hudud24.uz | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сайт: https://hudud24.uz
Facebook: facebook.com/hudud24news
Instagram: instagram.com/hudud24uz/
Youtube: youtube.com/@hudud24
Э-почта: hudud24@mail.ru

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Маҳалла еттилиги қандай ишлайди?

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш учун нималар қилинади ва маҳалла еттилиги бу йўналишда қандай ишлайди? Маҳаллага келганда қайси масалада кимга мурожаат қилиш керак? Ушбу саволларга видео орқали жавоб топинг.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/m5y2_lW3h5A

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Мерос ҳуқуқи нима ва мерос мулки қандай тақсимланади?

Мерос билан боғлиқ низолар, асосан, қон-қариндош бўлган ота (она) ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан уларнинг амалдаги қонун нормаларини билмаслиги ва бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Бееп Бееп! Ҳайвонлар шаҳарчасида тирбандлик! Бунга ким айбдор?

Одилбек ва доно Тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган йўловчилар ҳақида.

Улар шаҳарчадаги йўлларда тирбандлик юзага келтиришяпти, қоидаларни бузиб, ўзгаларнинг ҳаётини хавф остида қолдиришяпти. Бу ҳолатдан ранжиган кучукча эса…

Унутманг, қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/7BBuRA2skRw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтож фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари керак?

Ногиронлиги бўлган шахсларни «Ижтимоий хизмат» електрон платформаси орқали шу жумладан замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда жорий этиладиган шаффоф электрон навбат доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахсларга устуворлик берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Назорат тарозиси нега керак?

Қоидага кўра, уч ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларни қайта ишга қабул қилиш

Меҳнат кодексининг 102-моддасига биноан, давлат органларидаги ёки ходимларнинг вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юришига қандай жавобгарлик белгиланган?
So‘rovnoma
  •   А) БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солинади;
  •   Б) мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солинади;
  •   В) БҲМнинг бешдан бир қисми миқдорида жарима солинади;
  •   Г) А ва Б жавоблар тўғри
61 ta ovoz


Кафе-ресторанларда давлат тилида хизмат кўрсатилишига оид муҳим қоидалар

Қонунга кўра, умумий овқатланиш корхоналарида иш ҳужжатлари давлат тилида юритилиши шарт, агар ходимлар давлат тилини яхши билмаса, унга қўшимча равишда улар ўзлари тушунадиган тилда ҳам ҳужжатларни расмийлаштиришига йўл қўйилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Ташкилотда меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 547-моддасига асосан, Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш назарда тутилиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Боғчага тўланадиган тўлов миқдорлари ва имтиёзлар

Боғчада тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдори шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг ўндан бир қисми (37 минг 500 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар олиш мумкинми?

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиниши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Кредитни бошқа шахсга ўтказса бўладими?

Фуқаролик кодексининг 322-моддасига биноан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Ходимларини "Опен бюджет"га овоз беришга мажбурлаган мансабдорлар жазоланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ваколатлар берилади

Айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official


Иш вақтидан ташқари ишлаш қандай ҳолларда тақиқланади?
So‘rovnoma
  •   А) Иш сменасининг давомийлиги ўн икки соат бўлганида иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди;
  •   Б) Меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди;
  •   В) масофадан туриб ишловчи ходим иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди;
  •   Г) А ва Б жавоблар тўғри
59 ta ovoz


Нур қайтаргичли камзулда бўлиш пиёдалар учун мажбурий эмас

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.

Каналга уланиш👉 @Hudud24


Тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик мавжуд

Тажовуз учун фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахслар эса етти бараваридан ўн бараваригача жарима тўлайди ёки ўн беш суткагача қамоққа олинади.

Каналга уланиш👉 @Hudud24


Телеграмда тарқалаётган зарарли ҳаволалардан огоҳ бўлинг – уларни очманг!

Телеграм мессенжерида турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган “Илтимос менга овоз бериб юборинг” мазмунидаги хабарлардан тарқалмоқда.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бот орқали юборилаётган зарарли ҳаволалар билан шахсий аккаунт эгаллаб олиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

❗️Икки томонлама аутентификацияни ўрнатиш;

❗️Ҳар қандай ҳолатда ҳам смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга бермаслик;

❗️Мессенжер қурилмалар бўлимидаги “Фаол сеансларни” текшириш ва бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатиш.

Каналга уланиш👉 @Hudud24

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.