#N10
Тинимсиз гапирганча ўрнидан турар эканман, Шаҳризодани ҳам менга қарашишга мажбур қилдим. Иккаламиз бирга "ош — кўтарма бош!" тайёрлашга киришиб кетдик.
Шаҳризода билан ҳеч ҳам айрилгимиз келмайди, шу сабабдан ҳам битта жойда ўқишни танлаганмиз. Иккимиз ҳам келишилган ҳолда битта жойга ҳужжат топширгандик, ҳатто тайёрлов курсларига ҳам битта жойга борганмиз. Шу қадар айрилмас дўстлар эдик...
— 1-август ҳам келяпти, биз имтихон топширамиз...
Шаҳризода ҳозирдан ҳаёжонланиб бир нималарни режа қиларди. У имтихон бўлмасидан аввалоқ ўзини ўқишга кирган ва университетнинг энг олди талабаларидан бири деб ҳисоблай бошлаганди.
— Ҳа Шахи, иккимиз ҳам ўқишга кирамиз илоҳим, — дедим жилмайиб.
— айтганинг келсин, асалим!
У мени маҳкам қучиб олди.
★ ★ ★
— Дилноз, ҳой уйқучи тур, цехга кеч қоляпмиз! Тура қол!
Эрта тонгдан аммам тепамда туриб мени уйғотди. Кўзларимни зўрға очиб уларга қарадим.
— Нега... Менга нима бор у ерда?
— Жиннимисан? Ўзинг айтдинг-ку, ишлайман деб! Менга ёрдам бермоқчи эдинг.
Илтимосим эсимга тушиб ўрнимдан турдим. Чиндан ҳам ўқишга кирсам оз бўлса-да ўз харажатларимни қоплаш мақсадида аммамгиларнинг музқаймоқ чиқарадиган цехида ишлашга қарор қилгандим. Эрта тонгдан уйғониш менга қийин бўлса-да ўримдан туриб тайёрландим. Поччам аллақачон ишхонасига кетиб бўлган экан, биз аввал чой эдик, аммамнинг икки қизи Фотима ва Зуҳрани боғчага ташладик, кейин иш қайнаб ётган музқаймоқ чиқарадиган кичкинагина хусусий заводга бордик.
Аввалига қилар ишим ўзим қатори ишчилар билан танишиш бўлди.