🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ. Хатларга хожи оналар жавоб беришади
Тошкент

РЕКЛАМА 👉 @D_Uzbegoyim.
Диний саволарга жавоб берилмиди.
Дин ва сиёсатдан йироқ канал.
Хатларни кирил алифбосида қабул қиламиз 👉👉 @D_Uzbegoyim
ХАЁТИЙ КАНАЛ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
03➖Январь 2025йил Жума куни. 03➖Ражаб ойи 1446йил.      
Тошкент вақти билан. 

                                                   
06:24  TONG        Saharlik tugashi.
              
07:00  BOMDOD.

07:49  QUYOSH. 

12:33  PESHIN.     

15:25  ASR.             

17:09  SHOM          Iftorlik vaqti.

18:29  XUFTON. 

                              
🌸 ☔️ ❄️
Намоз ракатлари

Бомдод ➖2 ракат суннат,
2➖ ракат фарз

Пешин ➖ 4 ракат суннат,
4➖ ракат фарз, 2➖ ракат суннат.

Аср ➖4 ракат фарз

Шом ➖3 ракат фарз,
2➖ ракат суннат

Хуфтон ➖4 ракат фарз,
2 ➖ракат суннат, Витр ➖3 ракат вожиб.

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6

Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊


Аллоҳ ризолигига олиб
борадиган барча йўлларни
ўрганиб чиқдим.
Энг қисқа йўл одамларни
севинтириш эканини кўрдим!!!

💫🌜✨💫🌜✨💫🌜✨

Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐

☔️❄️☁️
┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄
🏚🏘 ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналимизга СИЗ ҳам киринг👆🎁


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Устакор аёл
(Сода эр ва ақли кирган келин ҳақида)



❄️🌸☁️🎄
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА ТАҚДИРЛАР

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali


​​Кунлар ўтиб, ҳаётим дўзах каби давом этаётган бир вақтда, Аллоҳимга шукрки, эрим қайтаётгани ҳақида қайнонамга телефон орқали хабар юборди. Шунда қайнонам мени: «Агар Лазизнинг урганини эрингга айтсанг, сизларни ажратиб юбораман!» — деб қўрқитди.
Эрим келди ва ҳамма ёғим тепкидан кўкариб кетганини кўрди.
— Нима бўлди! — деб сўради у.
Мен ёлғон гапира олмадим. Бўлган воқеаларни сўзлаб бердим. Гапларимни эшитган эрим жаҳлдан қалтирай бошлади ва: «Нима учун онангникига кетмадинг?! Келганимдан кейин менга айтсанг, сени тушунардим! Нимага ўзингга бунчалар жабр қилдинг?! Ҳозир бориб, укамни бундан баттар қилиб ураман!» дея жўнади. Мен эса унинг йўлини тўсдим ва энди бизни ташлаб кетмаслигини сўрадим. Ана шундан кейин эрим аҳволимни кўриб, ҳаммани чақирди. Бир неча марта бақирганини эшитиб, қайнонам, катта қайноғам ва Лазиз қайнукам уйимизга кириб келишди. Кўзларим, елка, оёқ, бел ва биқинларим кўкариб кетганди. Эрим кўкарган юз ва кўзларимни уларга кўрсатаркан, онасига қараб: «Онажон, хотиним сизга омонат эди. Наҳотки унинг шу аҳволга тушишига индамай йўл қўйиб бердингиз?» деди. Қайнонам жим…
Катта қайнимнинг бу воқеалардан хабари йўқ эди, чунки у алоҳида бўлиб чиқиб кетганди. Аҳволимни кўриб, кўзлари ёшга тўлганча:
— Келин, нима бўлди, тинчликми, ким урди? — деди.
Мен нима деб жавоб беришни ўйлаб турганимда, Лазиз «Қўрқоқ олдин мушт кўтарар», қабилида иш тутди ва менга нима деб туҳмат қилган бўлса, худди шу гапларни уларга ҳам такрорлади. Шунда эрим унинг гапини шартта кесиб:
— Қаерда, ким билан ушлаб олдинг, шуни айт менга. Мен исбот талаб қиламан! — деб укасига бақира кетди.
Эримнинг важоҳатидан ҳамма довдираб қолди. Ана шундан кейин эрим бу гапларнинг ҳаммаси туҳмат эканини, Умар синфдошим Россияда у билан бирга бўлганини, эрим қайтса ҳам у ўша ерда қолганини айтиб, менинг ҳақлигимни исботлади. Ҳамманинг олдида қайнукам мендан кечирим сўради. Лекин ҳалигача билмайман унинг нима учун туҳмат қилганини.
Шундай бўлса-да, мен уларни кечирдим, аммо эрим кечирмади. Шунинг учун у ўша куниёқ ижарага уй топди ва биз кўчиб кетдик. Агар билсангиз, бу кунларни ҳатто душманимга хам раво кўрмасдим. Худодан сўрайманки, ҳеч бир банданинг бошига бундай кунларни солмасин!
Айни дамда уй-жой қилиш ва яхши яшаш учун анчагина пул керак эди. Шу боис эрим яна бизни қолдириб, чет элга ишга кетди. Мен эса болам билан ёлғиз қолишга мажбур бўлдим. Бироқ ижарада яшаётган бўлсак-да, золим қайнонам ва қайнукамдан узоқдалигим туфайли хавотирдан йироқда эдим. Шунга қарамай, олти ой ўтиб, эрим бизни ҳам олиб кетмоқчилигини айтди, бу гапни эшитган қайнонамнинг тинчи бузилди, ростини айтсам, ўтиролмай қолди. Мен эса бунга сира тушунолмасдим, чунки менинг онам эримни мендан-да кўпроқ яхши кўрар, жойи келса, эрим учун мени койирди. Ана шулар ҳақида ўйларканман, ич-ичимдан шу гаплар ўтди: «Мен ҳеч қачон қайнонамга ўхшамайман!»
Ижарада яшаб, бироз қийналаётган бўлсам-да, эримга ҳеч қаерга кетмаслигимни, уйда қолиб, унинг келишини кутишимни айтдим. Яна олти ой ўтгач, у қайтди. Йиғиб қўйган пулимизга кичикроқ ҳовли сотиб олдик ва таъмирлатдик. Айни вақтда ана шу уйда бахтли ҳаёт кечирмоқдамиз.

