Hamshiralar akademiyasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Oliy hamshiralik ishi yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha bakalavriat va magistratura bosqichida yuqori malakali kadrlar tayerlash, tibbiyot texnikumlarning rahbar va pedagoglari hamda hamshiralar malakasini oshirishning uzluksiz tizimini yaratish

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Yangi_yil | #Tadbir

🎄Hamshiralar akademiyasida Yangi yil bayrami!

🏛 Bugun, 21-dekabr kuni, Hamshiralar akademiyasida kirib kelayotgan 2025-yil munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi!hamda yil bo'yi o'tkazilgan akademiyadagi tadbirlar, Olimpiadalar, sport musobaqalardan o'rin olib kelayotgan talabalar yil yakuni bo'yicha rektor tomonidan estalik sovg'alari va fahriy diplomlar bilan taqdirlandilar.

🔔 Tadbir davomida qiziqarli musiqiy va ijodiy chiqishlar, samimiy tilaklar hamda bayramona muhit barchaga ko‘tarinki kayfiyat ulashdi.

💡 Akademiyaning sport zalida yig‘ilganlar yangi yil shukuhi bilan bir-birlarini tabriklab, unutilmas xotiralarni yaratishdi.

🎄 Barchaga tashakkur! Yangi yilda barchangizga omad va muvaffaqiyatlar tilaymiz!

💟 HAMSHIRALAR AKADEMIYASI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📍Амалиётчи ҳамширанинг вазифаси нима? Патронаж ҳамшира аҳолини бириктириш билан шуғулланадими? Давлат тиббий суғуртаси жараёнида оилавий шифокорнинг ўрни қандай?

@Hamshiralar akademiyasi


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади

🔬Лаборатория диагностикаси — тиббиётнинг энг муҳим соҳаларидан бири. У ташхис қўйишни осонлаштириб, энг самарали даволаш усулларини танлаш имконини беради.


✅ Аҳолига кўрсатилаётган тиббий лаборатория хизмати самарадорлиги ва сифатини янада ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида касалликларни муолажа қилиш кўрсаткичларини ошириш мақсадида янги тажриба йўлга қўйилмоқда.

🗓 2025 йил 1 январдан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига лаборатория хизматлари кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширила бошлайди. Бунинг учун тажриба-синов тариқасида 3 та ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманлари танлаб олинди.

📍 Ҳозир ушбу 3 та ҳудуд лаборантлари Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат-диагностика марказида бу тажрибани ҳаётга татбиқ этиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Улар етук мутахассислар томонидан махсус дарсларда қатнашиб, янги лаборатория ускуналарида ишлаш кўникмаларини эгалламоқда.


📎 Сир эмас, айни пайтда республика бўйлаб барча оилавий поликлиникаларда лаборатория ва таҳлиллар сифати бир хил эмас. Мавжуд лаборатор жиҳозлар ҳамда сарфлов материаллари сифати ва ҳажми ҳар доим ҳам қониқарли даражада бўлмайди.

🔎 Масалан, поликлиникада топширилган таҳлил натижаларига ихтисослашган марказ шифокорлари ишончсизлик билан қарайдиган ва беморни қайта таҳлил топшириш учун бошқа лабораторияга йўналтирадиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай оворагарчилик ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш ҳамда беморларга янада қулайлик яратиш учун ҳам бу янги тажрибага қўл урилди.

📌 Танланган 3 та ҳудуддаги барча поликлиникаларда аҳолидан биоматериалларни қабул қилиш хоналари ташкил этилади. Улар махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларида замонавий марказлашган лабораторияларга етказилади. Ушбу натижалар жаҳон стандартлари асосида илғор усулларда текширилади. Шу тариқа беморга аниқ ташхис қўйиш имкони яратилади ва ортиқча сарсонгарчиликка чек қўйилади.


🖥 Лаборатор таҳлиллар натижаси тиббиёт муассасаларига электрон ахборот тизими орқали жўнатилади ва автоматик равишда беморнинг электрон картасига киритилади. Бемор бирламчи тизимда эмас, бошқа ихтисослашган шифо масканларида даволаниши керак бўлган тақдирда ҳам ушбу база орқали ўз натижаларни олиши кафолатланади.

📃 Лойиҳа доирасида марказлашган лабораторияларда ҳудуддаги барча бирламчи бўғин муассасаларига бириктирилган аҳолига йўлланма асосида кафолатланган пакет доирасида хизмат кўрсатилади. Харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

🔗Асосийси, олис ҳудудда яшайдиган фуқаро ҳам ўз поликлиникасида топширган таҳлилларининг натижалари юқори сифатли эканига ишонч ҳосил қила олади ва самарали даволаш орқали шифо топади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
❗️Ноқонуний чиқиндихоналар касалликлар кўпайишига олиб келади

🔎 Чиқиндилар экологияга жиддий салбий таъсир кўрсатишидан ташқари, инсон саломатлиги учун катта хавф туғдиради. Аниқ айтадиган бўлсак, зарарли ҳашаротлар кўпайиб, юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари ортади ва инсонларда ўпка саратони ҳамда нафас олиш нуқсонлари пайдо бўлади.


📌 Шу сабабли барча давлатларда махсус пологинлар ташкил этилган бўлиб, чиқиндилар у ерга олиб борилиб, мумкин бўлса, қайта ишланади, қолганлари эса йўқотилади. Бизда ҳам умумий манзара аслида шундай.

🟢 Лекин, минг афсуски, баъзи ҳудудларда ноқонуний чиқиндихоналар кўпайиб бормоқда.

