ таоло бекорга мени бу ташландиқ уйга олиб келмаган. Шулардан хулоса чиқариб олай. Парвардигоро, мен Сенга тавба қилдим. Тавбамга садоқатимдан энди Ҳарамга бориб яшайман», – деб азм қилди».
Фузайл ибн Иёз кечанинг бир лаҳзасида, битта оят таъсирида бутунлай бошқа одамга айланди. Тасаввуф, ҳадис илмида чўққиларга чиқди. Умрининг охиригача ердан нигоҳини кўтармади, ҳузун устун келди. Ким кўрса, йиғлайдиган, охиратни эслатадиган одам бўлди.
давоми бор
https://t.me/dilfuza_nafis_gullarhttp://t.me/iiiqro