Муаллиф ?

@hojionalarkanali

Яқинлармизга юборамиз

🌼🌸🌺
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📚 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali
Каналга киришни унитмадизми 👆🎁


📝КАЙНОНАМГА УХШАШНИ ХОХЛАМАЙМАН..
(хаётий хикоя).


Мен ношукр ва нобакор қайнонага келин бўлиб, қон ютаётган бахтсиз келинлардан бири бўлдим…
Тўғрисини айтсам, қайнонамнинг барча кирдикорларига, мени калтаклатиши, камситиши, тиним бермай ишлатиши, чўрисидай азоблаши дилимни оғритса-да, чидаганман. Биринчидан, отасиз ўсганим, муаммоларим билан онам ва икки укамнинг тинчини бузмасликни ўйлаганим учун барча қийинчиликларга сабр қилаётган бўлсам, иккинчидан, турмуш ўртоғим — Элдор акани яхши кўрганим учун ҳам унинг хорижга ишлагани кета туриб: «Агар мени севсанг, барчасига сабр қил. Худо хоҳласа, укамни уйлантиришимиз билан алоҳида бўлиб чиқиб кетамиз. Унгача яхши-ёмон гапларни кўнглингга олма», деганларига итоат қилаётгандим.
Кунлар бир маромда ўтарди. Оғироёқ бўлсам-да, келинлик уйимда мен билан қизиқадиган ҳеч ким йўқ, айниқса, қайнонам учун менинг қай аҳволдалигим аҳамиятсиз эди.
Дардим бошланиши билан онамга хабар бердим-у, туғруқхонага бордим ва икки кун деганда қизалоғимни дунёга келтирдим. Бошимда туриб, мен билан баравар дард чеккан онажоним кўзим ёригандан кейин ҳам бошимдан кетмади. Шу алфозда уч кун туғруқхонада ётдим. Гарчи туққан кунимоқ онам қайнонамга хабар берган бўлса-да, ундан дарак бўлмади. Учинчи кун онам қайнонамга қўнғироқ қилиб, касалхонадан чиқаётганимизни айтганида эса қайнонам: «Қизингизни уйингизга олиб кетаверинг. Уйда ҳеч нарса йўқ! Унинг устига, боласи билан бўлиб, менга хизмат қила олармиди қизингиз?!» деб очиқчасига мен ва неварасидан воз кечди. Ўшанда эримдан пул келмай қолганди. Бунга ҳам қайнонам мен ва онамни айбдор қилди. Чунки онажоним кейинги вақтларда мен ва туғилажак фарзандимга кийим-кечак тиктириб бераётган, кўнглим тусаган овқатларни ҳам пишириб жўнатаётганди. Буни кўрган қайнонам: «Сен эрингнинг пулига кийиняпсан, у оқпадар топган пулини сенга жўнатяпти, сенинг эринг хотин қули!» — дея маломат қилганди. Ана шундан кейин ҳамма нарсамни йиғиштирдим-да, келинлик уйимга қайтдим. Қандай қийинчилик бўлмасин, эрим келгунча шу ерда яшашга қарор қилдим. Қайтиб келган куним қайнонам совуққина кутиб олди, аммо мен унга аввалгидек хизмат қилавердим. Уйга қайтишим нимагадир қайним Лазизга ёқмади. Ёқмагани-ку, майли, ҳатто бир куни у менга куракда турмайдиган даражада оғир туҳмат қилди. Унинг айтишича, мен синфдошим Умар билан уззукун телефонда гаплашар эмишман, кечаси эса учрашувга чиқар эмишман. Худди шу гапларни айтиб, мени қўни-қўшнилар олдида шарманда қилгани етмагандек, бошқа куни қайнонам қаергадир кетганида уйда ёлғиз қолганимни билиб, Лазиз мени уйга олиб кириб, роса калтаклади. Шундай урдики, аъзойи баданим оғриқдан қақшаб кетди. Нима эмиш, мен ўша йигитни тунда уйимга киритган эмишман. «Менга туҳмат қиляпсиз, Худодан қўрқинг!» дея ялинганимга қарамай, роса тепкилади. Тепки-ю муштларга чидолмасдан ҳушимдан кетибман. Ўзимга келсам, қўшни аёл пешонамга латта босиб ўтирарди. Унинг айтишича, кўчадан ўтаётиб, тун қоронғисида менинг аянчли фарёдимни эшитибди ва югурганча уйимизга кирибди. Мен ерда ҳушсиз ётган эмишман, унинг устига, ёнимда қақшаб йиғлаётган қизалоғимдан бошқа ҳеч ким йўқ эмиш. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирибди.
Кўнглим ўксиб, қўшни аёлни қучоқлаганча йиғладим. Дилимдагиларни унга айтмоқчи бўлиб, оғиз жуфтлагандим, у мени тинчлантириб: «Келинжон, ҳаммасидан хабарим бор. Ҳали булар ҳаммасига жавоб беришади, сабрли бўлинг, яхши кунларингиз олдинда! Истасангиз, ҳозирнинг ўзидаёқ сизни она уйингизга элтиб қўяман. Йўқ десангиз, уйингизга кириб, қизингиз билан ухланг, у ҳам қаттиқ қўрққан кўринади. Аммо ёдингизда бўлсин, жоним омон қолсин ва қизимга оналик қилай, десангиз, эртагаёқ она уйингизга кетинг», деб далда берди. Лекин мен кетмадим. Онамни ташвишга қўйишни хоҳламадим. Ахир онамнинг мендан бошқа ташвишлари ҳам бир талай. Шундай экан, сўнгги бор яна сабр қилиб, умид билан эримнинг келишини кутишга аҳд қилдим.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 📹 Ўзбек сериали

Бахт овчиси сералини 4/фасли

🔶 59➖қисм кейинги қисми Якуний қисми бўлса керак.
🤗


☔️❄️🥀☁️
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА СЕРИАЛ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Касалликларнинг 90 фоизи мижоз бузилишидан юзага келишини биласизми

