218-ФАТВО
Имо-ишора билан намоз ўқиётган одам намоз ичида тузалиб қолса, қаралади: агар руку ёки саждадан кейин бўлса, намозини бошидан қайта ўқийди. Борди-ю, руку, сажда қилмаган бўлса, ўқишни давом эттираверади.
«Оламгирия», «Ҳидоя», «Жавҳара».
219-ФАТВО
Боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган киши кўзлари ёки қошлари билан имо-ишора қилиб ўқимайди. Балки намоз ўқимай туради. Соғайгач ёки касали енгиллашгач, қаралади: агар бир кечаю кундуздан ортиқ намоз ўқий олмаган бўлса, қазосини ўқимайди. Акс ҳолда, ўқийди.
«Оламгирия», «Қозихон», «Заҳирия».
220-ФАТВО
Бемор намозхон қироат, тасбеҳ ва ташаҳҳудни соғлом одамдек ўқийверади. Фақат ўтириб-туриш, руку ва саждаларда фарқ қилади. Борди-ю, мазкурларни ўқишга тоқати етмаса, уларни ўқимай, фақат имо-ишора билан кифояланади.
«Оламгирия», «Татархония».
221-ФАТВО
Бемор қиблага ўгирилиб олишга кучи етмаса ёки ёрдам берадиган одам ҳам топа олмаса, қайси томонга қараб намозини ўқиса ҳам бўлаверади. Кейин қайта ўқимайди. Аммо қиблага қаратиб қўядиган одам бўла туриб, ундан ёрдам сўрамай, бошқа тарафга қараб ўқиган намози дуруст эмас.
Шунингдек, бемор ётган тўшак нопок бўлса ва уни ўзи алмаштира олмаса, ёрдам берадиган одам ҳам топилмаса, намозини ўша тўшакда ўқийверади. Бироқ одам бўлса, албатта, ундан ёрдам сўраши шарт. Акс ҳолда, намози дуруст эмас.
«Оламгирия», «Муҳит».
222-ФАТВО
Беш вақт намоз вақти ўтгунга қадар ҳушсиз ётган одам кейин ўша намозларнинг қазосини ўқимайди. Мажнунликка (руҳий касалликка) учраган кишининг ҳукми ҳам худди шундай.
«Оламгирия», «Табйин».
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi