Сиз билганларингизни айтаверинг.
- Қаерда қолгандик? - профессор Маъмурга кўз қирини ташлаб, давом этди: -Луқмон Самиғ ҳақида гапирганди. Ўғлини ўқишга киритиш учун унча-мунча пул берган екан. Лекин бола ўқишга киролмади. Ваъда қилган одами эрта, индин, ана, мана, деб бир йилдан буён пулни
қайтармай, сарсон қилаётганини айтганди. Синфдоши еса пулни қайтар, деб уни сиқувга олган, тегишли жойга ёзиб бермоқчи бўлган. Шу сабабли Луқмон мендан қарз сўраганди. Каттагина сумма экан. Менда ундай пул йўқ
деди. Узримни айтдим, лекин пулни қандай бўлмасин қайтариш лозимлигини маслаҳат бердим. Айтишича, синфдоши камбағал йигит экан. Мол аччиғи - жон аччиғи, бирор касофатни бошлаб ўтирмасин, дегандим. Мана, оқибати нима бўлди, кўнглим сезган экан. Шу арзимаган
пулни деб, айни қирчиллама ёшида бир йигитнингумри
хазон бўлди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
- Сиздан қанча қарз сўраганди?
- 20-25 минг АҚШ доллари.
- Луқмон анчагина пулдор йигит бўлган, - гуруҳ раҳбари савол беришда давом этди: - нима сабабдан, шу пулни ўзидан бериб, ўртоғидан қутила қолмаган. Кейин ўзи қачон бўлса берган одамидан пулни олиб, жойига қўйиши мумкин эди-ку. Шунча кўнгил хиралик шартмиди?
- Мен ҳам шу гапни айтгандим-да, - дадилланди домла, - ҳамма маблағим «оборот»да, ортиқча пулим йўқ, деганди. Мен ичимда балки берган одамидан пулни қайтариб олишга ўзининг ҳам кўзи етмаяптими, синфдошини вазиятдан чиқараман деб, ўзи куйиб қолишдан қўрқяптими, деган ўйга боргандим.
- Пулни кимга берганини айтганмиди?
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar