ИБРАТЛИ ДУНЁ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз

Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Muldashova

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу жуда қизиқ. Сизни нимангиз чиройли экан. Пастаги туғилган ойингиз устига босинг сизга нима чиқар экан. 🥰

Январь 🎼 Июль 💔
Февраль 😇 Август 👀
Март 😁 Сентябрь ❤️
Апрель 😌 Октиябрь 😹
Май 😊 Ноябрь 🫶🏻
Июнь 👩🏻‍🦳 Декабрь 👍


ЗАКОТНИНГ  ТУРЛАРИ

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб #Албатта_кўринг

20 йиллик САХАР Атабай ака билан самимий суҳбатлашдик. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб оёқларида қаттиқ увушишлар, игна санчгандек бўлиб оғришлар, уйқусизлик, қабзият каби асоратлардан халос бўлибдилар. 16-17 сахарлари қандай қилиб 5-6 га тушганликларини ҳам холис айтиб бердилар.

Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг!

Атабай ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

Атабай ака Хоразм вилояти Хазорасп туманидан эканлар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

7.9k 0 183 3 43

Yandex Go xizmatida 50% chegirma

Yandex Go bilan ovqat uchun masalliqlar tayyorlash juda oson! Birinchi buyurtmaga chegirma


"Аҳволинг қалай?", деган саволга "Алҳамдулиллаҳ", деган жавобни синиқлик, маъюслик билан айтманг.

Токи, Аллоҳга ҳамд айтиш оғриқ ва алам ифодаси бўлиб қолмасин.

"Алҳамдулиллаҳ" иборасини ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум, ихлос ва ишонч билан айтинг!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀

16.9k 0 374 47 114

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари

•  Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг.
•  Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг.
•  Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг.
•  Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг.
•  Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг.
•  Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг.
•  Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг.
•  Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг.
•  Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг.
•  Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг.
•  Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг!


Абдулвоҳид Иброҳим.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀

20.9k 0 721 32 115

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОМОНМИСИЗ, ҚАДРДОНИМ?!

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг.
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.

Танишмисиз ёки нотаниш,
Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.

Мен-чи, сизни бағримга босиб,
Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб,
Сизни доим бахтиёр кўрай.

Қондошгинам, қилмангиз унут,
Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд,
Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб,
Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
Омонмисиз, кадрдоним денг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

25.9k 0 1.2k 29 74

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⭐️ 21 - АСР ТОПИШМОҒИ

Жавоби топилмаган «машхур» савол!


Шундай сўз борки,
Унда ҳамма нарса бор,
Ундан 1 ҳарфни олиб ташланса
кўнгил оғрийди.
Яна 1 ҳарф олинса
инсон мухтож бўлади.
Яна 1ҳарф олинса уят бўлади.
Савол: у қайси сўз?

⏰ Ўзингизни синаб кўринг👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

52.3k 1 3.4k 43 73

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳнинг бизга берган неъмати ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
       АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
                          
Шуни билки, бу дунё уч кундир:

⚜ Биринчи кун: у кеча ўтган кунингдир, у учун тавба қил, аламларни эса унут.

⚜  Иккинчи кун: у бугунги кунинг, сен шу кунингда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшагин.

⚜  Учинчи кун: у эртанги кунинг, у хақда сен билмайсан хали. Демак, сен - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўрагин!
 
Ҳар бир янги кун тавбага йўл, хидоятга нур, ва хайрли амаллар қилиш учун берилган имкондир.

   ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ
!

Яхши ният билан бошлаган хар ишингизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

58.4k 3 2.4k 108 114

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Агар сиз хеч кимга керак бўлмагангизда АЛЛОХ сизни яратмаган бўларди...
АЛЛОХ Сизни яратибдими,
демак, БАХТга хаққингиз бор...

ХАЙРЛИ ТУН!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

31.1k 0 690 47 119

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НОЛИДИНГИЗМИ, ДЎСТИМ?
          Шукр қилинг...

🎙Сардор Рахмхон


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

48.1k 2 1.1k 74 95

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Агар сиёсатчилар билан бирга суҳбатлашиб қолсанг, худди эртага уруш бошланиб қолса керак деб ўйлай бошлайсан.
– Агар қози ва миршаблар билан бирга суҳбатлашиб қолсанг, шаҳрингда бузғунчилик ва жиноят авж олиб кетибди деб ўйлаб қоласан.
– Агар дўхтирлар билан суҳбатлашиб қолсанг, ҳамма одамлар касалликка чалиниб, беморлик ҳар томонда авж олибди деб ўйлаб қоласан.
– Агар иқтисодчилар билан суҳбатлашиб қолсанг, барча тижорат таназзулга учраб, инсоният иқтисодий инқирозга дучор бўлибди деб ўйлаб қоласан.

