Postlar filtri


Фиқҳни ўрганиб нимани билдинг?
-билмайман дейишни…


Ғазо бўйича сулҳ тузилди дейилса
Алҳамдулиллаҳ Apple байкотдан чиқар экан дейидиганлар бор...


15 дақиқадан сўнг манфаатли жонли суҳбат бўлади. Сиз ҳам қўшилинг.


Бугун китоб ўйини бор эдия )


ИЛМИЙ ДАРС dan repost
Ҳакимлардан биридан, содиқ дўстлар ҳақида нима дейсиз, деб сўрашди.
У зот: “Улар турли жисмларда бўлган битта жондирлар”, деди.

“Муҳозаратил адиббаи” асаридан.

@ilmiydars


Қалбингни кўр қилганда ғафлат,
Муҳташам иморат, дунёвий зийнат.

Ажал шаробини тотишинг эсла,
Чирик суяк бўлиб ётишинг эсла.

Беш кунлик фонийни топадир жоҳил,
Туганмас боқийга чопадир оқил.

Муқим Маҳмуд.


Менинг мадрасам. 

Туркияда Қуръон ва шаръий илмлар ўргатадиган мадрасалар жуда кўп. Лекин мен Аллоҳнинг қадари ила Дорулулумга келдим. 

Мадрасага келишим ҳам жуда ажойиб бўлган 5 куннинг ичида ҳал бўлиб кетган ва бошида устозим: келинг ўзингиз ҳам деганларида ҳозир эмас устоз ишларим бор деб бормайман дегандим ҳам. Аммо мени эмас Аллоҳнинг айтгани бўлди.

Дорулулумда 1 ярим йилдан ошиқ муддат мобайнида кўп нарса ўргандим. Ҳам шахсий ўсиш маносида ҳам илм жиҳатидан ҳам. 
Араб тилини, турк тилини маълум даражада ва фиқҳий ақидавий мавзуларда ҳам маълум даражада ўсишни ўзим сездим. 

Ҳозир дорулулум мен келган пайтдагидан ҳам янада ривожланди. Ҳозирги 1-курсларга қадрига етинглар деб урушиб ҳам тураман. 

Гуруҳдошларим билан қитмирлик қилиб манҳажимизни олий маҳад билан солиштириб кўрдик )). Деярли бир хил чиқди. Бир биримизга биз қаерда ўқиётганимизни ҳис қилмаяпмиз деб ҳазиллашиб қўйдик. 

Хуллас айтмоқчи бўлганим: қуръон араб тили ва диний илмларни професцианал ҳолатда ўрганишни мақсад қилиб юрганлар учун ўзим кўрган ишонган жойни тавсия қиламан.

Ундан ташқари учрашишни орзу қилиб юрган катта катта шайхлар билан учрашувлар бўлиши жуда қувонарли. Шайх Тақий Усмоний билан учрашувимиз бирга таомланиб суҳбатлашиб ўтирганларимиз кечагидак ёдимда. 

Шайх Аввома ҳазратларининг уйларига борганимиз, устозим Муҳаммадодил Ҳамид Эрдиғон жанобларининг кўз ўнгида у зоднинг шахсан қўлларидан ижоза олганларию ва Шайхим Мирзо Кенжабек, устоз Ҳусайн Бухорий, Абдуманнон домла, Муфтийимиз, Рустамжон домла, Муҳаммадали Эшонқулов ва кўплаб уламоларимизнинг суҳбатларидан барокатланганимизни зикр қилмасам бўлмайди. 

Муҳаммадодил Ҳамид устозим билан асрдан кейин китоблар ўқир эдик ва тасаввуф суҳбатлари бўлар эди. Устозим устозларининг шундай тасаввуф суҳбатлари ҳақида: энг қисқа вақт бўладиган дарс шу эди аммо энг баракалиси шу бўлди дер эдилар. Мен ҳам уларнинг фикрларига қўшиланан. Муҳаммадодил устозимнинг дарслари жуда қисқа бўлар эди лекин энг баракалиси ҳам эди.

Ҳозир дорулулумда қишки қабул очилган ва қабул муддати тугашига оз фурсат қолди. 

Ўқишни истасангиз @dorululum_2025 га мурожаат қилинг.


Одам ўзидан келиб чиқиб гапиради…


22 йил яшаб тушунган нарсаларим:

1. Сабр қилиш: ҳеч нарса ўз ўзидан бўлиб қолмайди унга бориш керак эришиш керак. Сабр қилиш керак. 

2. Шошилмаслик: шошилиш дегани секин ҳаракат қилиш керак дегани эмас. Бу ерда мен назарда тутган нарса ҳовлиқмаслик катта орзу ҳавасларга берилмасликдир. Кичик кичик қадамлар билан давом қилиш. Энг муҳими тез ҳаракат қилиб ҳам шошилмасликни иложи бор экан. 

3. Инсонларни инсон сифатида ҳис қилиш тушуниш: ҳаммамизнинг ўзимизга яраша фикримиз, ўлчовимиз бор. Айнан шу нарсани нормал қабул қилиш. Лидерликка, ҳаммани айтганимни қилишига ундар эдим ва шу пайт бошқа одамларни фикри ва қизиқишини унчалик ҳисобга олмас эдим. Энди ҳам шундайман аммо инсон факторини ҳис қилдим, уларнинг ҳам фикрини, ҳолатини ҳисобга олишим лозимлигини ҳис қилдим.


4. Устоз топиш ва унинг маслаҳатига риоя этиш: баъзи нарсалар бор сиз минг ҳаракат қилсангиз ҳак кўра олмайсиз, эътибордан қочирасиз. Шундай пайт устоз ўша нозик нарсани кўради ва сизга айтади. Устозимнинг маслаҳатларига кирмасдан жуда катта дарс олдим. Нафсингизга ёқмасада устоз билган нарсасини гапиради ва сизга фойдалисиниўйлайди.

Албатта ҳақиқий устоз сизнинг отангиз каби бўла олади. Сиз ўғилдек бўла оласизми шуниси муҳим.


khaibariy dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен қандай ноумид бўлайинки умидим Ўзинг бўлсанг…


Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi dan repost
Talabalarim baʼzilari oʼzlariga kanal ochib, tarjima va fikrlarini boʼlishib turadi. 10 dan 100gacha aʼzosi bor xolos. Menga ularning kanalllari yuz minglab aʼzosi bor kanallardan foydaliroq. Baʼzan bilmaganlarimni oʼrganaman, baʼzan bilganlarim takror boʼladi, baʼzan esa tuygʼularini his qilaman, baʼzan shikoyatlaridan dars olaman.

Deyarli barchalarida ushbu toʼrt zotga muhabbatni koʼraman:
1. Shayx hazratlari.🌟
2. Shayx Umarxon domlam.🌟
3. Shayx Yorqinjon ustozim.🌟
4. Shayx Husayn qori akam.🌟

Dunyo allomlalaridan esa:
1. Shayx Muhammad Avvoma hazratlari.🌟
2. Shayx Muhammad Taqiy Usmoniy hazratlari.🌟

Alloh Taologa hamdlar boʼlsin, eng muhim narsani, yaʼni Oʼzining dostlariga muhabbatni bera olibmiz. Shukr.

Muhammadodil Hamid 🌟

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook


Уйғон халқ, уйғон ватан демайман
Ман ўзимни уйғотмоқни истайман 
Ўзим билан ўзим қолиб танҳода
Ўз нафсимни идрок этмак хоҳлайман

3.1k 1 20 12 85

Йўқ сен озод эмассан. Шунчаки бўйинингдаги арқон бошқаларникига қараганда узунроқ холос

Малколм Х


Ўзбек сигментига қоронғу бўлган Малколм Х.

Ҳар бир инсон ҳаётида бурилиш нуқталари бўлади. Малколм Х ҳаёти ана шундай мисолларга бой. У болалигида қашшоқлик ва адолатсизликни бошдан кечирди, ёшлигида жиноятлар ва қамоқ билан юзлашди, лекин ҳаёти давомида ўзини буткул ўзгартириб, миллионлаб одамларнинг қалбига илҳом бағишлай олди.


Малколм Х бу китобда - инсон аввало ўз ўзининг ва фикрий қуллигидан озод бўлишга ундайди.

