Ҳаётий сабоқлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қалбингизга кирган инсонга ишонманг. Қадрингизга етган инсонга ишонинг.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


МЕЪРОЖ НАМОЗИ

Бу Ражаб ойининг 27-кечасидир. (Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиққан кечалари бўлган.)

Ким шу кечада икки ракатдан олти марта жами *ўн икки ракат намоз* ўқиса (бу намозда фотиҳадан кейин хоҳлаган сурасини зам қилади.

Махсус сура белгиланган эмас!) ва намоз тамом бўлгач юз марта “Субҳаналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ( سبحان الله و الحمد لله و لا اله الأ الله و الله اكبر ) деса, кейин юз марта “астағфируллоҳ” деса, кейин юз марта Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтса ва ортидан дини ва дунёси учун манфаатли нарсаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилса, ва шу кечаси саҳар туриб рўза тутса , Аллоҳ таоло унинг дуосига ижобат қилади. Гуноҳ ва ҳаром нарсаларни сўрамаган бўлса бас.

Ҳужжатул ислом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳё”да бу намозни “Меърож намози” деб айтган.

Ал-Адаб фи Ражаб.

Мулла Али ал-Қори роҳматуллоҳ алайҳи

Бу кун бизда бугун 2025 йил 26 январь якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўлади инша Аллоҳ.


Бугун меърож кечаси экан. Кимни кўнглини оғритган бўлсам, Аллоҳ учун кечиринглар. Мен ҳам кечирдим...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Оқсоқол ҳожи оталаримиз салла ўраш маросимида.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
26 январь, 2025
26 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Cалла ўраш – суннат амал.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салла форс-тожик тилида «тугун» деган маънони билдиради, араб тилида эса у «ъамома» дейилади. Динимизда салла ўраш суннат амал ҳисобланади. У кичикдан каттагача бўлган барча мусулмонларнинг бош кийими, мўминликни билдириб турувчи аломат саналади. Айниқса, масжидда жамоат билан ўқиладиган намозларни салла билан адо этиш Аллоҳга ва Унинг Расулига маҳбуб амаллардандир.

Салла ўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганлари ҳақида ривоятлар бор.

«Саҳиҳи Бухорий»нинг Бадриддин Абу Муҳаммад Айний шарҳида (10-жуз) салла ҳақидаги кўплаб ҳадислар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига Шом тақяси кийиб, устидан оқ ёки қора салла ўраганлари, уни икки елкалари орасига ташлаб қўйишлари ҳақидаги ривоятлар машҳур. Пайғамбар алайҳиссалом саллани ғоятда эътибор билан чиройли қилиб ўрар-дилар ва бу ҳол у зотга ҳайбат, вазминлик бағишларди. Шу ҳолда салла инсон бошидаги юксак фикр, илм, ахлоқ ва камолотнинг бир тожи каби эди. Салла ўраш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган бир неча ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Маккага қора рангли салла билан кирган эдилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай деганлар: «Жомеъга салла ўраб келинглар. Салла мўминларнинг аломатларидандир» («Ромузул-аҳодис»дан).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Амир ибн Хурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг печини икки кифтлари орасига тушириб олган эдилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Терми-зий ва Насоийлар ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар салла ўрасалар, унинг печини икки елкалари орасига тушириб қўярдилар».

Нофеънинг айтишича: «Ибн Умар ўз салласининг печини икки елкаси ўртасига тушириб юрарди» (Имом Термизий ривоят қилган).

Салланинг қора рангли бўлиши шарт эмас. Кийимнинг ва салланинг оқ ранглиси афзал экани ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Фуқаҳолар салла борасидаги масалаларни ёритиб, бу борада қуйидагиларга риоя этишни суннат дейдилар: салланинг матоси оқ бўлиши, узунлиги етти газдан кам бўлмаслиги (яъни беш метр), таҳорат билан тик турган ҳолда қиблага юзланиб ўраш, салла ўраётганда салавот айтиб туриш, салла печини унинг пастки қисмидан чиқариш, саллани ўраб бўлгач кўзгуда текшириш ва печини чап кифтга эмас, балки орқага, икки елка ўртасига ташлаш.

Ўтмишда оддий фуқаролар, дин ходимлари қатори ҳукмдор подшоҳлар, вазирлар, сарой аъёнлари учун ҳам салла ўраш одат ҳисобланган. Лекин шуни яхши билиш керакки, салла ва дўппи намознинг суннати эмас. Бироқ, одатда ҳар доим, ҳамма жойда салла, дўппи кийиб юрувчиларнинг айнан намозни салласиз ёки дўп-писиз ўқишлари макруҳдир. Бош кийим кийиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати завоидларидандир. Фиқҳий китобларнинг матнларида келган «бош яланг намоз ўқиш макруҳ» деган иборада бош кийимни зийнат сифатида кийиб юриб, намозга келганда ечиб қўйиш макруҳлиги назарда тутилган. Худди енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлмай, енги узун кийимда енгини шимариб олиш намоз ўқиш макруҳ бўлганидек. Салла аҳли илмларга, алломаларга, мударрис, қозиларга салобат, улуғворлик, файз бағишлаган. Талабалар ва умуман барча мўмин-мусулмонларда одоб-ахлоқ, итоат, ҳурмат рамзи ҳисобланган.




Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
25 январь, 2025
25 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Бугун умримнинг яна бир йилини сарҳисоби битти. Инша Аллоҳ охиратга яқинлашган келгуси йилимни инсонларга кўпроқ фойдам тегиши учун сарфлайман!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бомдод вақтида масжидда турган фақирнинг оёқ кийими ухлаб ётган подшоҳнинг тожидан кўра гўзал кўринади.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
24 январь, 2025
24 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг маҳрлари қанча бўлган?
So‘rovnoma
  •   500 дирҳам
  •   500 дийнор
  •   5 та туя
98 ta ovoz


Бир маст уйидан кўчага чиқиб, кўчанинг ўртасида думалаб қолди. Бир ит келиб, унинг қайт қилган лаб-даҳанини ялай бошлади. Биров мени тозалаб қўяяпти, деб ўйлаган маст эса, пичирлаб уни дуо қиларди:
- Худо сенинг фарзандларингни ҳам сенга шундай меҳрибон қилсин.
Бирдан ит оёғини кўтариб, унинг башарасига пешоб қилган эди, у:
- Баракалла, эй, оға. Юзимни ювишга иссиқ сув ҳам келтирибсан-да, - деди.

Шаробни то ҳушдан кетгунча ичиб,
Мўйловларинг ифлос этсанг, беҳаё,
Шу нопок мўйловни кучуклар келиб,
Сийдик билан ювса, сенга шу раво.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
23 январь, 2025
23 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


#Rasululloh
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...

Умму Амина
22.01.2021йил




#ибрат

У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!


Бир қиз турмушга чиқди. Келинлик ҳаётининг илк кунлариданоқ эри ва қайнонасининг хизматига киришди. Бироқ нимагадир эри уни тез-тез тергар, баъзида айбларини юзига соларди. Аёл бора-бора бу ҳолдан безди, ундан қутулиш пайига тушди. Ўйлай-ўйлай гиёҳлар билан даволайдиган табибникига йўл олди. У отасининг эски таниши эди. Аёл табибга дилини ёрди:
– Мен эрим билан ортиқ яшаёлмайман. Жоним ҳиқилдоғимга келди, тўйиб кетдим. Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Бир иложини топинг, истаган пулингизни бераман...

Гиёҳчи табиб унинг мақсадини тушунди-ю, лекин ўзини гўлликка солиб сўради:
– Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?
– Кучли заҳар керак. Ўша билан эримни заҳарлайман ва барча алам-изтироблардан қутуламан.

Гиёҳчи узоқ ўйлади, сўнг:
– Бўпти, сенга ёрдам бераман. Лекин иккита нарсани яхшилаб тушуниб ол. Биринчиси, сен эрингни бирданига заҳарламаслигинг керак. Йўқса, нима бўлганини одамлар тезда пайқаб олади. Мен сенга эрингни аста-секинлик билан заҳарлайдиган бир гиёҳ бераман. У худди ўз ажали билан ўлгандек бўлади, ҳеч ким ҳеч нарса сезмайди. Иккинчиси, шубҳа-гумонлардан нари бўлиш учун ғазабингни яширишинг шарт. Эрингни ҳурматлашинг, севишинг, сўзини икки қилмаслигинг ва сабрли бўлишинг керак. Агар шуни уддалай олсанг, у ўлган пайти ҳеч ким сендан шубҳаланмайди.

Қиз айтилганларга рози бўлди. Ҳар куни эрининг овқатига гиёҳлардан озгина-озгина қўша бошлади...

Хотинининг муомала-муносабати яхши томонга ўзгаргани, мулойимлашганини кўрган эр унга меҳр қўйди, уни тергамайдиган, майда-чуйда камчиликларига кўз юмадиган бўлди. Бир куни юраги ҳаяжонга тўлиб: “Сен дунёдаги энг яхши рафиқасан. Йигитлигимда худди шундай турмуш ўртоғим бўлишини орзу қилгандим”, деб дил изҳори қилди.

Қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ҳам яхшиланди. Ярим йил ўтар-ўтмас улар худди она-боладай иноқ бўлиб кетишди.

Шундай кунларнинг бирида қиз гиёҳчининг ҳузурига келди. Унга ялиниб-ёлвора бошлади:
– Сиздан ўтиниб сўрайман, эримни қут­қаринг. Анави заҳарнинг кучини кесадиган бирор нарса беринг. У кишининг ўлишини истамайман. Эримни яхши кўраман, у дунёдаги энг яхши умр йўлдоши.

Бу гапдан табибнинг юзига табассум югурди. Сўнг қизнинг кўнглини бир дунё қувончга тўлдирган мана бу гапларни айтди:
– Хавотирланма, қизим. Мен сенга ҳеч қанақа заҳар берганим йўқ эди. У гиёҳлар шунчаки зиравор, холос. Заҳар аслида сенинг миянгда, онгингда эди. Мана, ундан қутулибсан. Сени табриклайман. Қўшганинг билан қўша қари, бахтли бўл, қизим.

960 0 14 1 29

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?”

Бу саволга эркакнинг жавоби қалбингизни ларзага солиши аниқ!


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
22 январь, 2025
22 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаётда кўзлаган мақсадинга эришмоқчи бўлсанг, атрофингдаги итларга парво қилма!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.