ташлаб, шошиб кирди. Ранги оппоқ оқариб, азобдан юзи буришиб йиғлаётган қизи дардини сўйлашгада қодир эмасди.
– Ҳой, дадаси! Бу ёққа қаранг, Муни кўричак бўлганга ўхшайди,–деди у эшик томонга. Машинада бензин борми?..Ҳой, бензин борми деяпман?! Гаранг-паранг эмасмисиз?
Шим ва майкадаги қориндор киши кириб, хотинини жеркиб берди:
– Э, ваҳима қилма! Қорни оғриса кўричак бўлаверадими?! Балки
ошқозонидир.
– Кеча бензин йўқ, деб
юрувдингиз...
– Бидирламасанг-чи, ахир, машина газга юради-ку. Қани, қизим, қаеринг оғрияпти? Санчяптими?
Эр-хотин яккаю ягона
дилбандларини ҳовлига суяб олиб чиқишди. Дарров машина юргизилди.
– Соат неча бўлдийкин? – минғиллади Мунисанинг дадаси ҳувиллаб ётган кўчага чиқишганда.
– Икки, – деди Янглиш хола.
Орқа ўриндиқда онасининг бағрига бош қўйиб кетаётган Мунисанинг дардига бехосият туши ҳам дард бўлиб қўшилди. Умрида бундайин совуқ туш кўрмаган қиз не-не
хаёлларга бормади, дейсиз...
Касалхона кўчасига бурилганда, кўнгли хийла таскин топди. Дорихоналар, лабороториялар, шифо бўлимлари биноларига
қараркан, «биқиним оғриши алаҳсиратди», деган хаёлга борди.
- Мени ким ўғирлайди? – гапирди ўзига хаёлан. – Ҳеч бир душманим бўлмаса!.. Балки эримнинг душманлари... Йўқ-йўқ, қачонлардир эрга тегмоқчи бўлсам,
фақат оддий йигитнинг совчиларига розилик билдираман. Майли,
унгача йигирма бешга, ўттизга кирай..
«Жигули» дарвозага
етиб, сигнал берди. Қоровул:
– Машинага мумкин эмас, беморни тушириб чапдаги эшикка олиб бораверингизлар, «тез ёрдам» ўша ерга кўчган, – деди.
Муниса қоровулнинг гапларини илғамади, аммо дадасининг секингина гапиргани юрагини ўқ мисоли тешиб ўтди.
– Янглиш, – деди у, – қизимиз кутилмаганда оғриб қолди. Эртага
совчилар келмоқчи эди, розилик билдирамиз дегандинг.
– Гиламфуруш эркакданам мард,-пичирлади Янглиш хола. Бирон ҳафта кутади... Улар лафзидан қайтиб бошқа келин ахтармайди, дадаси.
Бу гапни эшитиб Муниса ҳушидан айрилаёзди.
Уларни биринчи кирган хонага қайтаришди. Навбатчи шифокорнинг бош қашишга вақти йўқ эди. Афтидан, сал аввал ҳалокатга учраган «Дамас»йўловчиларини келтиришган, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатилмоқда эди.
– Ака, қизингизни шу ерга ётқизинг, мен ҳозир..– деди шифокор Мунисанинг дадасига.
Бир ҳамшира қизни текширган бўлди-да, сўнгра:
– Ҳечқиси йўқ, кўричакни операция қиладиган врачимизнинг қўли жуда енгил, амаки, – деб юпатди.
Атиги икки дақиқа кутишди. Қизининг
бошини силаб ўтирган Янглиш хола хонадан шошиб чиқаркан:
– Бу ер «скорий»ми ё
каптархонами?! – дея бобиллаб берди. – Қани шифокор? Ҳув, ука!.. Бу ёққа қаранг!..
Йўлакда вағир-вуғур авжига чиққач, аввал дадаси, кейин стулига
ўтириб эндигина ёзишни бошлаган ҳамшира қиз эшикка шошилишди.
Йўлакдан ўтаётган кимдир эшикни ёпиб қўйди. Муниса атрофга аланглаб, ёлғиз ётганини кўрди. Бироқ қаршисидаги кўзгу орқали қўшни хонадаги беморни кузатиш мумкин эди.
Икки хона ўртасида не важдандир ойна-девор
ўрнатилган бўлиб, парда бир оз очиб қўйилганди.
Муниса ўзи билан овора
эмасми, даставвал қўшни хонадаги беморга шунчаки кўз ташлади. Лекин жувоннинг ўликдек ётиши ва бир эркакнинг ғам-андуҳга ботиб ўтириши эътиборини жалб этди.
Эркак чопиб чиқиб кетди, йўлакдаги шовқин-сурон янада кучайди. Шу он Муниса бемор томонга, яна бир нигоҳ ташладию, кўзларига ишонмади.
Аллақаердан пайдо бўлган бошқа бир эркак беморнинг кўксига пичоқ санчиб, бир муддат тикилиб турди,
лаҳзалар ичра икки нигоҳ тўқнашди: қотил ва гувоҳ.
Балки қотил ойнани синдириб Муниса ётган хонага ҳам кирармиди? Қизнинг бахтига, Янглиш хола қайтдию қотил ойна ортидан кўздан йўқолди, ичкаридаги иккинчи эшик унсиз ёпилди.
Йўлакдаги шовқин бирдан тинди. Қўшни хонада эркак кишининг бўзлаб йиғлаши Мунисани ҳам, бошқаларни ҳам васвасага солиб қўйди.
Бўлимдаги ваҳшиёна қотиллик натижасида ўзларини йўқотган
шифокорлар Мунисани олиб кетишни яна бир оз кечиктиришди.
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar