HUQUQ VA MEHNAT|UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


⚖️ «HUQUQ VA MEHNAT|UZ» telegram канали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча ходимларга, ишчи ва меҳнаткашларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ халқаро стандартлар бўйича ишончли маълумотлар бериб боради.
👉🏻 @murojaat_va_savol_bot 👈🏻

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#маълумот

Яқинда 54 ёшга тўламан, стажим 20 йил шундан 5 йили бола парваришда ўтирганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чишим мумкинми?

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12-1-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.

Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 3-модданинг Ж бандида келтирилган. Яъни Ж банд имтиёзли пенсия олиш стажига қўшилмайди. Шу сабабли сиз 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайсиз. Бунда сизнинг стажингиз 20 йил эмас 14 йил сифатида белгиланади. Лекин 55 ёшга тўлсангиз 6 йиллик бу давр стажингизга қўшиб ҳисобланади, фақатгина 54 ёшдан чиқмоқчи бўлсангиз 6 йиллик давр қўшилмайди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ходимга қўлланилган ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОНИ муддатидан олдин ОЛИБ ТАШЛАШ мумкинми ?

Менга яқинда интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу дегани мен интизомий жазо амал қилиб турган вақтда қўшимча рағбатланитириш тўловларидан маҳрум бўлдим. Саволим шуки, менга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши хам мумкинми ?

Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан,

➖ Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

Агар интизомий жазо қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходимга янги интизомий жазо қўлланилмаса, у интизомий жазога тортилмаган деб ҳисобланади. Бунда интизомий жазо иш берувчининг буйруғи чиқмасидан автоматик тарзда тугалланади.

Иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади деб кўрсатилган.

Демак, Сизга қўлланилган интизомий жазо чораси муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин фақат, бунинг учун Сиз, бўлим раҳбарингиз ёки касаба уюшмаси қўмитаси илтимос билан интизомий чора қўллаган иш берувчига чиқиши ёки иш берувчининг ўзи Сиздан интизомий жазони олиб ташлашни хоҳлаши керак.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда шу масалага атрофлича тўхталаман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

1. Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак.
(жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

2. Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

Рахбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Меҳнат низоларида исботлаш 100 фоиз иш берувчининг зиммасида бўлади. Ҳар қандай ҳолатда иш берувчи хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини исботлаши шарт. Меҳнат кодексида 8 та ҳолатда исботлаш деган сўз келтирилган, уларнинг 7 таси айни иш берувчининг ҳолатни исботлашига қаратилган.

Судлар меҳнат низоларини кўришда айни шу жиҳатларга эътибор қаратиши лозим.

Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 111-модда 9-қ

Низоларни кўриб чиқиш чоғида ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 120-модда 2-қ

Меҳнат низоси юзага келган тақдирда, ходимнинг иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 146-модда 7-қ

Меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида ходимни ишдан четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади. МК154-модда 2-қ

Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 174-модда 8-қ

Якка тартибдаги меҳнатга доир низо юзага келган тақдирда, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 395-модда 3-қ

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ҳар ким ўз ҳуқуқларига ДАҲЛДОР ХУЖЖАТЛАР билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга


Конституциянинг 34-моддасига асосан,

➖ Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.

Кейин танишасан, судда танишасан, танишишинг шарт эмас, сенга алоқадор эмас деб айрим ваколатли шахслар фуқароларнинг ўз ҳуқуқларига алоқадор ҳужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятини чеклашга ҳақли эмас дегани бу.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Меҳнат шартномасини бекор қилинаётганда огоҳлантириш муддатлари

1. Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда 3 кун (МК-132-моддаси)

2. Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинганда 3 кун (МК-158-моддаси)

3. Меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилингандан 14 кун олдин иш берувчини огоҳлантириши керак (МК-160-моддаси)

Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган:

- 2 ой олдин:
ташкилот раҳбари (МК 489-моддаси 3-қисми);
- 1 ой олдин: раҳбар ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари (МК 489-моддаси 4-қисми);
- 3 кун календарь кун олдин: мавсумий ходимлар (МК 494-моддаси 1-қисми);
- 3 кун календарь кун олдин: вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар (МК 499-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари (МК 506-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар (МК 511-моддаси 1-қисми);
- 7 кун календарь кун олдин: уй ишчилари (МК 518-моддаси 1-қисми).

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори, 01.03.2022 йил, ПҚ-149-сон

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожларга имтиёзли асосда 120 000 000 сўмгача кредит берилади

Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

▪️Бунда:

➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олаётганда нималарга эътибор бериши керак?

Бугунги кунда фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олиш орқали фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар ҳам оз эмас.

Ушбу ҳолатда қуйидаги масалаларга эътиборли бўлиш керак:

➖ янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувчиси хўжалик юритувчи субъект сифатида давлат рўйхатидан ўтганми ва айни дамда мавжудми (тугатилмаганми)? Буни https://orginfo.uz/ сайтига кириб, фирма номи ёки ИНН рақамини киритиб текширса бўлади.

➖ қурилиш ишлари амалга оширилаётган ер участкаси бўйича тегишли ҳужжатлар мавжудми?

➖ қурувчи фирма бозорда ўз ўрнига эгами?

