Тошкентга вилоятдан келиб ўқиётган ёки чет элда таълим олиб, ишлаб, мустақил яшаб юрган қизларни ниҳоятда ҳурмат қиламан.
Чунки, улар янги муҳитга мослашиб, муаммоларни ўзлари ҳал қилишни бошлайди. Бу эса осон эмас. Қиз бола учун келажагини ўзи қуриб, катта масъулиятни зиммасига олиш, айниқса бизнинг жамиятда қийин.
Танишларим орасида ҳам шундай жасур қизлар жуда кўп. Уйидан, ота-онасидан узоқда, ҳаётнинг турли синовларига дуч келиб, уларни ҳеч кимнинг ёрдамисиз енгиб, яшаш меҳнат талаб қилади.
Шунақа қизлар ўзлари учунгина эмас, балки бошқалар учун ҳам илҳом манбаи. Сабаби, улар мустаҳкам ирода, интизом ва кучли интилиш орқали ҳар қандай шароитда ҳам ўз ўрнини топиш мумкинлигини исботлашмоқда.
@hillegram