🔹Бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак
Бизнинг манзил👇


☔️♥️❄️
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
📚САЛОМАТЛИК   канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w




Ассалому алайкум хат йўллаб
маслаҳат сўраган сингилжоним

Умрингиз узоқ бўлсин ойим,
сабрлигим, куйинчагим 20 йил бу оз вақт эмас
Ўтган вақт ичида қанча-қанча яхши емон кунлар, бахтли онлар бўлган

Шунча йил сабр бардош билан яшаб бир қизни тарбиялаетган экансиз, ўкинманг
Аллоҳ берса яна фарзанд кўрарсиз

Ажрашиш бу охирги ечим эмас
Худо хохласа қиз узатиб, чиройли тўйлар қилиб, бир қучоқ набираларга “бувижон” бўлганингизда ҳаммаси унут бўлиб кетади

Чарчаганингизда яхши нарсалар ҳақида ўйланг, опа- сингилларингиз билан гаплашинг, сув бўйларига бориб чиройли манзараларни тамошша қилинг
Бу ҳам инсонга маьнавий озуқа бўлади

Турмуш ўртоғингизни гапларига аҳамият берманг, намозларингизда Аллоҳдан у кишига инсоф сўранг, қизингизни бахтини сўранг
Агар сиз тушкунликка тушиб қолсангиз, бу нарса қизингизга ҳам ўз таьсирини кўрсатади

Сингилжоним, сизга оилавий тинчлик, хотиржалик тилайман, ҳар доим яхши гумонда бўлинг

Аллоҳ умрингизни зиеда қилсин

Дилоромхон хожи она
@hojionalarkanali


Сабр қилиб яшайми?

@hojionalarkanali




Насибахон хожи онамизни маслаҳатлари эшитамиз зўр гапирганлар👍👍

@hojionalarkanali




Ассаламу алайкум азиз каналдошларим соғ омонмисиз?!

ВААЛАЙКУМ АССАЛОМУ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРАКАТУХ .

ХАТ ЁЗГАН КИЗИМ , АВВАЛО БИТТАГИНА БУЛСА ХАМ РОББИМ ЗУРЁД БИЛАН СИЙЛАБДИ.

ТИРНОККА ЗОРЛАР КАНЧА БОЛАМ
КИЗ ФАРЗАНД ОТА➖ ОНАГА УГИЛДАН ДА МЕХРИБОН БУЛАДИ , ,,ИККИ ТОШ ,, ОРАСИДА ХАМ ОТА➖ ОНАСИГА ЧОПАДИ .
ХОЗИРГИ МЕДИЦИНАНИ АНИКЛАШИЧА ГЕН НИ ХАМ КИЗЛАР ТОШИР ЭКАН .
АТРОФИНГИЗГА НАЗАР ТАШЛАНГ , КИЗЛАР ТУКГАН ФАРЗАНД ХУЛК АТВОРИ КУПАИНЧА ТОҒАГА , КИЗ ОТАСИНИНГ ФЕЬЛИГА УХШАБ КЕТАДИ .
СИЗ ХАМ , КИЗИНГИЗ ХАМ ОТАСИГА МЕХРИБОН , АЙЛАНИБ УРИЛИБ ,, ДАДАЖОН ,, КИЛСИНЛАР .
МАКОЛ БОР ,, КОННИ КОН БИЛАН ЭМАС , КОННИ СУВ БИЛАН ЮВИЛАДИ .
АЙТИШИНГИЗЧА , КУРАКДА ТУРМАЙДИГАН СУЗ АЙТСАЛАР , СИЗ ЯХШИ ГАПИРАВЕРИНГ , СЕКИН➖ СЕКИН ЮМШАЙДИЛАР .

