Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси dan repost
Мавлиди шарифга марҳабо!
«Аввалги пайғамбарлар фақат ўз қавмига юборилган, мен эса барчага баробар пайғамбар қилиб юборилганман» деган ҳабибимиз, шафоатчимиз, башариятнинг саййиди Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Бутун дунёни, жумладан, жаннатмакон юртимизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари шукуҳи чулғаган ушбу муборак кунлар барчамизга хайрли бўлсин!
Гўзал анъанамизга мувофиқ, юртимиздаги барча масжидлар каби, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ҳам мавлиди шариф маросими ўтказилади.
Эртага, 26 сентябрь куни аср намозидан сўнг Пайғамбаримиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга бағишланган маърифий тадбирга барчангизни таклиф қиламиз. Шом билан хуфтон намози орасида 1659 та Қуръони Карим хатмонасининг бағишлови ҳам бўлиб ўтади.
Барчани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиб, у зотга кўплаб салавоту дурудлар айтиб, Қуръони Карим хатмонасидан баҳраманд бўлишга чорлаймиз.
Тадбирда қатнашадиган барча азизларимиз номидан мавлиди шариф ва хатмоналарни масжидимиз имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ва бошқа устозларимиз дуо қилиб бағишлаб берадилар.
Марҳабо, мавлиди шариф!
Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ё Расулаллоҳ!
@hazratim_uz