#маълумот
Вафот этган ходимнинг иш ҳаққини ундириш мумкинми ва агар мумкин бўлса кимлар ундириш ҳуқуқига эга?
Ҳа, мумкин!
– Меҳнат кодексининг 255-моддасига мувофиқ ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига ёки ходим вафот этган кунда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсга берилади.
Ушбу қоида суд томонидан ходимнинг вафот этган деб эълон қилинганлиги ҳолатида ҳам қўлланилиши керак.
Оила кодексининг 5-моддасига мувофиқ оила аъзоларига қуйидагилар киради: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар). Бунда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатдан ўтган шахслар эр ёки хотин деб ҳисобланади. Тегишинча, диний русумларга биноан тузилган никоҳда бўлган аёл марҳумнинг маошини талаб қила олмайди. Шунингдек, никоҳ расман бекор қилинган собиқ хотини, агар у вафот этган кунга қадар ходим билан бирга яшаган тақдирда ҳам, «вафотидан кейинги» иш ҳақини олишга ҳақли эмас.
Қарамоғида бўлганлар – бу ходимнинг тўлиқ таъминотида бўлган ёки ундан олиб турилган моддий ёрдам унинг ҳаёт кечириши учун асосий ва доимий манба бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар. Қарамоғида бўлганлик факти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, иш (хизмат) жойи маъмурияти, ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилган ҳужжатлар, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқланиш мумкин.
Марҳумнинг иш ҳақини олиш учун қариндоши иш берувчига қуйидагиларни тақдим қилади:
- эркин шаклда ёзилган ёзма ариза;
- вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (иш берувчига кўрсатилганидан кейин қариндошида қолади) ва вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (иш берувчида қолади);
- марҳум билан қариндошлик ёки унинг қарамоғида бўлганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ва boshqalar.);
- паспорт ёки олувчининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари;
Иш берувчи вафот этган ходимнинг иш ҳақини қариндошига тегишли ариза берилган кундан эътиборан етти календар кундан кечиктирмай бериши керак.
Иш берувчи аризани кўриб чиқиши ва ариза тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида тегишли қарор қабул қилиши шарт.
Ходим ёки манфаатдор шахслар иш берувчининг қарорига рози бўлмаган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар мазкур низони ҳал қилиб бериш учун судга мурожаат қилишлари мумкин(асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 556-моддасининг биринчи ва иккинчи бандлари).
Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz