Жоним соғинаман ҳар куни...
Жоним соғинаман ҳар куни,
Қўмсаб Дилни бедордир туни,
Севасизми айтинг Жон шуни,
Билмоқ истармен,ОРОМ буни.
Сизни соғинмоғим адади,
Чексиз эрур,бордир сабаби,
Хазин бўлган хаста қалбимни,
Кўтаргансиз кезиб матлаби.
Шундан буён қалбимда СИЗсиз,
Хаётимга мазмун,малхамсиз,
Жоним соғинаман ҳар куни,
Боғлагансиз "ришта" маҳкам Сиз.
Сийратингиз ҳамон ёдимда,
Суратингиз Жоним ёнимда,
Жоним соғинаман ҳар куни,
Севгим асраб жону қонимда.
Гар келсангиз бошим кўкдадир,
Қалбим ёнар...ширин "шок"дадир,
Жоним, соғинаман ҳар куни,
Юрак минг мегабайт "ток"дадир.
Сарф этайлик риштани боғлаб,
Қолдирмайлик кўнгилни доғлаб,
Жоним, соғинаман ҳар куни...
Ардоғимда тутгум авайлаб.
Шунчалар ҳам севиб қолганман,
Юрагимни тутиб, солганман...
Жоним соғинаман, ҳар куни
Йўлингизга, интиқ толганман.
Келингда Ёр бугун лол айланг,
Дилни дилин авайлаб сайланг,
Жонии соғинаман, ҳар куни..
Соғинчларим қондириб сийланг.
Жоним, соғинаман ҳар куни
Фараҳ айланг бугунги тунни.,
Келинг дийдорингизга тўяй,
Жонингизга жонимни берай.
Юрак соғинади ҳар куни...
Дилга бағишлангиз бу тунни..
О,қувончдан сармастман бугун,
Дилда армон қолмасин тугун.
Жоним,соғинаман ҳар куни,
Дилга тортиқ айланг бу Тунни...
✍ Дилоромхон Умарова.
9 март,2025 йил,14:40 да.
📚ХАЁТ КИТОБИ📚