🔬 “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан экология йўналишида ўтказилган бу йилги космик мониторинг давомида мамлакатимиз бўйича 720 гектардан зиёд майдонни эгаллаган 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланган.


📍 Мисол тариқасида эса Қорақалпоғистон Республикасида 243 та, Хоразм вилоятида 168 та, Бухоро вилоятида 92 та ноқонуний чиқинди полигонлари аниқланганини келтириш мумкин. Бундай полигонлар бошқа ҳудудларда ҳам мавжуд.

❗️Ноқонуний чиқинди полигонлари инсон саломатлиги учун хавф солар экан, уларга ҳуқуқий баҳо бериш айни муддаодир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
Кимлар дори воситаларини оилавий шифокорнинг электрон рецепти асосида бепул олиши мумкин?

📃 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорига кўра, дори воситаларини оилавий шифокорнинг электрон рецепт асосида бепул олиш мумкин.

Реимбурсация (reimbursement) инглиз тилидан олинган бўлиб, “харажатларни қоплаш” маъносини англатади.

💊 Реимбурсация дастурида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари учун дорихона харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплайди.

⬇️ Қуйидаги сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга:

➡️ гипертония;
➡️ юрак ишемик касаллиги;
➡️ қандли диабетнинг иккинчи тури;
➡️ бронхиал астма;
➡️ ўпканинг сурункали обструктив касаллиги.

❗️Дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома асосида хизмат кўрсатувчи дорихоналарда берилади.

Манба

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Фаёзиддин Мислимов dan repost
#Voleybol.musobaqasining yakuniy qismi

"20 dekabr-sanasida Hamshiralar akademiyasi kafedralari ayol professor-o'qituvchi va xodimlari o'rtasida sportning voleybol turi bo'yicha musobaqa tashkil etildi.
🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱
hamshiralar akademiyasining
ayol professor-o'qituvchilari hamda xodimlari ham Final bosqichida ishtirok etishdi va "Akusherlik kafedrasi" faxrli 🥇o'rinni qo'lga kiritishdi.
🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️🤽🏻‍♀️
Musobaqada 🥇chi o'rinni olgan jamoa fahriy diplomlar bilan taqdirlandilar va fotolavhalar olindi.
🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆🏆

🇸🇱👉Hamshiralar akademiyasi


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦

❗️ТИББИЁТНИНГ БИРЛАМЧИ БЎҒИНИ: Касалликлар билан курашишнинг янгича механизмлари жорий этилмоқда

Янги Ўзбекистон тиббиёти халқни рози қилиш учун халққа янада яқинлашмоқда. Ислоҳотлар марказида “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил устувор... Президент қўйган мақсадлар босқичма-босқич рўёбга чиқариляпти. Малакали тиббий хизмат ҳар бир хонадонгача кириб бориши учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.


📊 Бирламчи тиббий-санитария муассасалари — соҳанинг юраги. Айни пайтда бу бўғинда 1264 та оилавий шифокорлик пункти, 1084 та оилавий поликлиника, 209 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва ана шу муассасаларнинг 1957 та филиали фаолият юритмоқда.

📌 Поёнига етаётган йилда бу йўналишда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган янгича механизмларни жорий этишга киришилди.

📍 Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” йўлга қўйиляпти. Намунавий ҳудуд сифатида танланган Ангор туманида тиббиёт бригадалари фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда.

🔎 Таҳлилларга кўра, агар бирламчи бўғинда тиббий бригадалар самарали фаолият кўрсатса, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда стационарларга мурожаатлар сони кескин камайишига эришилади. Ангорда бу амалиёт ўз самарасини бермоқда. Бунинг натижасида қисқа муддатда туман аҳолиси томонидан тез тиббий ёрдамга чақириқлар ва сурункали касалликларга чақириқлар сезиларли камайди.


📊 Соҳада такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматини жорий қилиш тажрибаси ўзини тўлиқ оқлади. Саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳоли – таянч, паст хавф, ўрта хавф, юқори хавф гуруҳларига бўлинди.

⏩ Уларни гуруҳ мансублигидан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтказиш ва саломатлигини даврий кузатиб бориш механизмлари амалиётга татбиқ қилинди.

Шу ўринда яна бир муаммоли масала ечими ҳақида тўхталсак. Хўш, бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, оилавий поликлиникаларда беморларни энг кўп қийнайдиган масала нима?

🟣 Шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, албатта. Бу ҳолат, айниқса, ёш болали аёллар, ҳомиладорлар ва оғир беморларга қийинчилик туғдириши бор гап. Бу муаммога оқилона ечим топиш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишга киришилган.


🖥 Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан бирламчи бўғинда “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг босқичма-босқич йўлга қўйилиши соҳа ходимлари ва беморлар учун айни муддао бўлмоқда.

📋 Тизимни рақамлаштиришдаги бундай янгиликлар мамлакатимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилишида қўл келмоқда. Бунда Президентимиз томонидан шу йил 5 сентябрда имзоланган тегишли қарорга кўра:

📆 2024 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри, Сирдарё вилояти ҳамда 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида давлат тиббий суғуртаси механизмларининг амалиётга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

➡️ Ушбу ҳужжатга мувофиқ, "Электрон поликлиника" ва "Электрон шифохона" ахборот тизимлари жорий қилинмоқда. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш йўналиши бўйича ўқитилиб, муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланяпти.


‼️ Президентимиз қўйган талаб ва вазифалар аниқ. Бунга қадамба-қадам эришиляпти. Тиббиёт халққа яқинлашмоқда. Касалликлар эса одамлардан узоқлашмоқда... Бирламчи тиббий хизматдан кутилган пировард мақсад — аслида шу!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Фаёзиддин Мислимов dan repost

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.