Шунинг учун билиб қўй, дунё жуда катта, сен унда ўз ҳаётингни яшашга урингин, Аллоҳга таваккал қил. Аллоҳ сенга ато қилган омонлик, соғлик, мол дунё, фарзанд ва шу каби неъматларни қадрига ет. Ўзгартиришга қурбинг етмаган ва ечим топишга имконинг бўлмаган нарсалар билан қалбингни азобга қўйиб, сиқилиб юрма.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

23.6k 0 304 44 97

Нишондаги гаплар 🎯 dan repost
Стив Жобс 1997 йилда ижодий фикрловчи ходимларни ишга олиш учун берган саволи. Бунга 200 та номзоддан фақат биттасигинаси тўғри жавоб берган.

Фараз қилинг: сиз шахсий автомобилингизда кечаси ёмғирли ҳавода йўлда кетаяпсиз. Шу пайтда автобус бекатида уч кишини кўриб қолдингиз:
1. Булар бемор кўринишидаги мункиллаб турган онахон;
2. Бир пайтлар ҳаётингизни сақлаб қолган дўстингиз;
3. Орзуингиздаги аёл.

Автомобилингиз икки ўринли бўлса, йўл-йўлакай улардан қай бирини олиб кетган бўлардингиз?

Тўғри жавоб...


ОЛТИН  СЎЗЛАР

🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀 Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.


«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

31.7k 2 519 33 103

СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб #Албатта_кўринг

20 йиллик САХАР Атабай ака билан самимий суҳбатлашдик. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб оёқларида қаттиқ увушишлар, игна санчгандек бўлиб оғришлар, уйқусизлик, қабзият каби асоратлардан халос бўлибдилар. 16-17 сахарлари қандай қилиб 5-6 га тушганликларини ҳам холис айтиб бердилар.

Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг!

Атабай ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

Атабай ака Хоразм вилояти Хазорасп туманидан эканлар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ВАТАН МАДҲИ

🎙Хайрилла Хамидов

Ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётганлар омон бўлсинлар!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


ВАТАН.

Ҳақиқий ватанпарварлик жарангдор ваъзларда эмас, ичи бўш даъволарда эмас, аксинча бизга ҳар куни рўбарў келадиган ва бизнинг ватанга бўлган севгимизни синов остига қўядиган кичкина ишларда кўринади.
Масалан, сен деразангдан ташқарига улоқтирадиган ахлат ватаннинг биқинига санчилган пичоқдир!
Сендан икки сония вақт олмайдиган, сен имзо қўйишинг лозим бўлган қоғозларнинг ойлаб офисингда тўпланиб туриши ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Ташқарида сени кутиб турган кишилар навбати турнақатор бўлсада сен компютер ўйнаб ўтиришинг ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Оммавий ҳожатхоналар уйингдагидек тоза турмаслиги ватан биқинига санчилган пичоқдир!
Давлат ишига кеч келиб барвақт кетсанг ватанпарварлик ҳақида гапирма!
Мактабларда фарзандларимизга яхши дарс бермасдан, соатим ўтса бўлди деяпсанми, ватан ҳақида оғиз кўпиртирма!
Тўловларни, солиқларни тўлашдан қочаяпсанми ватанпарварликдан гапирма!
Бир идорага ишламангда номингни ўтказиб қўйиб иш стажига эга бўлаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида лоф сотма!
Халқнинг бошига иш тушганида ўзи арзон бўлган дори-дармонни, озиқ-овқатни қиммат сотаяпсанми, ватанпарварлик ҳақида гапирма!

Ватанни ҳимоя қилиш фақат армиянинг вазифаси эмас. Сайлгоҳлардаги скамейкаларни Исроил келиб бузиб кетмайди. Мактаб, мадраса ва олийгоҳлардаги столни яҳудийлар келиб синдиришмаяпти. Ошхонамиздаги ахлат халтасини Нетаньяҳу келиб кўчанинг ўртасига улоқтирмаяпти. Ҳар куни янгиликларда эшитаётганимиз бюджетдаги пулларни, халқ мулкини яҳудийлар ўғирлашмаяпти. Буларнинг барчасини биз ўзимиз қилаяпмиз. Биз аслида ватанга нисбатан душманимиздан ҳам йиртқичроқмиз агар билсанг!

Абдулқодир Полвонов

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

30.2k 0 101 25 91

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОСОН ДЕБ ЎЙЛАМАНГ
ЭРКАК ЗОТИГА...

Байрамингиз муборак бўлсин,
Азиз эркаклар!


✍🎙Ўлмасбек Самарқандий
http://t.me/Samarqandiy77

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

37.5k 0 736 36 76
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.