Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот✅Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳудудлар иқтисодий тарақиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Бугун навбатдаги ана шундай учрашув
Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманлари тадбиркорлари учун ташкил қилинди.
✅Мулоқот жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш, кредит ажратиш ва ажратилган кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш, электр таъминоти ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалар хусусида мурожаат қилдилар, янги бизнес ғоялари ва таклифларини билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиXorazm.uz | Facebook |
Telegram |
Instagram