🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤
ҲАЛОЛИГА ҲИСОБ БОР...Қуёш тиккага келган, иссиқ Мадинани қамраб олганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оч қолдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуни қидириб кўчага чиқдилар. Унда егулик бор, деб билар эдилар. Кўчада Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумони кўрдилар ва:
«Бу вақтда сизларни кўчага чиқарган нарса нима?» дедилар. Улар: «Очлик», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳга қасамки, мен ҳам шу сабабдан чиқдим. Қани, юринглар», дедилар. Улар Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйига боришди. Айюбнинг аёли чиқиб: «Аллоҳнинг Пайғамбари ва унга ҳамроҳ бўлган кишилар, марҳабо!» деди. Абу Айюб розияллоҳу анҳу дастурхонга хурмолар қўйди. Жонлиқ сўйди. Аёлига: «Хамир қориб, Нон қил!», деди. Меҳмонларнинг қоринларини тўйдирди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга шукрона айтгач:
«Нон, гўшт, ҳўл ва қуруқ хурмолар...» дедилар ва кўзларидан ёш оқди. Сўнгра:
«Аллоҳга қасамки, Қиёмат куни шу неъматлардан ҳам сўраласизлар», дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан. 🌗🌘🌑🌒🌓
🌙
@ibrat_chashmasi 🌗🌘🌑🌒🌓