Хукукий ахборот (Rasmiy)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


https://t.me/Tonix_Mining_Bot?start=644841728
🚀 Dive into the world of TON mining with this bot! 🌐

💎 Get a TONIX token airdrop!
💸 +600 TONIX as a first-time gift
⚡ +2 GH/s mining power boost

Join now and start mining TON like a pro!


VODIY MOSHINA BOZOR dan repost
⚡️⚡️ҲУШХАБАР

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖ камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

➖ тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

➖ улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

➖ улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.


Реакция!(
👍👎)

👉🏻 @Sara_Xabarlar 🔥-ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган энг тезкор махфий сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Sovob boladi ovoziglarni sikirin qilib tashab qoyasizlar sovob xammaga kerak


Kanalimiz azolari silardan iltimos shu
Bogchaga ovoz bervoringlar ollox rozi bolsin nogorin bollar oqidikan qayta qurulish uchun




❗️ФУҚАРО ВА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

✅ Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

❗️Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

➖ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

➖ Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

❗️Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ УЧУН МУМКИН БЎЛГАН ҲАЖМ ҚАНЧА ?

📄 05.08.2024 йил кунги ЎРҚ-937-сон, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,

якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

✅ 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

✅ 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

❗️Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


https://t.me/Yaytsogram_bot?start=invite3099119
🥚YAYTSOGRAM - TON to'laydigan birinchi Telegram o'yini. Tuxumni buzib, mukofotni oling!


Водий совчилар dan repost
❗️ЭНДИЛИКДА МАКТАБЛАРДА ҲУҚУҚ СИНФЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

📄 Ҳукуматнинг 27.08.2024 йил кунги "Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 532-сон қарори қабул қилинган

➖ қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.

✅ Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

✔️ Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


Водий совчилар dan repost
❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИГАЧА ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули олувчиларга бу пул ойнинг нечанчи санасигача тушиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра,

➖болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган.

✅ Демак, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга бу пуллар ойнинг 5 ва 27 саналари оралиғида тушиши керак.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

⏩ Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1




Водий совчилар dan repost
❗️АЙРИМ МАНСАБДОРЛАРНИ ЭСИДАН ЧИҚҚАН НОРМА!

⚡️ Мансаблор шахслар фуқаролар олдида масъул!!!

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида

➖ Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар деб кўрсатилган.

✏️ Узир, сарлавҳани нотўғри ёзибмиз. Одамни нимадир эсидан чиқиши учун аввал у нарса эсда бўлиши керак бўлади. Ҳозирги кунда ишлаб юрган мансабдорлар орасида бу нормани биринчи марта ўқиб турганлари хам кўпку тўғрими? Уларга эса қаерда нима ёзилганини қизиғи хам йўқ. Чунки билмаслик уни мансабига таъсир қилмаяптида...


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Таълим

🔰
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

⚠️ Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, фуқаролар (фақат бир шахс) томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона тўловларига тортилмайдиган товарлар нормалари белгиланган.

☑️ Жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан иборат заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган миқдорда олиб кирилишида божхона тўловлари ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


Водий совчилар dan repost
Сиртқи таълимда ўқиб олий маълумотли бўлинг!

🔔 Шошилинг! Бугун охирги кун. Қабул тугашига 1 кун қолди!

Университетда дарслар онлайн ва офлайн Hemis платформаси ва Zoom орқали олиб борилади.


1. Мактабгача таълим - 11млн сўм
2. Психология - 11 млн
сўм
3. Иқтисодиёт - 12 млн
сўм
4. Молия - 12 млн
сўм
5. Kompyuter injiniringi - 12 млн
сўм
6. Тарих - 12 млн
сўм
7. Журналистика -
грант асосида

5 йил стаж билан:
1. Бошланғич таълим - 11млн
сўм
2. Мусиқа таълими - 12 млн
сўм

📥 Онлайн ҳужжат топшириш:
https://qabul.nordicuniversity.org

📌19 та бакалавриат
📌13 та магистратура
📌6 та Phd

Ўқишни кўчириш истагидагилар:🔻
👉transfer.nordicuniversity.org

📄 Лицензия (№051207, 01.12.2022-y)

Қўшимча маълумот олиш учун:

📞 +998555084400 / @nordic_chat_bot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


Водий совчилар dan repost
❗️ҚАЕРДА ЭКАНЛИГИ БИР ЙИЛ ДАВОМИДА АНИҚЛАНМАГАН ШАХС БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 33-моддасига асосан,

➖ агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

▪️Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар мақбуллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;

🔹2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.

🔍 Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турлари мақбуллаштирилади.

🔘 Бунда:

🔸 2025 йил 1 январдан:


➖интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;

➖сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;

“in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

➖экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.

🔸кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш тизими жорий этилади

🔰 Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

🔹иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосилли боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисида хулосани қабул қилувчи туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;

🔹ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан белгиланган рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандустлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божларидан озод этилади.

📆 2024 йил 1 декабрдан фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашишга қаратилган “мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчиларни баҳолаш” тизими жорий этилади.

✅ Агентлик мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи субъектлар, иссиқхона хўжаликлари ҳамда Агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.