Шайх Қутбиддин Найсобурий кейинчалик одил ва олижаноб ҳукмдор бўлиб етишган султон Салоҳиддиннинг ақидаси, тақвоси ва обидлиги ҳақида шундай ёзади: "Султон барча фарз намозларни жамоат билан адо этишга тиришар, равотибларни (суннатларни) ҳам қолдирмас, кечалари таҳажжуд намозини ҳам иложи борича адо этишга ҳаракат қиларди. У ҳаётида намозларини фақат уч кунгина, ўшанда ҳам умри охирида қаттиқ бетобланиб, ҳушдан кетиб қолгандагина адо этолмай қолган. Ҳарбий юришлар пайтида намозларини отдан махсус тушиб, хушу ва хузу билан ўқирди. Султон умри ниҳоясига қадар закот бериш учун нисобга етувчи мулкка эга бўлмаган, меросхўрларига бойлик қолдирмай омонатни Эгасига топширган".
#SalohiddinAyyubiy
#dunyonitebratgan7buyuk
#SalohiddinAyyubiy
#dunyonitebratgan7buyuk