➖ қурилиш лойиҳаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилганми? Қурилиш ишлари мазкур лойиҳа ва экспертиза хулосаси асосида амалга оширилмоқдами?

❗️Шунингдек, шартноманинг айрим бандларига алоҳида эътибор бериш лозим.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Интернетда ТУҲМАТ ҚИЛИШСА 150 млн сўм ЖАРИМА БОР!

Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисмига кўра нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари дан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат - била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Кредитни тўлай олмаган айрим шахслар тўловга лаёқатсиз ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН


Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

Ушбу норма қонунчиликда олдинлари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ҲОДИМЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ
АСОСЛАРИ

Меҳнат кодексининг 155-моддасида ҳодимларни ишдан бўшатишнинг асослари келтирилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

ходим ва иш берувчи келишуви бўйича;

меҳнат шартномаси муддати тугаши билан ишдан бўшаш;

ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши;

иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатиш;

ташкилот эгаси алмашганда, у қайта ташкил этилганда, ташкилотнинг бўйсунуви ўзгарганда ходим ишни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг янги меҳнат шартларида ишлашни давом эттиришни рад этиши;

ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши;

тиббий хулосага кўра ходим соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтишни рад этиши ёки иш берувчида ходимга мос бошқа иш бўлмаган тақдирда;

ходим ва иш берувчи ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича;

янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайловда, танловда иштирок этишни рад этиш бўйича;

алоҳида тоифадаги ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ишдан бўшатиш асослари мустаҳкамланган асослар бўйича.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ижарада яшайдиган ёш оилаларнинг ижара тўлови тўлаб берилади


Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,


➖ "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

Жумладан:

Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 3 баравари (1 125 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Аукциондан сотиб олинган автомошинани таъқиқдан ечишга аукцион баённомаси асос бўлади.


Бизга мурожаат қилувчи ўтган ҳафта аукциондан автомобил сотиб олган ва сотиб олган автомобилига ўрнатилган таъқиқни ечишда турли маъмурий тўсиқларга дуч келган.

«E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-банди 2-қ га асосан Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти автомототранспорт воситасининг собиқ эгаси зиммасида қолади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ишдан бўшатиш нафақасининг
миқдорлари

Меҳнат кодексининг 173-моддасига асосан,

ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ҳодимни ишлаб келаётган жойидаги иш стажига боғлиқ бўлиб, қуйидаги миқдорлардан:

▪️3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

▪️3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

▪️5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

▪️10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

▪️15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Бир подкастда дастур меҳмони ажойиб фикр билдирди...

- Мендан касбларнинг келажаги ҳақида сўрашади. У касб беш йилдан сўнг, бу касб ўн йил ичида йўқолиб, талаб бўлмай қоларкан. Нима қилай, қанақа соҳага кирганим маъқул, дегандай.

Шунақаларга гапим:
Барака топгур, бирор соҳага қизиқдингми, ҳозир талаб борми, бошлайвер. Эртага тирик бўлишимизга гарантия йўқку, беш-ўн йилдан кейинни ўйлаб қайғурма. Бошла, бос газни!

Фойдали молия

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Фарзандлари хусусий мактаб ёки боғчаларга борадиган ота-оналарга даромад солиғи бўйича имтиёз берилган

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖"Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.

Яна бир ҳолат шуки, ушбу нормада 3 млн сўмГАЧА дейилмоқда. Бу дегани айнан 3 млн сўм бўлиши керак дегани эмас. Ундан камроқ тўланса хам бу имтиёздан фойдаланиш мумкин, фақат тўловнинг максимал миқдори 3 млн сўм.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ходим ишлаётган даврида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилнинг тўлиқ давомийлигига пуллик компенсация олиши мумкинми.


Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Ходимларга иш даврида уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили учун таътилнинг ушбу Кодекснинг 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкин.

Мазкур модданинг 2-қ га эътибор қаратилса, 217-моддасида белгиланган энг кам давомийлигидан ташқари пулли компенсация тўланиши мумкинлиги айтилмоқда МКнинг 217-моддасига кўра меҳнат таътилининг энг кам давомийлиги 21 календарь кундан иборат. Яъни ходим 21 календарь кун таътил олишга мажбур ва ундан қолган қисмини пуллик компенсация билан алмаштириши мумкин.

Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак. Таътилни пуллик компенсация билан алмаштириш ходим ва иш берувчининг ўзаро келишувига асосан амалга оширилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"да турганларнинг контракт тўловининг маълум қисми ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ


Ҳукуматнинг 2022 йилдаги 145-сон қарорида,

➖ Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (Таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (5 625 000 сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб берилиши мумкинлиги белгиланган.

Қўшимча маълумот:

➖ Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига мурожаат қилининади;

➖ Маблағ «Аёллар дафтари» жамғармаси томонидан ажратилади;

➖ Маблағ ажратилишига кўмаклашувчи масъул ҳоким ёрдамчиси хисобланади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Икки ёшга тўлмаган фарзанди бор АЁЛЛАР учун меҳнат кодексидаги имтиёзлар

Меҳнат кодекси
397-моддасига асосан 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади.

Меҳнат кодекси 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан фойдаланмаётган тақдирда берилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 296-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.