Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
36 - қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
- Ўзимнинг ҳам жонимга тегди, бунақа юрак ҳовучлаб қанча яшаш мумкин? Аммо қилган ишимдан пушаймон эмасман. Нима қилсам - фарзандимнинг руҳини шод қилиш учун қилдим. Либоси оқ, нияти қора муттаҳамлар учун сабоқ бўлсин дедим.
- Зоирни қаердан топдингиз? Олдиндан таниш эдингизларми? - сўради Санжарбек.
- Уни ёшлигидан биламан, бир пайтлар қўшни турганмиз. Спорт билан шуғулланиб юрарди. Кейинчалик оёғи
оқсоқ бўлиб, спортни ташлаб кетди... Пулни яхши кўришини, мол-дунё учун ҳеч нарсадан тоймаслигини билардим. Бир куни кўнглига қўл солиб кўрдим. Шу ишни бажарган одамга уч хонали уйимни бераман, дедим. У йўқ, деди. Одам ўлдиришга аралашмайман, деди. Орадан бир неча кун ўтиб, ўзи мени топиб келди. «Бир одам топдим, муқаддам босқинчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси жиноятлари билан уч марта қамалиб чиққан, қамоқхона уйидай бўлиб қолган, учига чиққан наркоша, қора доридан бериб турсанг, ҳар қандай ишни қиламан» деяпти, деб қолди. У шартини айтди. Мен аёлимнинг номидаги уйни ҳадя шартномаси асосида унинг номига ўтказиб бердим. Қолганини менга қўйиб берасиз, сиз аралашмайсиз, деди. Зоир сўз.ининг устидан чиқди.
- У ёллаган кишини танийсизми?
- Йўқ, уни кўрмаганман. Фақат Ангрен шаҳрида яшашини, исми Саша, яъни Александрлигини биламан.
- Александр денг! - Санжарбекнинг хаёлига Мастура ая айтган «мала соч» келди. - Фамилияси-чи? Манзили...
- Бошқасини билмайман, Зоир менга айтмаган.
- Амин Шокирович тушунарли, Луқмоннинг айби нима эди?
- Сизлар ҳам бу нарсанинг охирига етдинглар, деб
ўйлайман. Мен бу жиноий тўданинг кирдикорларини
очиб ташлаш учун анча вақт сарфладим. Шифохонада,
дорихона атрофида кезиб юрдим. Виждонсиз дўхтир
қоғозни тўлдириб, керак-керақмас дориларни ёзиб бериши, номуссиз дорихоначи эса битта дорини ўн марталаб пуллашни одат қилиб олганини аниқладим. Худодан қўрқмаганини қаранг, бировнинг бахтсизлигидан бахт излаган бу ҳаромилар яшашга ҳақи борми? Болажоним ўн гулидан бир гули очиЛмай шу касофатларнинг қўлида
ўлди-кетди. Бошқаларнинг бошига бундай мусибат тушмасин дедим. Ҳар иккаласи қилган гуноҳига яраша жазосини олди. Адолат қарор топди! Сизнинг
қонунларингиз мени айблаши мумкин, аммо Яратганинг олдида менинг юзим ёруғ!
- Муқаддас исломда ҳам бировни ҳаётдан жудо қилиш гуноҳи азим ҳисобланади-ку, - ўрнидан турди Маъмур.
- Тўғри, аммо бу гап бегуноҳ инсон ҳақида айтилган.
Амин ва Луқмонга ўхшаш бетофиқ, гуноҳкор бандаларни жазолаш - савоб.
- Яхши, яхши! - гуруҳ раҳбари Мухторга юзланди: -
Учқун акани нариги хонага ўтказиб, Зоирни олиб киринг! Учқунни хонадан олиб чиқиб, Зоирни олиб келишда йўлакда «шерик»лар бир-бирига рўбарў бўлишди:
- Ака, сал маҳкамроқ бўлинг, бунча шалвираманг! -
деди Зоир Учқунга қарата.
Учқун индамай хонага кириб кетди.
- Хўш, Зоиржон, ўйлаб кўрдингизми? деди Санжарбек қоғоздан бош кўтармай.
- Нимани ўйлаб кўришим керак? - дадил жавоб берди гумондор.
- Ангренлик Сашани қаердан танийсиз, уни қотиллик
содир этишга қандай кўндирдингиз, эвазига унга нима бердингиз? Шуларни ўйлаб кўришга вақт бергандик, тортинмай гапираверинг!
Зоирнинг ранги оқариб, попуги пасайиб, шалпайиб
қолди. Унда бояги дадилликдан асар ҳам қолмаганди.
- Вой мулойимхунук-эй, бирпасда сотибди-да! - деди дарғазаб бўлиб.
- Марҳамат, ҳаммасини бир бошидан айтиб берсангиз,
- деди Санжарбек қахр тўла нитоҳини гумондорга қадаб.
- Учқун аканинг ўзи ялиниб туриб олди, - «ёрилди»
Зоир, - якка ўғлининг ўлимига сабабчи бўлган экан. Ҳар
куни бу одамхўрларнинг қўлида қанча-қанча инсонлар нобуд бўлади, бечораларнинг қам пулини олади, ҳам жигарини ўлдириб беради, деди. Уларни ўлдирган одам савобга қолади, ёрдам бер, деб йиғлаб туриб олди. Нима қилай, Сашани топиб бердим. Менинг бу ишга алоқам
йўқ. Улар ўзлари...