Ислом давлатлари таназзулдан энди оёққа туриб тикланаётган бир пайтда, Малколм Х Американда Ислом ва қора танли америкаликлар учун мисли кўрилмаган хизматлар қилди. У Исломнинг инсонийлик ва тенглик ҳақидаги ҳақиқий таълимотини тарғиб қилар экан, инсонларни ўз динини ва ҳаётини янгидан англашга ундади.

Шунингдек, китобда долларизм, сионизмнинг Фаластинни босиб олиши, Америкадаги зулмлар ҳақида ҳам кенг ёритилган. Бу мавзулар инсонларни адолатсизликка нисбатан жим турмасликка ва ҳақиқат учун курашда қатъиятли бўлишга ундайди.

“Фитрат” китобини Зумар китоблар дўконидан олишингиз мумкун


Исломни ҳақорат қилишдан бошқа ғояси бўлмаганлар фикрнинг эмас, исломни ҳақорат қилиш эркинлигини хоҳламоқдалар.

Фитрат. Малколм Х


>🌵🌵صبر dan repost
Doim shunday boʻladi, hayotimda biroz murakkab vaziyatlar tugʻilganda, qiyinchiliklarga yuz tutgan vaqtlarimda oldimdan shunday oyatlar chiqib qolishi Robbimning:

- Men senga shox tomirlaringdanda yaqinman, deganining isboti ekanmi, ajabo?!

Qof | 16.

#Mahbub_Mustafo


Баъзи одамлар кўп гапиради лекин ҳеч нарса гапирмайди…


Тарих такрорланади.

Тарихда бўлиб ўтган воқеалар кўпинча қайта такрорланади. Инсоният хатоларидан сабоқ олмаганда ёки шароитлар ўхшаш бўлиб қолганида, бир пайтлар содир бўлган воқеалар яна юзага келади.

Масалан, Рим империяси ҳаддан ташқари кенгайиб кетган, ички бошқарув тизими заифлашган, коррупция кучайган ва охир-оқибат қулаган. Худди шундай, Усмонийлар империяси ҳам ўзининг олтин давридан кейин ички инқирозлар ва ташқи таҳдидларга бардош бера олмаган. Демак, кучли давлатлар ички муаммоларни ҳал қила олмаса, барибир қулашга маҳкум бўларкан.

Иқтисодий инқирозлар
1929 йилги Буюк Депрессия ва 2008 йилги молиявий инқироз ўхшаш сабабларга кўра юзага келган. Иккала ҳолатда ҳам банк тизимидаги муаммолар, спекуляция ва нотўғри бошқарув иқтисодий таназзулга олиб келган. Хуллас, молия тизими ўйламай бошқарилса, натижаси оғир бўлади.

Босқинчилик урушлари
Чингизхон замонида мўғуллар ўзининг кучли ҳарбий стратегияси билан бутун дунёни забт этишга уринган. Наполеон ҳам шунга ўхшаш мақсад билан Европани эгаллашга киришган, лекин охир-оқибат ўз хатолари туфайли мағлуб бўлган. Демак, босқинчиликнинг охири кўпинча муваффақиятсизликка олиб келади.

Жаҳон урушларининг сабаблари
Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари сабаблари бир-бирига ўхшаш: миллатчилик, иқтисодий тенгсизлик ва мустамлакачилик. Бу урушлар инсоният қанчалик хато қилса, шунча кўп азоб чекишини яна бир бор исботлаган.

Қуролланиш пойгаси
Бир пайтлар Европа давлатлари ўзаро қуролланиш бўйича пойга бошлаган эди, бу Биринчи Жаҳон урушига олиб келди. Кейинчалик АҚШ ва СССР қуролланиш пойгасига киришиб, дунёни Совуқ уруш таҳликасига солган. Қуролланиш ҳеч қачон тинчликка олиб келмаганини тарихдан кўрсак бўлади.

Тарихни яхши ўрганмасак, бир кун келиб ўша хатоларни ўзимиз такрорлашимиз мумкин. Шу сабаб, тарихга жиддий ёндашиб, ундан сабоқ олишимиз керак.


Муҳаббатнинг аччиғи ҳам ширин...


Ўзим ёзган нарсаларни вақт ўтиб яна ўқисам, 
-тасирланаман…

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.