НАМОЗХОНИМ , ИБОДАТЛИГИМ СИЗ КЕЛИШ , КЕЛМАСЛИГИГА ЭЬТИБОР БЕРМАНГ ,КИЗГА ГУЗАЛ ТАРБИЯ БЕРИНГ .
ТАНАЛАРИНИ ТАНАНГИЗГА ЮҚТИРМАНГ .АКСИНЧА ШУ КИЗИНГИЗНИ БОРИГА ШУКР КИЛИНГ .
,, БИРГА ЯШАГИМ КЕЛМАЯПТИ ,, ДЕБ ЭМАС КИЗИНГИЗГА ОТА ОНАЛИК МЕХРИГА ТУЙИБ ЯШАСИН .
УСМИРЛИК ЁШИДА АЖРАШИШ БУ КИЗИНГИЗГА РУХАН ТАЬСИРИ ЁМОН БУЛАДИ .
20 / ЙИЛ БИР ЁСТИКГА БОШ КУЙГАН ЭРИНГИЗНИ КАНДАЙ ,, БОШКАРИШНИ ,, ЖУДА БИЛАСИЗ .
АЁЛНИ МАКРИ 40 / ЭШАККА ЮК БУЛАДИ ДЕБ АЙТИЛГАН .
ФАКАТ СИЗ ХОЗИР АЖРАШСАМ ОСОН ЯШАЙМАН ДЕБ УЙЛАМАНГ .
ВАКТЛАР КЕЛАДИ ,КУДА АНДАЛИ БУЛАСИЗ , НАБИРАЛАР ТУЙИНИ КУРАСИЗ , ШУНДА ,,ЖУФТИНГИЗ БИЛАН КИЗИНГИЗНИНГ БАХТИЯМ ТЎКИС БУЛАДИ .ХУЖАЙИНГИЗ ХАМ АНЧА ЯХШИ БУЛИБ КОЛАДИЛАР .
ЧАРЧАДИМ ,, ДЕБСИЗ , ОИЛАВИЙ САЙЁХАТГА ЧИКИНГ ЁЗИЛАСИЗ
УМРАГА БОРИЛА ЗОРА ЭРИНГИЗ ЎЗГАРСАЛА.
ЭРИНГИЗ ХАМ ЧАЛҒИЙДИЛАР .
БУ ОИЛА СИЗНИКИ , АСРАБ КОЛИШ ХАМ СИЗНИНГ ИРОДАНГИЗГА БОГЛИК .
ИШОНАМАНКИ КИЗИНГИЗГА ОТА ОНАЛИК БАХТИДАН АЙИРМАЙСИЗ .

СИЗГА ОИЛАВИЙ
ХОТИРЖАМЛИК ТИЛАБ , ДУО
ИЛА МАЪРИФАТХОН ХОЖИ ОНАНГИЗ.

@hojionalarkanali




Асслому алайкум яхшимисиз хожи оналар канали ижодкорлари сизларни каналингизни кузатиб бораман

Менга маслахатингиз керак эди турмуш қурганимда 20йил бўлди ёшим 40да

Ўзим 5➖махал намоз ўқийман қурьон ўқийман лекин хўжайним кўп ароқ ичадилар куракка турмаган сўзлар бн хақорат қилала нима қилишни билмайман 1➖дона қизим бор бошқа фарзанд кўрмадим 13➖йил ўтиб энди Хўжайиним ла тана қилишни бошладила бу сўзларни кўзимга ёш бн ёзаяпман бирга яшагим келмаяпди маслахат беринг

Хўжайинимни сўзларидан юрагим оғрияпди қалбим оғрияпди хар йил байрам байрамдай ўтмайди кўзимда ёш бн қизим иккимиз ўтқазамиз балки бу езганларимни ношукурга ёяарсиз лекин жудаям чарчадим

Хожи оналардан маслахат берила фақат исмини сир сақланг илтимос

Олдиндан рахмат

@hojionalarkanali




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Кетма кет видо юбораётган қайнонани пушаймони.

🔶Бўлган воқеа. I

@hojionalarkanali


❄️🌸☁️
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА ТАҚДИРЛАР

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/hojionalarkanali


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 МАНА НЕГА ГРЫЖАНИ ТОРТИБ, УРИБ, ЧЎЗИБ ДАВОЛАБ БЎЛМАСЛИГИ ХАҚИДА МАЪЛУМОТ

ДОКТОР ИСЧАНОВ



🔹Бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак
Бизнинг манзил👇


☔️♥️❄️
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
📚САЛОМАТЛИК   канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.