📊 ОКМКда 11 ойда 578 796 000 долларлик маҳсулот экспорт қилинди
🔅 Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-ноябрь ҳолатига 578 796 000 долларлик масҳсулот экспорти амалга оширилиб, прогноз 115,4%га бажарилди.
🔅 Жумладан, хорижий истеъмолчиларга 11 ойда 49 698 тонна мис маҳсулотлари, 27 134 тонна рух маҳсулотлари юборилган.
🔅 Шунингдек, кадмий, мис купороси, рений, паладдий кукуни, молибден маҳсулотлари, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар экспортида ҳам прогнозларнинг бажарилиши таъминланди.
🔅 Йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинади. Хорижга асосан мис, рух, молибден, рений, қўрғошин концентрати, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
🔅 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга ҳам мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.
🔅 Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда. Шу боис комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мис кластерини ривожлантириш доирасида янги корхоналар ташкил этилаяпти.
⚡️ ОКМК Ахборот хизмати
https://t.me/hudud_inform

Маълумот учун: 2024 йил учун 550,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган бўлиб, 15 ноябрь куни йиллик экспорт прогнози муддатидан аввал бажарилди. 15 ноябрь ҳолатига 550,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.